Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Яшил энергетика” масалалари муҳокамасига бағишланган учрашув

Янгиланган сана:  23 Фев 2023, 18:16
23 Фев 2023
Марказий банкда Жаҳон банки делегацияси ҳамда банк раҳбарияти ўртасида қайта тикланадиган энергия манбаларини, шу жумладан, қуёш энергиясини муқобил энергия манбаи сифатида кенг миқёсда ривожлантириш масалалари муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистоннинг саноат объектлари ва турар-жой мажмуаларида тақсимланган қуёш энергиясини кўпайтириш мақсадида молиявий маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича Жаҳон банкининг тажрибаси ва лойиҳани қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқдилар. Таъкидланганидек, 2023 йилда мамлакатимиздаги уй-жойлар, ижтимоий объектлар ва йирик саноат корхоналарига қайта тикланувчи энергия манбаларини (қуёш панелларини) ўрнатиш режалаштирилган.

Шунингдек, томонлар Жаҳон банки кўмагида бошқа мамлакатларда амалга оширилган ва бугунги кунда электр энергиясини тежаш борасида салмоқли натижаларга эришаётган “яшил энергия”ни жорий этиш бўйича самарали лойиҳаларни муҳокама қилдилар.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X