Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида шўъба банклар ва ваколатхоналар очиш, филиаллар ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банклари ташкил этиш учун рухсатнома

Янгиланган сана:  12 Дек 2023, 16:45

1. Рухсатнома номи:

Банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида шўъба банклар ва ваколатхоналар очиш, филиаллар ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банклари ташкил этиш учун рухсатнома

2. Рухсат бериладиган фаолият турлари:

Банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида шўъба банклар ва ваколатхоналар очиш, филиаллар ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банклари ташкил этиш

3. Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4. Рухсат берувчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

5. Рухсат берувчи органга ҳужжатларни топшириш тартиби:

а) Аньанавий шаклда, ёзма ариза орқали;

б) Марказий банкнинг расмий веб сайти орқали (www.cbu.uz).

6. Рухсатномани олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

1. Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3252, 2020 йил
30 июнь) 14-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

2. Банк кузатув кенгашининг чет элда шўъба банк очиш, ваколатхона очиш, филиал ташкил этиш ёки банкнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банкини ташкил этиш тўғрисидаги қарори;

3. Чет элда шўъба банк очиш, филиал ташкил этиш ёки банкнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банкини ташкил этишнинг иқтисодий асосланиши;

4. Раҳбарлик лавозимига (банк бошқаруви органларининг аъзолари, филиал раҳбари) тайинланаётган номзодлар ҳақидаги маълумотлар;

5. Қабул қилаётган давлатда назорат режими бўйича маълумотлар.

7. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

8. Рухсатнома берилганлиги учун давлат божи миқдори:

Давлат божи ундирилмайди

9. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари:

20 иш куни

10. Рухсатнома талаблари ва шартлари:

1. Марказий банк ва қабул қилувчи мамлакатнинг банк назорати органи билан ахборот айирбошлаш тўғрисида келишувнинг мавжудлиги;

2. Қабул қилувчи мамлакатнинг қонунчилиги ва унинг қўлланилиш услубиёти Марказий банк томонидан шўъба банк ёки филиал устидан назорат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилмаслиги;

3. Банкнинг бошқаруви ва молиявий ҳолати шўъба банк ёки филиал орқали амалга ошириладиган фаолият учун етарли бўлиши;

4. Пруденциал нормативлар кўрсаткичларига риоя этилиши ва уларнинг ўсиб бориши.

11. Назорат тартиби:

 

12. Рухсатнома беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

13. Рухсатноманинг амал қилиш муддати:

Ҳаракат бир маротаба бажарилгунга қадар

14. Изоҳ:

 




Улашиш:

 
USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X