1. Рухсатнома (хулоса, қарор, сертификат, розилик ва бошқа) номи: |
Банкларда аудиторлик текширувларини ўтказишга рухсат (сертификат кўринишида) |
2. Рухсат бериладиган фаолият турлари: |
Банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш ҳуқуқини берувчи аудитор малака сертификати |
3. Ариза берувчилар тоифаси: |
Жисмоний шахс |
4. Рухсат берувчи орган: |
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки |
5. Рухсат берувчи органга ҳужжатларни топшириш тартиби: |
а) Аньанавий шаклда, ёзма ариза орқали: б) Марказий банкнинг расмий веб сайти орқали (www.cbu.uz). |
6. Рухсатнома (хулоса, қарор, сертификат, розилик ва бошқа)ни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
Малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонига Банк аудиторларини тайёрлаш марказида банк бухгалтерия ҳисоби ва аудити бўйича 40 соатдан кам бўлмаган ҳажмдаги махсус ўқув курсларини тугатган шахслар киритилади. Малака сертификатларини олиш ва малака имтиҳонларини топшириш учун аризачи томонидан Марказий банкка ариза топширилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши шарт: - Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ аудитор малака сертификати (нусхаси олиниб, асли қайтарилади); - олий иқтисодий маълумоти тўғрисидаги диплом (диплом хорижий давлатда олинган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ нострификация (эквивалентлигини қайд этиш) қилинганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг) ва меҳнат дафтарчаси (нусхалар олиниб, асли қайтарилади); - шахсий варақа (компьютерда ишланмаган ва ариза топширилган кундан бошлаб 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда олинган 3 х 4 ҳажмдаги 2 дона фотосурат билан бирга); - банк бухгалтерия ҳисоби ва аудити бўйича махсус ўқув курсларини ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси. |
7. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Йиғим мавжуд эмас |
8. Рухсатнома (хулоса, қарор, сертификат, розилик ва бошқа) берилганлиги учун давлат божи миқдори: |
Давлат божи мавжуд эмас |
9. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: |
Қўмитага тақдим этилган ҳужжатлар улар қабул қилинган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади.
Малака сертификати имтиҳонни муваффақиятли топширган даъвогарларга 15 кун муддат ичида берилади. |
10. Рухсатнома (хулоса, қарор, сертификат, розилик ва бошқа) талаблари ва шартлари: |
Даъвогарлар малака имтиҳонларини Марказий банкда топширадилар. Имтиҳонларни топшириш тартиби, унинг шакли ва мазмуни Марказий банк томонидан белгиланади. Бажарилган ишлар "қониқарли" ёки "қониқарсиз" тизими бўйича баҳоланади. Малака сертификатини бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин: - аризачи Марказий банк қўйган талабларга жавоб бермаса, шу жумладан, олий иқтисодий маълумотга, сўнгги ўн йиллик иш стажи давомида банк соҳасида (камида 2 йил) камида етакчи мутахассис лавозимида ёки халқаро аудиторлик ташкилотларида (камида 1 йил) аудитор лавозимида иш тажрибасига эга эмаслиги; - бенуқсон ишбилармонлик ва шахсий обрў-эътиборга эга эмаслиги; - Молия вазирлиги томонидан берилган аудитор малака сертификати ва Марказий банк томонидан берилаётган малака сертификатининг амал қилиш муддатларининг номувофиқлиги. Малака сертификатларининг амал қилиш муддати ўзаро уч йилдан кам бўлмаган муддатга мувофиқ келиши шарт; - расмийлаштирилган ҳужжатларнинг нотўғри тақдим этилиши, ҳужжатларда ёлғон ёки нотўғри маълумотларнинг келтирилиши, шунингдек лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги.
|
11. Назорат тартиби: |
|
12. Рухсатнома беришда келишиладиган органлар: |
|
13. Рухсатнома (хулоса, қарор, сертификат, розилик ва бошқа)нинг амал қилиш муддати: |
Малака сертификати аудиторга 5 йил муддатга берилади. |
14. Изоҳ: |
|
Банкларда аудиторлик текширувларини ўтказишга рухсат (сертификат кўринишида)
Янгиланган сана:
26 Дек 2022, 12:32