Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил учун Тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи бўйича нашрига қисқача маълумот

Янгиланган сана:  26 Мар 2021, 11:57
26 Мар 2021

2020 йил давомида Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси кўрсаткичларининг шаклланишига дунёда коронакризис бошланиши билан боғлиқ ички ҳамда ташқи бозор ҳолатидаги ўзгаришлар, ташқи савдо айланмасининг пасайиши, глобал бизнес фаолиятининг секинлашиши ва молиявий хатарларнинг ортиши каби омиллар ўз таъсирини ўтказди.

Шунингдек, 2020 йил давомида Ўзбекистонга пул ўтказмаларининг соф жўнатувчи мамлакатларида жорий қилинган карантин чора-тадбирлари маҳаллий характер касб этганлиги ҳамда халқаро қатновлар чекланиши оқибатида трансчегаравий пул ўтказмаларининг норасмий сектордан расмий секторга ўтиши натижасида резидентларга ўтказмалар 2019 йилнинг мос даври даражасида сақланиб қолди. Бундан ташқари, олтин нархининг жаҳон бозоридаги ижобий динамикаси экспорт ҳажми қисқаришини қисман қоплаш имкониятини яратди.

Юқорида таъкидланган омиллар таъсирида жорий операциялар ҳисоби 3,1 млрд. доллар (2019 йилда 3,4 млрд. доллар) ҳажмидаги дефицит билан шаклланди. Шунингдек, савдо баланси (товарлар ва хизматлар) ва бирламчи даромадларнинг манфий сальдоси (8,2 млрд. доллар) иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси (5,1 млрд. доллар) ҳисобига қисман қопланди.

Молиявий ҳисобнинг манфий сальдоси 4 млрд. долларни ташкил этиб, бу кўрсаткич резидентларнинг молиявий мажбуриятлари ортиши (11,0 млрд. доллар) ҳамда улар томонидан активларнинг қабул қилиниши (7,0 млрд. доллар) оқибатида ҳосил бўлди.

Ўзбекистон Республикасининг соф халқаро инвестицион позицияси 2020 йилнинг охирида 20,4 млрд. долларни ташкил этди. Халқаро инвестицион позициясининг иқтисодиёт секторлари бўйича таҳлили шуни кўрсатдики, йил якунлари бўйича давлат бошқаруви сектори ҳамда бошқа секторлар “соф кредитор” позициясини сақлаб қолган бўлса, банк сектори “соф қарздор” позициясини эгаллаб турибди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи қарзининг умумий ҳажми 2021 йил 1 январь холатига 33,8 млрд. долларни ташкил қилиб, шулардан 21,3 млрд. доллари давлат ташқи қарзи ҳамда 12,5 млрд. доллари давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз ҳисобланади.

Нашр

Статистика

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X