Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Кўп бериладиган саволлар




лицензиялаш 4

  • Микрокредит ташкилоти фаолиятини лицензиялаш тўғрисида маълумот беринг.
    Микрокредит ташкилоти фаолиятини лицензиялаш тўғрисида маълумот беринг.

    Микрокредит ташкилотлари томонидан бериладиган кредитлар асосан фуқароларга шахсий истеъмол учун мўлжалланган кўчар мол-мулкнинг закалат кўринишидаги гаров остида қисқа (уч ойдан кўп бўлмаган) муддатли кредитлар беради.

    Ўзбекистон Республикасида микрокредит ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”, “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида” ва “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Марказий банкнинг “Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги (рўйхат рақами 2093, 2010 йил 13 апрель) Низоми талаблари асосида амалга оширилади.
  • Ломбард фаолиятини лицензиялаш тўғрисида маълумот беринг.
    Ломбард фаолиятини лицензиялаш тўғрисида маълумот беринг.

    Ломбард ташкилотлари томонидан бериладиган кредитлар асосан фуқароларга шахсий истеъмол учун мўлжалланган кўчар мол-мулкнинг закалат кўринишидаги гаров остида қисқа (уч ойдан кўп бўлмаган) муддатли кредитлар беради. Ломбард ташкилотлари шунингдек, фуқаролардан шахсий истеъмол учун мўлжалланган кўчар мол-мулкни сақлаш учун қабул қилиш ҳуқуқига ҳам эга.

    Ўзбекистон Республикасида ломбард фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида” ва “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ломбардларни рўйхатдан ўтказиш ва улар фаолиятини лицензиялаш масалалари тўғрисида” 2003 йил 17 сентябрдаги 402-сонли қарори, шунингдек Марказий банкнинг “Ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги (рўйхат рақами 1291, 2003 йил 10 декабрь) Низоми талаблари асосида амалга оширилади.
  • Тугатиш жараёнидаги кредит уюшмаларидан депозит (омонат)ни қайтариш бўйича тушунтиришлар беринг.
    Тугатиш жараёнидаги кредит уюшмаларидан депозит (омонат)ни қайтариш бўйича тушунтиришлар беринг.

    Кредит уюшмасини тугатиш ва кредиторлар олдидаги мажбуриятларни бажариш Фуқаролик кодекси, “Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низомда (рўйхат рақами 1815, 2008 йил 22 май) белгиланган тартибда амалга оширилади.  

    “Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан кредит уюшмасини тугатиш жараёни якунлангунча кредит уюшмасига тегишли мулкий хусусиятга эга бўлган барча талаблар фақат тугатувчи номига билдирилиши ҳамда мазкур низомда назарда тутилган тартибда кўриб чиқилиши мумкин.

    Тугатувчи тайинланган вақтдан бошлаб кредит уюшмаси ишларини бошқариш соҳасидаги барча ваколатлар унга ўтади. Тугатувчи кредит уюшмаси номидан бошқариш вазифалари бажарилишини ва кредит уюшмаси фаолиятини тугатиш билан боғлиқ бўлган барча ишларни амалга оширади.

    Тугатилаётган кредит уюшмасининг оралиқ тугатиш баланси тасдиқланган кундан бошлаб уюшма кредиторлари талабларини қаноатлантириш Фуқаролик кодексида белгиланган тартибда тугатувчи томонидан оралиқ тугатиш балансига мувофиқ амалга оширилади.

    Бунда, кредит уюшмаси аъзолари бўлган жисмоний шахслар ўз омонатларини олишда устуворликка эгадирлар.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, депозитни қайтариш масаласи юзасидан кредит уюшмасининг тугатувчисига мурожаат этилиши лозим.

    Агар тугатувчи томонидан кредитор талабларини қондириш рад этилса ёки уни кўриб чиқишдан бош тортилса, унда тугатувчига нисбатан даъво билан судга мурожаат қилиш мумкин. 

    Кредит уюшмалари аъзолари фойдасига қабул қилинган суднинг қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига мурожаат этиш лозим.

    Кредит уюшмаларининг кредит уюшмаси аъзолари олдидаги мажбуриятлари юзасидан Марказий банк жавобгар бўлмайди.
  • Кредит уюшмаси гаровидаги мол-мулкка қўйилган тақиқни бекор қилиш тартиби.
    Кредит уюшмаси гаровидаги мол-мулкка қўйилган тақиқни бекор қилиш тартиби

    Кредит уюшмаси гаровида бўлган мол-мулкка қўйилган тақиқни бекор қилиш масаласида кредит уюшмаси тугатувчисига мурожаат этиш лозим.

    Давлат реестридан чиқарилган кредит уюшмаларида гаров сифатида қабул қилинган мол-мулкка қўйилган тақиқни бекор қилиш:

    жисмоний шахслар мол-мулклари бўйича - фуқаролик суди

    юридик шахслар мол-мулклари бўйича - иқтисодий суд томонидан амалга оширилади.
USD = 10359.88
-11.88
EUR = 12285.78
+132.15
RUB = 136.11
+2.92
GBP = 13509.28
+116.23
JPY = 98.96
+0.56
CHF = 11457.51
+117.3
CNY = 1549.88
+0.98
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X