Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкнинг ҳудудларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли фаолияти давом этмоқда

Янгиланган сана:  9 Ноя 2021, 19:31
9 Ноя 2021
Жорий йил 2-4 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Хоразм вилоятининг тўртта туманида аёллар молиявий саводхонлигини ошириш масалалари бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Ушбу таълим тадбири давомида Янгибозор, Боғот, Хива ва Урганч туманларидан 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 200 дан ортиқ аёллар қамраб олинди.

Тренингларнинг мақсадли аудиториясини “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, яқинда тадбиркорликни бошлаганлар, шунингдек, маҳалла раиси ўринбосарлари бўлган аёллар ташкил этди.

Ўтказилган тренинглар банк омонатлари ёрдамида жамғармалар шакллантириш, кредит маблағларига масъулият билан ёндашиш, ижобий кредит тарихига эга бўлиш, фоизларнинг ҳисобланиш тартиби, рақамли банк маҳсулотлари ва хизматлари ҳамда молиявий хавфсизликни таъминлаш ва молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби молиявий саводхонлик бўйича назарий ва амалий мавзуларни ўз ичига олди.

Марказий банк республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам аёлларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича таълим тадбирларини ташкил этишни давом эттиради.

USD = 12654.57
-12.43
EUR = 13483.44
+1.95
RUB = 135.26
-0.51
GBP = 15799.23
+26.28
JPY = 82.24
-0.39
CHF = 13860.43
+4.6
CNY = 1748.18
-2.03
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X