Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк рақамли молиявий саводхонлик йўналишида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Янгиланган сана:  26 Янв 2023, 11:02
26 Янв 2023
Марказий банк молиявий саводхонлик йўналишида “IT-Park” (“Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси” МЧЖ) билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолади.

Молиявий таълимни ривожлантириш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида имзоланган мазкур Меморандум Ўзбекистон Республикасида ёшлар ва аҳолининг рақамли молиявий саводхонлигини ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга хизмат қилади.

IT-Park IT-тадбиркорлик, стартап экотизими, рақамли саводхонлик ва IT-маданияти ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасидаги етакчи ташкилот сифатида ёшларнинг қизиқишини рағбатлантириш, шунингдек, аҳолининг компьютер ва рақамли саводхонлигини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Меморандумда аҳолининг рақамли молиявий саводхонлик ва молиявий хизматлар ҳақида хабардорлик даражасини қуйидагилар орқали ошириш кўзда тутилган:

  • рақамли технологиялар ва хизматлардан хавфсиз ҳамда самарали фойдаланиш бўйича онлайн ўқув материалларни ишлаб чиқиш;
  • ўқув курслар, анъанавий ва онлайн тадбирлар, шу жумладан вебинар, семинар, ва давра суҳбатлари ташкил этиш;
  • аҳоли ва тадбиркорлар молиявий саводхонлигини ошириш таълим дастурлари, тадбирлари ва лойиҳаларини амалга ошириш.


USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X