Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Кўп бериладиган саволлар




кредитлар 14

  • Тижорат банклари томонидан истеъмол (автокредит) кредитлари қандай тартибда ажратилади?
    Тижорат банклари томонидан истеъмол (автокредит) кредитлари қандай тартибда ажратилади? 

    Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, банклар томонидан аҳолининг истеъмол эҳтиёжлари учун бериладиган истеъмол кредити (автокредит) Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган товарлар учун уларни ишлаб чиқарувчи ёки реализация қилувчи ташкилотларнинг банкдаги ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

    Мазкур Қонун талабларига кўра, истеъмолчи молиявий истеъмол кредити олиш тўғрисида истеъмол товарларини ишлаб чиқарувчи ёки реализация қилувчи корхонани олдиндан ёзма равишда хабардор этиши шарт.

    Истеъмол кредити (автокредит) олиш юзасидан аввало мазкур товарлар (автомобил)ни ишлаб чиқарувчи ваколатли корхона билан шартнома тузиб, ушбу шартнома ҳамда бошқа талаб қилинадиган ҳужжатлар билан тижорат банклари филиалларига мурожаат қилинади.
  • Тижорат банкидан кредит олишда банкка қандай таъминот турларини тақдим этиш мумкин?
    Тижорат банкидан кредит олишда банкка қандай таъминот турларини тақдим этиш мумкин?

    Қарз олувчи банкка қуйидаги таъминот турларининг бирини ёки бир нечтасини тақдим этиши мумкин:
    мулк ёки қимматли қоғозлар гарови; банк ёки суғурта ташкилоти кафолати;
    учинчи шахснинг кафиллиги;
    суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслик хатарини суғурта қилингани тўғрисидаги суғурта полиси. Кредит ҳисобига сотиб олинган мулк, унинг қийматининг 80 фоизи миқдорида мазкур кредит бўйича гаров предмети бўлиб хизмат қилиши мумкин.
  • Тижорат банкларидан кредит маблағлари олиш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилади?
    Тижорат банкларидан кредит маблағлари олиш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

    Юридик шахс мақомига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар учун: - Кредит олиш учун ариза; - Пул оқимлари тўлиқ кўрсатилган бизнес-режа; - Солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган охирги ҳисобот санасига молиявий ҳисоботлар; - Кредит таъминоти билан боғлиқ хужжатлар. Юридик шахс мақомига эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар учун: - Кредит олиш учун ариза. - Пул оқимлари тўлиқ кўрсатилган бизнес-режа. - Кредит таъминоти билан боғлиқ хужжатлар.
    Шу билан биргаликда банк томонидан лойиҳани тўлиқ таҳлил қилиш учун лозим бўладиган бошқа хужжатлар талаб қилиниши мумкин.
  • Банклар томонидан қандай турдаги микромолиявий хизматлар кўрсатилади?
    Банклар томонидан қандай турдаги микромолиявий хизматлар кўрсатилади?

    Бугунги кунда, банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонунига асосан микрокредит ва микролизинг хизматлари кўрсатилмоқда. Микрокредит қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг 1000 баравари миқдоридан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир. Микрокредит қарз олувчига пул маблағларини шартномага мувофиқ муайян мақсадлар учун ишлатиш шартлари асосида (мақсадли микрокредит) берилиши мумкин. Микролизинг микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот томонидан лизинг олувчининг топшириғига биноан учинчи тарафдан мол-мулк олиш ҳамда уни эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига шартномада белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бериш назарда тутиладиган хизматдир. Микролизинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун лизинг тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ энг кам иш ҳақининг 2000 баравари миқдоридан ошмайдиган суммада берилади.
  • Шахсий ёрдамчи хўжаликларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун, хусусан чорвачиликни ривожлантириш учун қандай тартибда кредитлар ажратилади?
    Шахсий ёрдамчи хўжаликларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун, хусусан чорвачиликни ривожлантириш учун қандай тартибда кредитлар ажратилади?

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 20 мартда
    2344-сон билан рўйхатга олинган “Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан фуқароларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қорамол, қўй, эчки, қуён боқиш ва етиштириш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш, шунингдек уруғ ва кўчатлар учун энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорда микрокредитлар берилади.

    Микрокредитлар шартнома асосида қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз:

    мевали дарахтлар ва узум кўчатлари сотиб олиш учун - бир йиллик имтиёзли давр билан 3 йилгача;

    қорамол, қўй, эчки, қуён боқиш ва етиштириш учун - олти ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача;

    уруғликлар, минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини сотиб олиш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш ҳамда паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш учун - олти ойлик имтиёзли давр билан 2 йилгача бўлган муддатга берилади.

    Микрокредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси даражасидан юқори бўлмаган миқдорда, кредит шартномасида белгиланган мақсадлар учун тегишли ташкилотларнинг банкдаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан ажратилади.

  • Шахсий ёрдамчи хўжаликларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун, хусусан чорвачиликни ривожлантиришга кредитлар олиш учун қандай ҳужжатлар тақдим қилинади?
    Шахсий ёрдамчи хўжаликларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун, хусусан чорвачиликни ривожлантиришга кредитлар олиш учун қандай ҳужжатлар тақдим қилинади?

    Шахсий ёрдамчи хўжалик юритувчи жисмоний шахслар микрокредит олиш учун, қоида тариқасида, ўзлари истиқомат қиладиган жойдаги тижорат банклари филиалларидан бирига микрокредит беришни сўраб ариза билан мурожаат этишлари мумкин.

    Микрокредит олиш учун шахсий ёрдамчи хўжалик юритувчи жисмоний шахс томонидан тижорат банкига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

    тегишли мақсад учун микрокредит бериш сўралган ариза;

    фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан имзоланган, белгиланган тартибда берилган санаси ва рақами қайд этилган ҳамда муҳр билан тасдиқланган тавсиянома ва микрокредит олувчи шахсий ёрдамчи хўжалик юритувчи жисмоний шахсда томорқа участкаси мавжудлиги ҳамда унинг майдони кўрсатилган маълумотнома;

    жисмоний шахс ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатади ҳамда ундан нусха тақдим этади;

    тегишли таъминот турларидан бири.
  • АТ Микрокредитбанк томонидан қарз олувчиларга қандай имтиёзли кредитлар ажратилади?
    АТ Микрокредитбанк томонидан қарз олувчиларга қандай имтиёзли кредитлар ажратилади?

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Микрокредитбанк” Акциядорлик-тижорат банкнинг тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2008 йил 10 ноябрдаги ПФ-4051-сонли Фармонига асосан Микрокредитбанк томонидан бошланғич (старт) сармоясини шакллантириш учун, бизнесни ривожлантиришга (кенгайтиришга) ва айланма маблағларни тўлдиришга ва имтиёзли микролизинг бўйича хизматлар кўрсатишга кредитлар берилади.

    Бошланғич (старт) сармоясини шакллантириш учун микрокредит энг кам ойлик иш хақининг 50 бараваригача миқдорда юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари учун;

    энг кам ойлик иш хақининг 100 бараваригача миқдорда микрофирмалар ва деҳқон хўжаликлари учун (юридик шахс мақомига эга бўлган);

    энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача миқдорда фермер хўжаликлари учун берилади.

    Микрокредитлар бизнесни ривожлантириш (кенгайтириш) ва айланма маблағларни тўлдириш учун кичик тадбиркорлик субъектларига (микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларига) энг кам ойлик иш ҳақининг 500 бараваригача миқдорда берилади.

    Имтиёзли микролизинг бўйича хизматлар кичик бизнес субъектларига энг кам ойлик иш хақининг 2000 бараваригача миқдорда кўрсатилади.
  • Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришг ёки айланма маблағларни тўлдириш учун қандай тартибда кредитлар ажратилади?
    Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришг ёки айланма маблағларни тўлдириш учун қандай тартибда кредитлар ажратилади?

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2013 йил 27 декабрда 2546-сон билан рўйхатга олинган “Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан тижорат банклари томонидан кредитлар қуйидаги шартлар асосида ажратилади:

    кредит олувчи ўз фаолиятини бошлаши учун айланма маблағларни шакллантириш ва инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга - 12 ой муддатгача;

    айланма маблағларни тўлдиришга - 18 ой муддатгача;

    қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ташкил этиш учун айланма маблағларни тўлдиришга - 24 ой муддатгача.

    Тижорат банклари кредитлар бўйича кредитлашнинг имтиёзли даврини белгилашлари мумкин.

    Кредитлардан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси миқдори кредит шартномасига мувофиқ белгиланади.

    Агар Сиз АТ Микрокредитбанк мижози бўлсангиз, унда банк томонидан қуйидаги шартларда кредит маблағлари ажратилади:

    Бошланғич (старт) сармоясини шакллантириш учун микрокредит 18 ой муддатгача йиллик 3% миқдорда ажратилади. Бунда, янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига микрокредит бошланғич (старт) сармоясини шакллантириш учун улар кредит олиш учун давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида буюртма тақдим этилганда берилади.

