Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Жаҳон банки томонидан “Молиявий оммабопликни оширишнинг миллий стратегияси, унинг муҳимлиги ва аҳамияти” мавзусидаги тренинг ўтказилди

Янгиланган сана:  24 Окт 2019, 10:46
4 Окт 2019

Жорий йилнинг 30 сентябридан 4 октябрига қадар Марказий банкка  Жаҳон банки гурухининг молиявий сектор бўйича етакчи мутахассиси Эдоардо Тотоло бошчилигидаги  миссия ташриф буюрди. 

Ташриф давомида 3 октябрь куни миссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 23 июль 2019 йилдаги ПҚ-4400 сонли қарорини амалга ошириш бўйича батафсил амалий тадбирлар режаси юзасидан ҳамда бир қатор иқтисодиёт соҳасига жавобгар вазирлик ва идоралар, жумладан Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқаларга “Молиявий оммабопликни оширишнинг миллий стратегияси, унинг муҳимлиги ва аҳамияти” мавзусида тренинг ўтказилди.

Тренингда дастлаб иштирокчиларга миллий молиявий оммабоплик стратегияси мақсади ва унинг афзалликлари батафсил тушунтирилди. Бундан ташқари умумий миллий молиявий оммабоплик стратегияси сиёсат майдони, жумладан рақамли тўловлар, инновацион маҳсулотлар, молиявий таълим, молиявий инфраструктура, молиявий истеъмолчилар ҳуқуқлари тўғрисида қатор маълумотлар берилди. 

Ўзбекистон миллий молиявий оммабоплик стратегияси сиёсати ва унинг асосий таркибий қисмлари бафуржа муҳокама қилиниб, ҳар бир босқич бўйича хорижий тажрибалар кўриб чиқилди. 

Бундан ташқари, тренингда “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ижроси бўйича иштирокчилар билан навбатдаги тренинг ва бу борадаги кейинги босқичлар мухокама қилинди. Унга кўра бу сиёсатни амалга оширишда ҳар бир тегишли идоралар иштирокида ишчи гуруҳ ташкил этишга ва молиявий оммабопликни ошириш учун чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X