Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Президент Мурожаатномаси ва Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш юзасидан маънавий-маърифий тадбир

Янгиланган сана:  17 Фев 2023, 17:05
17 Фев 2023
Марказий банк тизимида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси депутатлари ҳамда банк раҳбарияти иштирокида Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда 2023 йил – “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йилида амалга ошириладиган устувор вазифалар ижросига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, асосий йўналишлари, унда илгари сурилган фикрлар, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилиши белгиланган асосий вазифалар, уларни самарали ташкил этиш йўллари хусусида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, мазкур Мурожаатнома давлат ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларини янада ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, тараққиётимизнинг янги босқичи учун долзарб вазифаларни белгилаб берди.

Тадбир доирасида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўйича тайёрланган видеоролик намойиш этилди. Мулоқот тарзида ўтган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X