    Микрокредитлар бизнесни ривожлантириш (кенгайтириш) ва айланма маблағларни тўлдириш учун кичик тадбиркорлик субъектларига (микрофирмалар, кичик корхоналар, дехкон ва фермер хужаликларига) 24 ой муддатгача, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси 50% миқдорида ажратилади.

    Имтиёзли микролизинг буйича хизматлар кичик бизнес субъектларига
    3 йил муддатгача йиллик 5% миқдоридаги фоиз ставкаси билан берилади.
  • Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга қандай турдаги кредитлар ажратилади?
    Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга қандай турдаги кредитлар ажратилади?

    Тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2008 йил 18 майдаги ПФ-3878-сонли Фармонига асосан ишлаб чиқилган “Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисида” Низомга  (рўйхат рақами 1697, 2007 йил 18 июль) асосан ипотека, истеъмол ва микрокредитлар ажратилади.

    Ёш оила тоифасига - ҳар бири 30 ёшдан ошмаган, биринчи марта расмий никоҳдан ўтган ёшлар киради.

    Ёш оилаларга:

    микрокредит - ёш оилаларга энг кам ойлик иш ҳақининг
    1000 бараваридан ошмайдиган миқдорда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун берилади;

    ипотека кредити - ёш оилаларга сотиб олинаётган кўчмас мулкни гаровга олиш орқали уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун берилади;

    истеъмол кредити – жисмоний шахс (истеъмолчи)га унинг истеъмол эҳтиёжларини қондириш мақсадида товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун берилади.

    Ёш оилаларга ипотека, истеъмол ва микрокредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкаси бўйича (йиллик 14 фоиз миқдорида) ажратилади.
  • Тижорат банклари томонидан олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун тaълим кредитлари қандай тартибда ажратилади?
    Тижорат банклари томонидан олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун тaълим кредитлари қандай тартибда ажратилади?

    Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2001 йил 26 июлдаги 318-сонли “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун тaълим кредитлари бериш тўғрисида” Қарорига мувофиқ тижорат банкларининг республика олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқишга тўлаш учун тижорат банклари томонидан таълим кредитлари бериш амалиётга жорий этилган.

    Тaълим кредитлари тўлов-контракт асосида ўқиш учун Олий ўқув юртларига қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, уларнинг ота-оналари ёки васийларига берилади.

    Таълим кредитлари:

    - бакалавриатга ўқишга қабул қилинган талабаларга 10 йилгача;

    - магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларга 5 йилгача ажратилади.

    Таълим кредитлари бўйича:

    - чин етимларга, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);

    - талабаларнинг қолган тоифаларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган ўзгарувчи фоиз ставкалари белгиланади.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844-сонли “Тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг кенг қатламларини микрокредитлаш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ тижорат банклари томонидан қайси
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844-сонли “Тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг кенг қатламларини микрокредитлаш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ тижорат банклари томонидан қайси турдаги кредитлар берилади?

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844-сонли “Тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг кенг қатламларини микрокредитлаш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ тижорат банклари томонидан:

    янгидан давлат рўйхатидан ўтган якка тартибдаги тадбиркорларга ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритувчи оилавий тадбиркорларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун олинган товарларни гаров сифатида ҳисобга олган ҳолда энг кам иш ҳақининг 20 бараваригача миқдорда;

    янгидан давлат рўйхатидан ўтган якка тартибдаги тадбиркорларга ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритувчи оилавий тадбиркорларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг 60 бараваригача миқдорда микрокредитларни кредитлашга оид амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган таъминот турлари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида” Қонунининг 11-моддасида кўрсатилган ваколатлар доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кафиллиги асосида микрокредит маблағлари ажратилади.
  • Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни бандлигини таъминлаш учун қандай тартибда кредит маблағлари ажратилади?
    Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни бандлигини таъминлаш учун қандай тартибда кредит маблағлари ажратилади?

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 октябрдаги 857-сонли қарорига илова қилинган  “Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги  низомига мувофиқ тижорат банклари томонидан энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоригача йиллик 4 фоиз ставкада қарз олувчиларга микрокредит қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз, 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан, 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.

    Микрокредит олиш учун қарз олувчи томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

    Ариза, шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш мақсадлари учун микрокредит сўралган ҳолларда қарз олувчида томорқа участкаси мавжудлиги кўрсатилган ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан берилган маълумотнома;

    микрокредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат.

