Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкда Банк мутахассисларини қайта тайёрлаш корпоратив маркази фаолияти доирасида айрим банк операцияларини амалга оширишнинг оптималлаштирилган тартиблари муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Янгиланган сана:  29 Ноя 2019, 14:24
21 Ноя 2019

Жорий йилнинг 20-21 ноябрь кунлари Марказий банкда Банк мутахассисларини қайта тайёрлаш корпоратив маркази фаолияти доирасида айрим банк операцияларини амалга оширишнинг оптималлаштирилган тартиблари муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бунда, Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» янги таҳрирдаги Қонунидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан банклар фаолияти устидан таваккалчиликка асосланган назорат олиб бориш тизимига босқичма-босқич ўтиш юзасидан қарор қабул қилинди. Унга кўра, Марказий банк банклар фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишмақсадида айрим банк операцияларини (кредит, касса ва омонат) амалга ошириш тартибларини оптималлаштириш ва пруденциал нормативларни такомиллаштириш орқали хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга солиш тизимидан босқичма-босқич воз кечилади.

Жумладан, банкларнинг бизнес амалиётларини автоматлаштириш имкониятларини кенгайтириш ва кўрсатаётган банк хизматлари кўламини ошириш мақсадида, уларнинг замонавий ахборот-технологияларини ривожлантириш учун инвестиция қилишга доир фаолиятларини рағбатлантиришга ҳуқуқий асос яратилмоқда.

Кредитлаш амалиёти бўйича таваккалчиликларни бошқаришга доир алоҳида талаблар ўрнатилган ҳолда кредитлаш жараёнини тартибга солиш амалиёти устидан назорат олиб бориш бекор қилинади. Шунингдек, депозит амалиётлари бўйича таваккалчиликларнинг олдини олишга қаратилган тизим яратилган ҳолда уларнинг енгиллаштирилган тартиби жорий қилинди. Шу билан бирга, бир қатор пруденциал талаблар халқаро нормалар ва Базель-3 тавсияларига мувофиқлаштирилди.

Бундан ташқари, бир ходим (банк хизматларини кўрсатиш бўйича универсал операторлари) томонидан мижозларга барча турдаги базавий банк хизматларини кўрсатиш мақсадида фронт-офис ходимларининг функционал вазифалари кенгайтирилди. Жорий этилаётган амалиётлар банкларга хизматлар кўрсатиш вақтини қисқартиришга, ортиқча қоғозбозликнинг олдини олишга ва хизматлар оммабоплигини оширишга имкон яратади.

Банк хизматларини кўрсатишнинг оптималлаштирилган тартиблари ўз навбатида, банклар томонидан таваккалчиликларни бошқариш тизимини кучайтиришни, шу жумладан операцион таваккалчиликларни тизимли мониторинг қилиб боришни кўзда тутади ва бу таваккалчиликларни бошқаришда уларнинг маъсулиятини оширишни тақозо этади.

Таъкидлаш жоизки, банк хизматларини оптималлаштириш бўйича қайд этилган чора-тадбирлар соҳада мижозларга йўналтирилган бизнес-моделни шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг дастлабки босқичи ҳисобланади. Марказий банк бу борада халқаро илғор тажрибаларни ўрганиш ишларини давом эттиради ва банкларнинг хизматлар кўрсатиш тартибларини янада оптималлаштиришга доир таклифларини кўриб чиқишга тайёрлигини билдиради.

Бунда, Марказий банк хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга солиш амалиётидан воз кечиб, банк хизматлари истъемолчилари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида банклар ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани кучайтиришга алоҳида этибор қаратади.

USD = 12628.05
+7.96
EUR = 13616.83
+17.42
RUB = 136.42
-0.31
GBP = 15927.76
+35.28
JPY = 83.44
+0.11
CHF = 14007.82
+81.44
CNY = 1748.70
+3.28
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X