Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани аҳолиси ва тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Янгиланган сана:  26 Сен 2019, 09:48
19 Сен 2019

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани аҳолиси ва тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Мамлакатимиз Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш доирасида Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарияти томонидан жорий йилнинг 18 сентябрь куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани аҳолиси ва тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

IMG_20190918_113159

Очиқ мулоқотда кейинги вақтларда қабул қилинган янги қонун қонуности ҳужжатларининг моҳияти, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги аҳамияти хусусида атрофлича тушунтиришлар берилди.

Давлатимиз раҳбарининг Қашқадарё вилоятига ташрифлари давомида банк тизими учун белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, давлат ва маҳаллий дастурларга киритилган барча лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштириш, аҳолининг кенг қатламлари, энг аввало кам таъминланган ва иш билан банд бўлмаган фуқароларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш муҳим вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.

Сайёр қабул давомида ўрганилган мурожаатлар асосан жойлардаги тижорат банклари филиаллари ходимлари томонидан аҳоли ва тадбиркорларга етарлича тушунтиришлар берилмагани ҳамда ўз мижозлари билан мулоқот ўрнатилмагани натижасида келиб чиққани аён бўлди.

Сайёр қабул чоғи қабул қилинган жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатларида кўтарилган масалаларни қисқа муддатларда ҳал этилишини тегишли банк филиаллари раҳбарлари шахсан ўз зиммаларига олдилар.

Сайёр қабул давомида келиб тушган ҳамда қўшимча ўрганиш талаб этиладиган ҳар бир мурожаатнинг белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва мантиқий якунига етказилиши қатъий назоратга олинди.

Масалан, “Агробанк” “Бенто мир” фирмасининг минерал ўғит ишлаб чиқариш, “Омад Азим Шер Файз” МЧЖнинг пистачиликни ривожлантиришга доир лойиҳаларини молиялаштирадиган бўлди. “Жўрабоғ”, “Юсуф ўғли Мавлон бобо”, “Сандал Чорва Харид” каби тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларига қисқа муддатда кредитлар ажратиладиган бўлди. Ўнлаб фуқароларга Халқ банки томонидан таълим кредитлари ажратилиши тартиблари тушунтирилди.

IMG_20190918_120536

Сайёр қабулда тадбиркорларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ҳукумат ва минтақавий дастурлар ва тадбиркорларнинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини ўз вақтида амалга ошириш, ушбу жараёнга ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилиш, барқарор янги иш ўринлари яратишга доир лойиҳаларни молиялаштиришни зарур даражада қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш бўйича маъсулликни кучайтиришга келишиб олинди.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X