Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йилнинг I чораги учун Тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи бўйича нашрига қисқача маълумот

Янгиланган сана:  24 Июн 2022, 10:45
24 Июн 2022

2022 йилнинг I чораги давомида Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси кўрсаткичларининг шаклланишига ички ва ташқи бозорлардаги иқтисодий фаолликнинг тобора ошиши, ташқи савдо айланмаси ва пул ўтказмалари хажмларининг ўсиши ҳамда дунёдаги геосиёсий беқарорлик каби омиллар ўз таъсирини кўрсатди.

Юқоридаги омиллар таъсирида 2022 йилнинг I чораги учун жорий операциялар ҳисоби дефицити 843,7 млн. доллар (2021 йилнинг I чорагида 2,1 млрд. доллар). Бунда, савдо балансининг (товарлар ва хизматлар) манфий сальдоси (2,1 млрд. доллар) бирламчи ва иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси (1,3 млрд. доллар) ҳисобига қисман қопланди.

Молиявий ҳисобнинг манфий сальдоси 1,1 млрд. долларни (2021 йилнинг I чорагида 2,1 млрд. доллар) ташкил этиб, бу кўрсаткич резидентларнинг молиявий активлари 427,9 млн. долларга қисқариши, мажбуриятлари эса 638,2 млн. долларга ўсиши туфайли ҳосил бўлди. Бунда, молиявий ҳисоб дефицитининг қисқариши асосан валюта заҳираларининг ортиши ҳамда кредитлар ва қарзлар бўйича мажбуриятларнинг камайиши билан изоҳланади.

Ўзбекистон Республикасига чет элдан тўғридан-тўғри инвестицияларнинг соф ўсиши 298,8 млн. долларни ташкил қилди (2021 йилнинг I чорагида 251,1 млн. доллар). Шу билан бирга, капиталга соф инвестициялар (маҳсулот тақсимотига оид битимлар бўйича операциялар бундан мустасно) – 131,1 млн. долларни, бош офисдан жалб қилинган қарзлар – 291,0 млн. долларни, маҳсулот тақсимотига оид келишувлар асосида ишлаётган корхоналар томонидан инвестицияларнинг соф сўндирилиши – 178,5 млн. долларни ташкил қилди.

Портфель инвестицияларнинг манфий сальдоси 2022 йилнинг I чорагида 6,4 млн. долларни ташкил қилди. Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, тижорат банклари ва бошқа корхоналар томонидан чиқарилган халқаро облигациялар учун шу чоракда ҳисобланган аммо тўланмаган фоизлардан шаклланди.

Ўзбекистон Республикасининг соф инвестицион позицияси кўрсаткичи йил бошига нисбатан деярли ўзгаришсиз қолиб, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига
17,0 млрд. долларни ташкил этди. Бунда, мамлакатнинг чет эл валютасидаги активлари 69,9 млрд. долларни, ташқи мажбуриятларининг ҳажми эса 52,9 млрд. долларга тенг бўлди.

Ўзбекистон Республикаси умумий ташқи қарзи 2022 йил бошига нисбатан 1,8 фоизга ёки 721,5 млн. долларга қисқариб, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 38,8 млрд. долларни (2022 йилнинг 1 январь ҳолатига 39,6 млрд. доллар) ташкил қилди. Хусусан, 2022 йилнинг бошига нисбатан давлат ташқи қарзи 1,5 фоизга ёки 345,4 млн. долларга қисқариб 23,4 млрд. долларни[1], давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз эса 2 фоизга ёки 376,0 млн. долларга қисқариб
15,5 млрд. долларни ташкил этди.

Нашр
Статистика


[1]Давлат ташқи қарзи бўйича маълумот Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган бўлиб, ташқи қарз бўйича қарздорликнинг қолдиғини ҳисоблашда ҳисобланган, аммо тўланмаган фоизлар ҳам инобатга олинган. Шунингдек, халқаро молия бозорларида чиқарилган еврооблигациялар 2022 йил I чорак якунидаги бозор нархларида акс эттирилган.



USD = 12654.57
-12.43
EUR = 13483.44
+1.95
RUB = 135.26
-0.51
GBP = 15799.23
+26.28
JPY = 82.24
-0.39
CHF = 13860.43
+4.6
CNY = 1748.18
-2.03
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X