    Микрокредитлар қайтарилишининг таъминоти сифатида банкка қуйидаги таъминот турларидан бири тақдим этилади:

    мол-мулк гарови;

    тижорат банки ёки суғурта компанияси кафолати;

    учинчи шахс кафиллиги;

    қарз олувчи томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта қилинганлиги.

    тегишли ҳужжатларни топширишда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатади ҳамда ундан нусха тақдим этади.

    Кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилган ариза банкка келиб тушган кундан бошлаб, банк кредит қўмитаси томонидан ушбу ариза бўйича қарор қабул қилиш муддати 3 иш кунидан ошмаслиги лозим.
  • Жисмоний шахсларга ипотека кредити қандай шартлар асосида берилади?
    Жисмоний шахсларга ипотека кредити қандай шартлар асосида берилади?

    Бугунги кунда, тижорат банклари томонидан аҳолига уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредитлари Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган низом ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида берилади ва тартибга солинади.

    Тижорат банкларининг ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлари ҳисобидан бериладиган ипотека кредити миқдори қуриладиган, реконструкция қилинадиган ёки сотиб олинадиган уй-жой қийматининг 75 фоизидан ошиши мумкин эмас. Ёш оилалар учун “Ёшлар” уйларидаги квартираларни сотиб олишга кредитлар бундан мустасно.

    Ариза берувчи тижорат банкларининг ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлари ҳисобига ипотека кредити олиш учун қуриладиган, сотиб олинадиган уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартира қийматининг ёки уй-жойни реконструкция қилиш қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги ўз маблағига эга бўлиши керак.

    Ушбу маблағлар ариза берувчининг номига банкда очилган жамғарма омонат ҳисобврағида миллий ёки чет эл валютасида мавжуд бўлиши, шунингдек қурилаётган уй-жой смета қийматининг ёки реконструкция қилиш қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ариза берувчи томонидан қурилиш ишлари бажарилган ёки ўз маблағлари ҳисобига сотиб олинган қурилиш материаллари тарзида бўлиши мумкин.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, тижорат банклари кредитларини олиш ва улардан фойдаланиш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бевосита аҳоли ўзи истиқомат қилаётган ҳудудда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари филиалларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиши мумкин.
  • Ипотека кредитларини бошланғич бадалсиз олиш имкониятлари мавжудми?
    Ипотека кредитларини бошланғич бадалсиз олиш имкониятлари мавжудми?

    Амалдаги қонун ҳужжатларга мувофиқ, умумий тартибда ипотека кредитлари орқали уй-жойлар харид қилиш учун қарз олувчи томонидан уй-жой қийматининг 25 фоизи миқдоридаги ўз маблағига эга бўлиши керак.

    Аҳоли талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сонли қарорига асосан шаҳарларда қурилаётган кўп қаватли арзон уй-жойларни сотиб олиш учун ажратиладиган ипотека кредитлар уй-жойларнинг қаватига (этажига) қараб бошланғич бадаллари шакллантирилиши белгиланди. Мисол учун, кўп қаватли уй-жойнинг 1-қаватидан хонадон олиш истаги бўлган аҳолига 35 фоиз миқдорида, шунингдек мос равишда 2-қават учун 40 фоиз ва юқори қаватлар учун 10 фоиз миқдорида бошланғич бадаллар шакллантирилади.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сонли Қарорига мувофиқ, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида қурилган уй-жойларни сотиб олиш учун 2  ва 3 хонали намунавий уй-жойлар учун 15 фоиз ҳамда 2 қаватли 4 хонали намунавий уй-жойлар учун 25 фоизи миқдоридаги ўз маблағига эга бўлиши керак.

    Шунингдек, ипотека кредитини олиш имкониятларини янада ошириш мақсадида, ипотека олувчининг шахснинг иш жойидан ҳам бошланғич бадаллар шакллантириши мумкин.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сонли қарори билан тасдиқланган “Камолот”нинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига мувофиқ, квартиралар ёш оилаларга тижорат банклари томонидан сотиб олинадиган квартира қийматини тўлаш учун, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли давр билан, дастлабки бадални тўламасдан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг фоизли ставка билан 20 йил муддатга бериладиган имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш йўли билан мулк қилиб берилади.
USD = 10315.62
+20.29
EUR = 12210.60
+15.78
RUB = 136.28
-1.37
GBP = 13322.62
+151.8
JPY = 98.67
+1.67
CHF = 11315.95
-15.03
CNY = 1524.29
+17.58
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X