Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш киритиш тўғрисида

Янгиланган сана:  16 Сен 2019, 13:37
30 Авг 2019

“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисидаги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сонли “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан жорий йил 17 август куни қабул қилиниб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига кўриб чиқиш учун юборилган.

Мазкур Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳуқуқий мақоми, функциялари, асосий мақсадлари, ваколатлари, ташкил этилиши ва фаолияти принципларини белгилаш ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солишдан иборат.

Бунда, Марказий банкнинг бош мақсади нархлар барқарорлигини, банк тизими ҳамда тўлов тизими барқарорлигини таъминлаш сифатида белгилади.

Шу билан бирга, қонун лойиҳасида қуйидагилар:

  • пул-кредит сиёсати ва унинг инструментларини такомиллаштириш, пул-кредит соҳасида амалга оширилаётган сиёсат ва чораларнинг шаффофлигини ошириш;
  • Марказий банкнинг бошқарув сифатлари ва банкларнинг рискларни бошқариш тизимига таъсири механизмларини ишлаб чиқиш, маълумотлар йиғиш ва таҳлил қилиш тизимининг самарадорлигини ошириш;
  • банк тизимининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш;
  • банк фаолияти механизмини тартибга солишни такомиллаштириш ва уларнинг бошланғич босқичларида муаммоларни аниқлаш ҳамда самарали чораларни қўллаш, шу жумладан, Марказий банк томонидан банкларни, микрокредит ташкилотларни, ломбардларни ва банк гуруҳларини лицензиялашда, тартибда солишда ва назоратни амалга оширишда асослантирилган мулоҳаза ишлатилиши;
  • Марказий банк фаолияти назорат тизимини мувофиқлаштириш мақсадида уч аъзодан, жумладан, бир мустақил аъзодан иборат бўлган Аудиторлик қўмитаси ташкил этилиши;
  • Марказий банк фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлаш учун Марказий банк Бошқарувига Марказий банк Раисининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши тасдиқлайдиган иккита мустақил Бошқарув аъзолари киритилиши;
  • пул-кредит сиёсатинининг асосий унинг интерпретацияси ва кўрсаткичларини, шу жумладан пул массасининг таркибини ва динамикасини, банк тизимининг статистик маълумотларини, Марказий банкнинг фаолиятини умумлаштирилган маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши;
  • тижорат банкларининг ликвидлигини фавқулотда қўллаб -қувватлаш, шунингдек, Марказий банк томонидан бериладиган кредитлар бўйича гаровнинг таъминланганлиги механизми такомиллаштириш;
  • Марказий банк ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати тизимли молиявий таназзул вужудга келишининг олдини олиш ва молиявий тизим барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиши;
  • Марказий банк ўзининг тартибга солиш ва назорат қилиш функциялари амалга ошириш учун доимий ишловчи органи – Марказий банкнинг банк назорати Қўмитаси ташкил этилиши назарда тутилмоқда.
USD = 12671.84
+17.27
EUR = 13468.90
-14.54
RUB = 134.64
-0.62
GBP = 15778.98
-20.25
JPY = 81.98
-0.26
CHF = 13874.78
+14.35
CNY = 1750.45
+2.27
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X