Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди

Янгиланган сана:  7 Окт 2022, 10:19
7 Окт 2022
“HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди

Марказий банк бошқарувининг 2022 йил 7 октябрдаги 22/2-сонли қарорига асосан “HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банкидан (кейинги ўринларда HI-TECH BANK) банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди. 

HI-TECH BANK активлар ҳажми бўйича республика банк тизимида 29-ўринни эгаллаган.

HI-TECH BANK томонидан “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 54 ва 77-моддаларида белгиланган қоидабузарликлар содир этилганлиги, хусусан:

▪️банк активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши етарлича захиранинг мавжуд эмаслиги;
▪️регулятив капиталининг эллик фоизидан ортиқ миқдорда зарар кўрганлигини; 
▪️банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги;
▪️бухгалтерия ҳисобининг ҳисоботга оид маълумотлар бузилишига олиб келадиган ва банкнинг ҳақиқий молиявий аҳволини акс эттириш имконини бермайдиган қоидабузарликлар билан юритилганлиги;
▪️банк фаолиятидаги қўпол қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги Марказий банк кўрсатмаларининг белгиланган муддатда бажарилмаганлиги;
▪️жиддий қоидабузарлик учун Марказий банк томонидан жарима қўлланилганидан кейин ҳудди шундай қоидабузарликни такроран содир этилганлиги сабабли “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғисида”ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ Марказий банк бошқаруви ушбу қарорни қабул қилди.

Марказий банк бошқарувининг юқорида келтирилган қарорига асосан HI-TECH BANK ни тугатиш комиссияси таркиби тайинланди ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга асосан банк ишларини бошқариш бўйича, шу жумладан, банк акциядорларининг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва бошқаруви ваколатлари ушбу комиссияга ўтди.

Омонатчи-жисмоний шахслар учун маълумот: 

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ аҳолининг банклардаги омонатлари Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан тўлиқ кафолатланганлиги муносабати билан HI-TECH BANK омонатчиларининг барча маблағлари, биринчи навбатда, 2 ойдан сўнг тўлиқ қайтарилади.

Аҳолига омонат маблағларини қайтариш Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан ушбу қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. 

Омонатларни қайтариш бўйича батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 71-200-00-44, 71-236-75-24 ишонч телефонлари орқали олишингиз мумкин.

USD = 12697.00
+2.04
EUR = 13547.70
+38.99
RUB = 135.05
+0.39
GBP = 15836.97
+11.43
JPY = 82.23
+0.12
CHF = 13966.56
+37.48
CNY = 1753.95
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X