Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низомга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар бўйича шарҳ

Янгиланган сана: 23 Апр 2025, 17:32
23 Апр 2025

Марказий банк бошқарувининг “Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлигида 2025 йил 21 апрелда 2709-7-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар тижорат банклари ликвидлилигига қўйиладиган талабларни Базель 3 стандартига мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ банкнинг юқори ликвидли активлари 1-даражали ҳамда 2А ва 2Б-даражали тоифаларга бўлиниб, кўлами кенгайтирилмоқда. Бунда, 2-даражали юқори ликвидли активлар таркибига хорижий давлатларнинг ҳукуматлари, марказий банклари, давлат сектори ташкилотлари, халқаро молия ташкилотлари, номолиявий ташкилотлар, шунингдек ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан чиқарилган, тегишли талабларга жавоб берувчи қимматли қоғозлар киритилмоқда.

Киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар банкларда ликвидлилик бошқарилишини такомиллаштиришга ва банк тизими барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Ҳужжат билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.
USD = 12676.73
+70
EUR = 14874.87
+25.4
RUB = 161.03
+1.17
GBP = 17253.03
+34.76
JPY = 87.16
-0.2
CHF = 15899.57
+8.07
CNY = 1767.21
+7.33
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X