Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ

Янгиланган сана:  13 Сен 2021, 16:08
13 Сен 2021

2021 йил январь-август ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 317,4 трлн. сўмни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 48,8 фоизга ошди.

Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 157,6 трлн. сўмни, банк кассалари ва банкоматлардан чиқим қилинган нақд пуллар 159,8 трлн. сўмни ташкил этди.

Нақд пул тушумлари ҳажми ва таркиби динамикаси

(2019-2021 йилларнинг январь-август ойлари)

млрд. сўмда

ууу.jpg

2021 йил январь-август ойларида банк карталарига 178,1 трлн. сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 58,8 трлн. сўмлик (33 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.


Банк карталарига келиб тушган маблағлар ва уларни
нақдлаштириш ҳажми динамикаси

(2019-2021 йилларнинг январь-август ойлари)

млрд. сўмда

7777.jpg

Жорий йилнинг январь-август ойларида банк кассаларидан
(шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 50,8 трлн. сўмга ошиши кузатилган бўлса, ушбу ўсишнинг асосий қисми банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажми 21,4 трлн. сўмга ҳамда банклар томонидан аҳолидан нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун 16,6 трлн. сўм ошиши ҳисобига юзага келди.

 


Банклардан нақд пулдаги чиқимлар ҳажми ва уларнинг
мақсадлари бўйича таркибий динамикаси

 

(2019-2021 йилларнинг январь-август ойлари)

 

млрд. сўмда

6666
Иқтисодиётнинг нақд пулга бўлган талабини қондириш мақсадида муомалага қўшимча пуллар чиқариб бориш ҳажми муомаладан ортиқча пулларнинг қайтиш ҳажмига нисбатан кам бўлди.

Натижада 2021 йил 1 сентябрь ҳолатига муомаладаги нақд пулларнинг умумий пул массасидаги улуши 23 фоизни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5 фоиз бандга пасайди.


Муомаладаги нақд пулларнинг пул массасидаги улуши динамикаси

8888.jpg

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X