Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

"ТBC Bank Group" раҳбарияти билан учрашув

Янгиланган сана:  27 Янв 2022, 14:03
27 Янв 2022
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида "ТBC Bank Group" раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ТBC банкининг Ўзбекистондаги фаолиятининг 2021 йил якунлари кўриб чиқилди. Хусусан, ТBC банкининг жорий этилган банк маҳсулотлари натижалари, шунингдек, амалга оширилаётган ижтимоий лойиҳалар, жумладан, аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган лойиҳалар бўйича батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, учрашувда ТBC банки томонидан Ўзбекистон бозорида янги банк маҳсулотларини тақдим этиш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якуни бўйича TBC банки, Марказий банк томонидан ташкиллаштирилаётган, аҳолида кўникма ва жамғариш маданиятини шакллантиришга қаратилган кампаниясида иштирок этишга қизиқиш билдирди.
photo_2022-01-27_11-58-31.jpg

Маълумот учун: “TBC Bank” АТБ Ўзбекистонда илк рақамли банк сифатидаги фаолиятини 2020 йилда бошлаган. Бугунги кунга келиб ТBC банкининг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб жами 10 та филиали мавжуд ва улардан 2 таси Тошкент шаҳрида жойлашган.  

USD = 12628.05
+7.96
EUR = 13616.83
+17.42
RUB = 136.42
-0.31
GBP = 15927.76
+35.28
JPY = 83.44
+0.11
CHF = 14007.82
+81.44
CNY = 1748.70
+3.28
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X