Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатнома

Янгиланган сана:  26 Дек 2022, 14:30

1. Рухсатнома номи:

Банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатнома

2. Рухсат бериладиган фаолият турлари:

Жисмоний ва юридик шахслар ёки биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар, шу жумладан норезидентлар томонидан бир ёки бир неча битим натижасида банкнинг устав капиталидаги:

1) беш ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан йигирма фоизни;

2) йигирма ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан эллик фоизни;

3) эллик ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улушни бевосита ёки билвосита олиш.

3. Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс / жисмоний шахс

4. Рухсат берувчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

5. Рухсат берувчи органга ҳужжатларни топшириш тартиби:

а) Аньанавий шаклда, ёзма ариза орқали;

б) Марказий банкнинг расмий веб сайти орқали (www.cbu.uz).

6. Рухсатномани олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3252-сон билан рўйхатга олинган Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги Низомнинг (бундан буён Низом) 5-иловасига мувофиқ ариза тақдим этилади:

1) потенциал олувчи – жисмоний шахс томонидан:

паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг нусхаси;

банк акцияларини олиш учун фойдаланиладиган маблағларнинг келиб чиқиш манбалари ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

Низомнинг 6-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ маълумотлар;

монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги, агар акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ банк акцияларини сотиб олишда бундай розилик талаб этилса;

2) потенциал олувчи – юридик шахс томонидан:

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва таъсис ҳужжатлари (устав ва таъсис шартномаси);

барча иштирокчилар (акциядорлар) тўғрисида Низомнинг
2-иловасига мувофиқ маълумотлар;

ушбу юридик шахсда ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисида Низомнинг 6-иловасига мувофиқ маълумотлар;

потенциал олувчи тўғрисида Низомнинг 7-иловасига мувофиқ маълумотлар;

банкда ҳал қилувчи эгаликни олиш тўғрисидаги ваколатли органнинг қарори;

аудиторлик хулосаси билан тасдиқланган охирги 3 йил учун йиллик молиявий ҳисоботлар, фаолият уч йилдан кам муддатга амалга оширилган тақдирда – амалда фаолият олиб борилган ҳисобот йиллари учун;

банк акцияларини олиш учун фойдаланиладиган маблағларнинг келиб чиқиш манбалари ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

Низомнинг 8-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ анкета маълумотлари;

кузатув кенгаши ва ижро этувчи орган аъзоларининг Низомнинг 50-бандида белгиланган мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи маълумотлар;

монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги, агар акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ банк акцияларини олишда бундай розилик талаб этилса;

3) потенциал олувчи – банк томонидан, агар банк сотиб олиш натижасида банклар гуруҳининг бир қисмига айланса:

мазкур банднинг 2-кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар;

банклар гуруҳи тузилмаси тўғрисидаги маълумотлар;

банклар гуруҳи иштирокчилари тўғрисидаги ахборот, шу жумладан гуруҳга кирувчи иштирокчиларнинг асосий фаолияти тўғрисидаги маълумотлар;

банклар гуруҳининг таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат бўйича сиёсати;

банклар гуруҳида назоратни амалга оширувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар;

гуруҳ иштирокчиларининг молиявий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан ариза берувчининг охирги 3 молиявий йил учун аудитдан ўтказилган консолидациялашган ҳисоботи, шунингдек очиқ бўлган охирги консолидациялашган баланс ҳисоботи ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги консолидациялашган ҳисоботи (маълумот ариза топшириш санасига қадар 90 кундан кеч бўлмаган санага бўлиши лозим);

4) потенциал олувчи – чет эл банки томонидан:

мазкур банднинг 2-кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар;

чет эл банки банкни назорат қилиш органининг мазкур чет эл банки унинг консолидациялашган назорати остида туриши, пул маблағларини депозитларга қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ва унга банкни назорат қилиш органининг банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида иштирок этиш учун рухсатномаси берилганлиги тўғрисидаги ёзма тасдиқномаси ёхуд шундай рухсатнома талаб этилмаслиги тўғрисидаги тасдиқномаси;

чет эл банкининг устави;

чет эл банки капитали монандлигининг ва кредит рейтингининг қуйидаги талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат:

5) потенциал олувчи – юқори капитал ва кредит рейтинги кўрсаткичларига эга бўлган халқаро молия институти, чет эл банки ҳамда бошқа кредит ташкилоти томонидан:

мазкур банднинг 2-кичик банди иккинчи, учинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар;

капитал монанадлиги ва кредит рейтингининг мезонлардан бирига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат;

6) потенциал олвучи – халқаро молия институти, чет эл банки ва бошқа кредит ташкилоти бўлмаган норезидент томонидан:

мазкур банднинг 2-кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар;

юридик шахс жойлашган давлатдаги назорат қилиш органининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ташкил этишга ёки банк устав капиталида иштирок этишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат, ёхуд шундай рухсатнома талаб этилмаслиги тўғрисидаги тасдиқномаси.

7. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

8. Рухсатнома берилганлиги учун давлат божи миқдори:

Давлат божи ундирилмайди

9. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари:

Икки ой

10. Рухсатнома талаблари ва шартлари:

Банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани беришда қуйидагилар баҳоланади:

потенциал олувчининг ишчанлик обрўси;

мўлжалланаётган олиш амалга оширилганидан кейин тайинланиши назарда тутилаётган банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзоларининг, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимларининг ишчанлик обрўси, билими, малакаси ва тажрибаси;

потенциал олувчининг молиявий салоҳияти, хусусан акцияларини олиш мўлжалланилаётган банк фаолиятининг кўлами ва ихтисослашуви жиҳатидан салоҳияти;

мўлжалланилаётган олиш амалга оширилганидан кейин банкнинг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган пруденциал талабларни бажара олиш имконияти;

мўлжалланилаётган олиш борасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга доир амалга оширилган ёки амалга оширилаётган уринишлар мавжудлиги ҳақидаги шубҳалар, шунингдек мўлжалланилаётган олиш амалга оширилганидан кейин шундай таваккалчиликнинг ортиши тўғрисидаги тахмин мавжуд эмаслиги;

потенциал олувчи фаолиятининг банк фаолияти билан уйғунлашуви эҳтимолини ва бунинг банк фаолиятининг ривожланишига таъсири;

потенциал олувчи корпоратив бошқаруви ташкилий тузилмасининг ва унга алоқадор бўлган шахсларнинг банкни тартибга солишга ҳамда унинг устидан назорат қилишга доир таъсирини баҳолайди.

11. Назорат тартиби:

 

12. Рухсатнома беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

13. Рухсатноманинг амал қилиш муддати:

Олти ой

14. Изоҳ:

 




 
USD = 12212.07
+22.06
EUR = 12992.42
+5.18
RUB = 127.16
+0.25
GBP = 14950.02
-32.72
JPY = 82.34
+0.05
CHF = 13474.64
+28.79
CNY = 1672.22
+3.8
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X