Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1905

Банкни лицензиялаш тартиби

Янгиланган сана:  26 Июл 2019, 13:42

Банкларни лицензиялаш жараёни икки босқичдан иборат:

  • банк таъсис этиш учун Марказий банкнинг дастлабки рухсатини бериш
  • банкни рўйхатга олиш билан бир вақтда банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш

 

Банк таъсис этиш учун Марказий банкнинг дастлабки рухсатини бериш

Муассислар томонидан таъсис шартномаси имзоланганидан сўнг бир ой мобайнида Марказий банкка электрон шаклдаги банк очишга дастлабки рухсатнома олиш учун аризани тақдим этадилар. (шаклни юклаб олиш)

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1) муассислар томонидан имзоланган ва уларнинг муҳрлари билан (агар муассис якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс бўлса) тасдиқланган таъсис шартномаси (уч нусҳада, уларнинг биттаси асл нусҳа). Жисмоний шахсларнинг имзолари ва таъсис шартномаларининг нусҳалари нотариал идора томонидан тасдиқланади (ягона муассислар бундан мустасно);

2) муассислар томонидан тасдиқланган ва банк кенгаши раиси томонидан имзоланган банк устави (учта асл нусҳада);

3) таъсис йиғилишининг уч нусҳада тайёрланган баённомаси. Бу ҳужжатда банкни ташкил этиш, устав капитали миқдори, банк устави ва бизнес-режани тасдиқлаш, банк кенгаши, бошқаруви ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги қарорлар бўлиши лозим. Баённома нусҳалари банк кенгаши раиси томонидан тасдиқланади;

4) муассислар тўғрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар:

а) банк кенгаши раиси томонидан тасдиқланган банкнинг барча муассислари тўғрисидаги маълумотлар;

б) муассис-жисмоний шахслар бўйича:

  • ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг бир ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган жисмоний шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар;
  • ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган жисмоний шахслар учун қўшимча равишда маълумотлар;
  • ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг ўн ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган жисмоний шахслар учун қўшимча равишда охирги икки йил учун солиқ декларациялари (хусусий тижорат банклари устав капиталида иштирок этаётган резидент жисмоний шахслар бундан мустасно);

 

 в) муассис-юридик шахслар бўйича:

  • давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ва тўлов реквизитлари;
  • ташкил этилаётган банкнинг устав капиталига киритилган бадаллар суммаси (жумладан, устав капитали умумий суммасига нисбатан фоиз ҳисобида);
  • юридик шахснинг сўнгги уч йил учун, шу жумладан, солиқ органлари ва аудиторлик фирмаси томонидан тасдиқланган сўнгги икки ҳисобот санаси учун баланс ҳисоботлари;
  • ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган муассислар учун қўшимча равишда мазкур юридик шахснинг устав капиталида иштирок этаётган ҳар бир иштирокчининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ва тўлов реквизитлари, шунингдек уларнинг улуши (фоиз кўринишида);
  • агар юридик шахс устав капиталида йирик иштирокчи-жисмоний шахс бўлса, у тўғрисидаги маълумотлар;
  • банкни ташкил этаётган муассис-юридик шахс кенгаши ва бошқаруви аъзолари тўғрисидаги маълумотлар;

 

г) ўзаро боғланган шахслар ҳақида маълумотлар:

  • муассис-жисмоний (юридик) шахс ёки муассис-жисмоний шахснинг яқин қариндошлари, юридик шахслар устав капиталидаги иштироки муносабати билан ёки бошқа усуллар билан уларнинг фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган юридик шахслар тўғрисида ҳамда муассис-юридик шахснинг устав фондидаги улуши (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:
  • давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусҳаси ва тўлов реквизитлари;
  • муассислар рўйхати ва мазкур юридик шахс устав капиталига киритилган бадаллар суммаси (жумладан, устав капитали умумий суммасига нисбатан фоиз ҳисобида);
  • молиявий ҳолат тўғрисидаги маълумотлар (молиявий ҳисобот, жумладан чиқарилган облигациялар, олинган кредитлар ва берилган банк кафолатлари тўғрисидаги маълумотлар);
  • юридик шахс раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;

 

5) ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган муассислар қўшимча равишда ариза тақдим қилингунга қадар охирги беш йил мобайнида суд ёки давлат органлари томонидан уларга нисбатан қўлланилган барча жазо чоралари тўғрисидаги маълумотлар. Марказий банк зарур ҳолларда мазкур кичик бандда келтирилган маълумотларни ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг беш фоизидан кам бўлган улушига эгалик қиладиган муассислардан ҳам талаб қилишга ҳақли;

6) ташкил этилаётган банк кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари кўрсатилган ҳолда банк кенгаши аъзоларининг ҳамда бошқарув раиси ва бошқа раҳбар ходимлар рўйхати, жумладан, уларнинг аввалги меҳнат фаолиятлари, маълумот даражалари ҳамда уларга нисбатан қўлланган жазо чоралари тўғрисидаги, шунингдек уларнинг Марказий банк томонидан раҳбар ходимларга қўйилган талабларга мослигини тасдиқловчи маълумотлар;

7) банкнинг ташкилий тузилмаси;

8) банк ички аудити хизмати тўғрисида низом;

9) банкнинг ички кредит сиёсати тўғрисида низом;

10) банк бизнес-режаси. Унда банк фаолияти стратегияси, йўналишлари, кўлами, молиявий истиқболлари ва бошқа зарурий маълумотлар очиб берилиши керак;

11) вакилнинг муассислар номидан ариза бериш ваколатига эга эканлигини тасдиқловчи (нотариал тартибда ёки бошқа усулда тасдиқланган) ҳужжат;

12) банкнинг инвестиция сиёсати тўғрисида низом. Банк кенгаши томонидан тасдиқланган банкнинг инвестиция сиёсати тўғрисидаги низомда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

  • инвестиция стратегияси ва мақсадлари;
  • банк маблағларини инвестициялаш режалаштирилаётган қимматли қоғозлар турлари ва шакллари, инвестицияларни амалга ошириш муддатлари;
  • қимматли қоғозлар эмитентлари ва уларнинг фаолият соҳалари бўйича акцияларни жамлашни чегаралаш;
  • қимматли қоғозларга қўйилмаларнинг хавфсизлигини ва уларнинг сифатини баҳолаш;
  • қимматли қоғозлар эмитентларининг молиявий аҳволини ва бошқариш тажрибасини баҳолаш;
  • инвестициялар диверсификациясини амалга ошириш;

13) банкнинг эмиссия сиёсати тўғрисида низом. Банк кенгаши томонидан тасдиқланган банкнинг эмиссия сиёсати тўғрисидаги низомда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

  • эмиссия фаолияти стратегияси ва мақсадлари;
  • банк чиқаришни режалаштираётган қимматли қоғозлар турлари ва шакллари, эмиссия муддатлари;
  • қимматли қоғозлар ликвидлилигини ва муомалада бўлишлигини сақлаб туриш;
  • қарз мажбуриятларининг ўз вақтида қопланишини таъминлаш;

14) аризани кўриб чиқиш учун тўланиши лозим бўлган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Таъсис йиғилиши баёнида 7 - 9, 12 ва 13-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларни тасдиқлаш, шунингдек кенгаш раисини сайлаш тўғрисидаги қарорлар бўлиши лозим.

Резюме, шахсий баланс қайдномаси ва банк бизнес-режасида келтирилган барча саволларга тўлиқ жавоб берилиши керак. Барча ҳужжатлар уч нусҳада тақдим этилади.

Барча илова қилинадагиан ҳужжатларнинг асл нусхалари аризачи томонидан Марказий банкка  бевосита тақдим этилиши лозим.

 

 

Банкни рўйхатга олиш билан бир вақтда банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш

Банклар Марказий банкда Тижорат банкларини рўйхатга олиш китобида рўйхатга олинган вақтдан бошлаб юридик шахс мақомини оладилар. Рўйхатга олиш билан бир вақтда уларга лицензия берилади. 

Барча илова қилинадагиан ҳужжатларнинг асл нусхалари аризачи томонидан Марказий банкка  бевосита тақдим этилиши лозим.

 




 
USD = 12212.07
+22.06
EUR = 12992.42
+5.18
RUB = 127.16
+0.25
GBP = 14950.02
-32.72
JPY = 82.34
+0.05
CHF = 13474.64
+28.79
CNY = 1672.22
+3.8
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X