Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик марказининг веб-сайтини ишга туширди

Янгиланган сана:  9 Дек 2022, 17:10
9 Дек 2022
Тўлов тизими операторлари, кредит ва тўлов ташкилотларининг муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида аниқланган кибертахдидлар ҳамда банк тизимида киберхавфсизлик инцидентларини олдини олиш тўғрисида огоҳлантиришлар бериб бориш мақсадида Марказий банк томонидан “Банк тизимида киберхавфсизлик ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган тезкор огоҳлантириш ахборот тизими” ишга туширилди.

Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик марказининг cert.cbu.uz веб-сайти қуйидаги бўлимлардан иборат:

▪️Инцидент хақида хабар бериш – банк сохасида кузатилган киберхавфсизлик инцидентлари тўғрисида Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик марказига ҳабар бериш;
▪️Янгиликлар – киберхавфсизлик соҳасидаги муҳим янгиликлар тўғрисида мақолалар, жаҳонда кузатилаётган киберхавфсизлик инцидентлари тўғрисидаги маълумотлар;
▪️Билимлар базаси – киберхавфсизлик соҳасига оид атамаларни ўз ичига олган луғат, киберхавфсизликни таъминлаш бўйича фойдали маълумотлар, Ўзбекистон Республикасидаги тўлов тизими операторлари, кредит ва тўлов ташкилотларининг номи ва савдо белгиси билан очилган соҳта ҳаволаларни текшириш.

cert.cbu.uz веб-сайти тест режимида ишга туширилган бўлиб, келгусида янги функция ва фойдали бўлган маълумотлар билан тўлдирилиб янада такомиллаштирилиб борилади.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X