Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Кичик маблағ билан катта мақсад сари

Янгиланган сана:  25 Ноя 2021, 13:04
25 Ноя 2021
Марказий банк томонидан Агробанк, Микрокредитбанк ва Халқ банки билан биргаликда “Аниқ мақсад, кредит ва ҳаракат: натижа билан жойида танишамиз” мавзусида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун медиа-тур ташкил этилди.

Медиа-тур иштирокчилари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида оилавий тадбиркорлик дастурлари асосида кредит олиб, кичик тадбиркорлик фаолияти, жумладан, хусусий мактабгача таълим, рассомчилик ва кулолчилик, тўқувчилик ва тикувчилик, ойнага ишлов бериш билан шуғулланаётган фуқаролар хонадонларида бўлдилар ва улар билан яқиндан суҳбатлашдилар.

Аҳолининг даромад топишига қаратилган фаолият билан шуғулланиши ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида тижорат банклари томонидан имтиёзли шартларда кредитлар ажратишнинг аниқ тизими жорий этилган.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида сўнгги 4 йил давомида 950 мингдан зиёд оилаларга 23 трлн. сўмдан ортиқ миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари бўйича кредит ажратишда соддалаштирилган ва шаффоф механизмни яратиш, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида кредит аризаларини кўриб чиқиш бўйича “Ягона электрон платформа” амалиётга жорий қилинди.

Медиа-тур иштирокчиларига айнан ушбу платформа имкониятлари ва унда ариза топшириш жараёни кўрсатиб берилди.

ОAВ вакиллари ва блогерлар мавжуд муаммолар ва уларни ечиш йўллари бўйича ҳам маълумотларга эга бўлиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан тегишли жавоблар олдилар.

USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X