Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон Республикаси Банклараро пул бозорининг “UZONIA” индексини (Uzbek Overnight Index Average – ўртача овернайт индекс) ҳисоблаш ва эълон қилиш МЕТОДОЛОГИЯСИ

Янгиланган сана:  28 Июл 2022, 14:56
28 Июл 2022

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (кейинги ўринларда – Марказий банк) томонидан банклараро пул бозорида амалга оширилаётган операциялар бўйича фоиз ставкалари ва индексларни ҳисоблаш ва эълон қилиш тартиб қоидаларини ўзида акс эттиради.

“UZONIA”ни ҳисоблаш тартиби Пул бозори ишчи гуруҳи йиғилишларида тижорат банклари иштирокида муҳокама қилиниб, келишилган ҳолда ишлаб чиқилган. Ушбу кўрсаткич тижорат банклари учун миллий валютада ўзаро депозит ва кредит операцияларини амалга ошириш учун кредит, ликвидлик ва бошқа хатарлар минимал бўлган овернайт фоиз ставкасини ифода этади.

I. Асосий тушунчалар

1. Ушбу методологияда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

“UZONIA” (Uzbek Overnight Index Average) – фоиз кўрсаткичи бўлиб, таъминланмаган банклараро пул бозорида тижорат банклари ўртасида миллий валютада овернайт шартларда амалга оширилган депозит операциялари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси кўринишида ҳисобланади;

“UZONIA” индекси – 1 сўмлик бирлик учун дастлабки кундан бошлаб ҳар бир кунлик “UZONIA” ставкаларини капитализация қилиш орқали ҳисобланган кўрсаткич;

Муддатли “UZONIA” – фоиз кўрсаткичи бўлиб, пул маблағларининг маълум муддат учун “UZONIA” фоиз ставкаси бўйича даромадлилигини ўзида ифода этади;

Пул бозори ишчи гуруҳи – пул бозорини янада такомиллаштириш бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳамда Марказий банк ва барча тижорат банклари вакилларини ўз ичига оладиган ишчи гуруҳ.

II. “UZONIA” фоиз кўрсаткичи ва индексини
ҳисоблаш тартиби

2. “UZONIA” фоиз ставкаси Банклараро пул бозорида кун давомида амалга оширилган “80 фоизлик қирқилган” овернайт депозит операциялари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси кўринишида ҳисобланади. Пул бозоридаги амалиётлар сифатида Ўзбекистон республика валюта биржасидаги “Банклараро пул бозоридаги электрон савдо платформаси”да тижорат банклари ўртасида амалга оширилган овернайт депозит операциялари олинади.

3. “UZONIA” фоиз ставкасини ҳисоблаш базасига киритиладиган ҳар бир индивидуал операциялар ёки кун давомидаги умумий операциялар ҳажмига нисбатан ҳеч қандай чекловлар қўлланилмайди.

4. “UZONIA” фоиз ставкасини ҳисоблашда:

а) Банклараро пул бозорида кун давомида амалга оширилган барча овернайт депозит операцияларнинг номинал фоиз ставкаси бўйича энг пастдан ўсувчи кетма-кетликда жойлаштирилади;

б) номинал фоиз ставкаси бир хил бўлган операциялар ҳажмлари умумийлаштирилади ва операциялар сонига кўпайтирилади;

в) энг юқори ва энг паст фоиз ставкада амалга оширилган 10 фоизлик операциялар ҳисоблаш базасидан чиқарилади;

г) “UZONIA” фоиз ставкаси қолган операцияларнинг ўртача тортилган фоиз ставкаси сифатида қуйидагича ҳисобланади:

photo_2022-07-28_14-46-17.jpg

Бунда:

Ri – номинал фоиз ставкаси;

Vi – номинал фоиз ставкада амалга оширилган овернайт операциялар ҳажми;

V – ҳисоблаш базасидаги барча операциялар ҳажми.

5. Тижорат банклари томонидан фойдаланишда қулай бўлиши учун Марказий банк томонидан “UZONIA” фоиз ставкасидан ташқари муддатли “UZONIA” фоиз ставкалари ҳам эълон қилиб борилади.

Дастлабки даврда 7, 30, 90 ва 180 кунлик муддатли “UZONIA” фоиз ставкалари эълон қилиниши йўлга қўйилади ва кейинчалик бозор иштирокчиларининг талаби асосида ушбу муддатли фоиз ставкалари қатори ўзгартирилиши мумкин.

Муддатли “UZONIA” фоиз ставкалари қуйидаги формула асосида ҳар бир календарь кун учун “UZONIA” ставкаларининг (сўнгги 7, 30, 90 ёки 180 календарь кун учун) капитализация қилинган кўпайтмаси кўринишида ҳисобланади. Бунда банк иш куни бўлмаган календарь кунлари учун “UZONIA” ставкаси сифатида сўнгги банк иш кунидаги кўрсаткичдан фойдаланилади:

photo_2022-07-28_14-47-31.jpg

Бунда:

“UZONIA”i i банк иш куни учун ҳисобланган “UZONIA” фоиз ставкаси;

ni - “UZONIA”i амалда бўлган календарь кунлар сони (одатда 1 кун, ҳафта охирида 3 кун ва байрам кунларида турлича бўлиши мумкин);

d – давр ичидаги банк иш кунлари сони;

T – муддат давомидаги календарь кунлар сони (7, 30, 90 ёки 180 кун).

