Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилнинг 9 ойи учун Тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи бўйича нашрига қисқача маълумот

Янгиланган сана:  17 Дек 2020, 11:15
17 Дек 2020

2020 йилнинг 9 ой давомида Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси кўрсаткичларининг шаклланишига дунёда давом этаётган COVID-19 пандемияси билан боғлиқ ички ҳамда ташқи бозор ҳолатидаги ўзгаришлар, ташқи савдо айланмасининг пасайиши, глобал бизнес фаолиятининг секинлашиши ва молиявий хатарларнинг ортиши каби омиллар ўз таъсирини ўтказди.

Шунингдек, 2020 йилнинг 9 ойи давомида жорий қилинган карантин чора-тадбирлари маҳаллий характер касб этиб, трансчегаравий пул ўтказмаларининг умумий ҳажмига салбий таъсири бўйича хатарлар рўёбга чиқмади ва резидентларга ўтказмалар 2019 йилнинг мос даври даражасида сақланиб қолди. Бундан ташқари, олтин нархининг жаҳон бозоридаги ижобий динамикаси экспорт ҳажми қисқаришини қисман қоплаш имкониятини яратди.

Юқорида таъкидланган омиллар таъсирида жорий операциялар ҳисоби 434,2 млн. доллар (2019 йилнинг 9 ойларида 1,8 млрд. доллар) ҳажмидаги дефицит билан шаклланди. Шунингдек, савдо баланси (товарлар ва хизматлар) ва бирламчи даромадларнинг манфий сальдоси (4,2 млрд. доллар) иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси (3,7 млрд. доллар) ҳисобига қисман қопланди.

Шу билан бирга, молиявий ҳисобнинг манфий сальдоси 755 млн. долларни ташкил этиб, бу кўрсаткич резидентларнинг молиявий мажбуриятларининг ортиши (6,1 млрд. доллар) ҳамда резидентлар томонидан активларнинг қабул қилиниши (5,3 млрд. доллар) оқибатида ҳосил бўлди.

Ўзбекистон Республикасининг соф халқаро инвестицион позицияси 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 22,3 млрд. долларни ташкил этди. Халқаро инвестицион позициясининг иқтисодиёт секторлари бўйича таҳлили шуни кўрсатдики, 2020 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича давлат бошқаруви сектори ҳамда бошқа секторлар “соф кредитор” позициясини сақлаб қолган бўлса, банк сектори “соф қарздор” позициясини эгаллаб турибди.

Ўзбекистон Республикасининг умумий ташқи қарзи 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 29,3 млрд. долларни ташкил этган бўлиб, бунда 18,7 млрд. доллар давлат секторига, 10,6 млрд. доллар хусусий секторга тўғри келади.

Нашр

Статистика

USD = 12640.21
-49.76
EUR = 13559.15
+1.19
RUB = 137.02
-0.18
GBP = 15817.96
+46.87
JPY = 81.22
-0.68
CHF = 13850.77
-28.67
CNY = 1744.13
-7.15
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X