1. Хизмат номи: |
Нобанк кредит ташкилотларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни олиш учун Марказий банкнинг кейинги рухсатномасини бериш |
2. Реестрга киритиладиган маълумот: |
Нобанк кредит ташкилотлари иштирокчилари (акциядорлари) |
3. Ариза берувчилар тоифаси: |
Жисмоний шахс, юридик шахс |
4. Кейинги рухсатнома берувчи орган: |
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки |
5. Ҳужжатларни топшириш тартиби: |
а) Марказий банкнинг расмий веб сайти орқали (www.cbu.uz). |
6. Кейинги рухсатномани олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
Марказий банкнинг кейинги рухсатномасини олиш шахс нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўн фоизни ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улушини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда (ҳуқуқий ворислик, мерос, ҳадя ёки суднинг қарорига асосан мулк ҳуқуқини олиш) олган тақдирда талаб этилади. Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олган шахс уни олган кундан эътиборан олтмиш кун ичида Марказий банкка электрон платформа орқали кейинги рухсатномасини олиш учун аризани ва мазкур шахснинг ЎРҚ–765-сонли Қонуни 14-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этиши керак.
|
7. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Бепул |
8. Кейинги рухсатнома берилганлиги учун давлат божи миқдори: |
Бепул |
9. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: |
15 иш куни |
10. Кейинги рухсатномани бериш талаблари ва шартлари: |
а) Ўзбекистон Республикасининг “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолияштириш фаолияти тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя қилиш; б) ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилиши ва (ёки) уларда нотўғри ва (ёки) бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд эмаслики;
в) нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олган шахснинг ЎРҚ–765-сонли Қонуни г) кредитга, гаровга олинган маблағлардан ва мажбуриятлар юклатилган бошқа маблағлардан, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган маблағлардан нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини олиш учун фойдаланилмаслик;
|
11. Назорат тартиби: |
|
12. Дастлабки рухсатнома беришда келишиладиган органлар |
Монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш талаб этилади, агар рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бундай розилик талаб этилса. |
13. Дастлабки рухсатномани амал қилиш муддати: |
Чекланмаган. |
14. Изоҳ: |
|
Нобанк кредит ташкилотларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни олиш учун Марказий банкнинг кейинги рухсатномасини бериш
Янгиланган сана:
26 Дек 2022, 14:24