6. “UZONIA” фоиз ставкасини ҳисоблаш учун банк иш куни давомида пул бозорида камида 2 та овернайт депозит операциясининг амалга оширилиши зарур ҳисобланади.

Агар банклараро пул бозорида 2 тадан кам овернайт депозит операциялари амалга оширилса ёки умуман амалга оширилмаса, “UZONIA” фоиз ставкаси сўнгги 5 банк иш кунидаги “UZONIA” ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ўртача тафовутидан фойдаланган ҳолда, қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

photo_2022-07-28_14-47-46.jpg

Бунда:

“UZONIA”i i банк иш куни учун ҳисобланган “UZONIA” фоиз ставкаси;

pi – Марказий банк асосий ставкаси;

7. “UZONIA” индексини ҳисоблашнинг дастлабки куни сифатида 2022 йилнинг 5 январь санаси (йилнинг дастлабки банк иш куни) белгиланади. “UZONIA” индексининг қиймати ушбу санада 100 га тенг ҳисобланади. Индекснинг кейинги қийматлари ҳар бир календарь кун учун қуйидаги формула асосида ҳисоблаб борилади:

 photo_2022-07-28_14-48-02.jpg

Бунда:

t - “UZONIA” индекси ҳисобланаётган календарь куни;

“UZONIA” индексt-1 – сўнгги календарь кундаги “UZONIA” индекси кўрсаткичи;

“UZONIA”i – сўнгги банк иш куни учун ҳисобланган “UZONIA” фоиз ставкаси.

8. Исталган давр учун муддатли “UZONIA” ставкасини ҳисоблаш учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин:

photo_2022-07-28_14-48-16.jpg

T – давр давомидаги календарь кунлар сони.

III. “UZONIA” фоиз ставкалари ва индексининг
эълон қилиниши

9. “UZONIA” фоиз ставкалари ва “UZONIA” индекси ҳар бир банк иш куни учун банк иш куни якунланганидан сўнг Марказий банк томонидан ҳисобланиб, кейинги куни соат 10:00 гача Марказий банкнинг расмий веб-сайти, телеграм канали ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.

10. “UZONIA” фоиз ставкалари ва “UZONIA” индекси ҳисоб-китобларда аниқлик ва қулайликни ошириш мақсадида Телеграм каналида вергулдан кейин 4 та рақам аниқликда ва Марказий банкнинг веб-сайтида вергулдан кейин 8 та рақам аниқликда эълон қилинади. Овернайт ва муддатли “UZONIA” фоиз ставкалари йиллик фоиз ставка кўринишида эълон қилинади.

11. Мазкур кўрсаткичлар расман эълон қилинганидан кейин ҳақиқий ҳисобланади ҳамда ўзгартириш ва (ёки) тузатиш киритишга йўл қўйилмайди. Агар ҳисоб-китоб жараёнида йўл қўйилган хатолик 0,05 фоиз банддан юқори бўлса, Марказий банк томонидан “тузатилган” “UZONIA” фоиз ставкалари ва индекси эълон қилинган иш куни давомида қайтадан эълон қилинади.

12. Монетар операциялар департаменти “UZONIA” фоиз ставкалари ва “UZONIA” индексининг ҳисобланиши ва эълон қилишини учун масъул ҳисобланади. Шунингдек, Департамент заруратдан келиб чиқиб Refinitiv, Bloomberg ёки бошқа хорижий статистик-ахборот платформаларида эълон қилиб борилишини таъминлайди.

IV. Мазкур методологияга ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш тартиби

13. “UZONIA” фоиз ставкаси тижорат банклари учун миллий валютада ўзаро депозит ва кредит операцияларини амалга ошириш учун кредит, ликвидлик ва бошқа хатарлар минимал бўлган овернайт фоиз ставкасини ўзида акс эттиришини таъминлаш мақсадида Марказий банк пул бозоридаги ўзгаришлар ва фойдаланувчилар манфаатини тўғри акс эттириш нуқтаи назаридан ушбу методологияни доимий равишда ва камида йилда 1 маротаба қайта кўриб чиқади.

Бунда, киритилиши лозим бўлган ўзгартиришлар ва қўшимчалар Пул бозори ишчи гуруҳида тижорат банклари иштирокида атрофлича муҳокама этилади ва муҳокама натижалари Марказий банкнинг Кредит қўмитасига киритилади.

14. Мазкур Методологияга киритиладиган ўзгаришлар Марказий банк бошқарув қарорида белгиланган кундан эътиборан кучга киради.

USD = 11024.92
-23.36
EUR = 10592.74
-64.43
RUB = 189.51
-1.72
GBP = 11895.89
+91.91
JPY = 76.33
-0.35
CHF = 11138.53
-36.02
CNY = 1537.75
-4.36
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X