Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1321

Ломбард фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш тартиби

Янгиланган сана:  26 Июл 2019, 13:45

Юридик шахс - лицензия даъвогари, ломбард фаолиятини амалга оширишга лицензияни олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ломбарднинг фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш тўғрисида Электрон аризани тўлдириш  ёки шаклни юклаб олиш, унда юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили) ва банк ҳисобварағининг реквизитлари кўрсатилади;

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги  тўғрисида гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

в) ломбарднинг бошқариш ваколатига эга орган томонидан тасдиқланган бир йиллик фаолият учун бизнес-режа;

г) муассислар рўйхати, қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда:

Жисмоний шахслар учун:

фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт маълумотлари, яшаш жойининг почта манзили, телефонлари;

фаолият тури, иш жойи, лавозими (агар ишласа);

ломбарднинг устав фондидаги улуши суммаси, шу жумладан, устав фондининг умумий суммасига нисбатан фоиз ҳисобида;

Юридик шахслар учун:

тўлиқ номи, почта манзили ва телефон рақамлари, тўлов реквизитлари;

ломбарднинг устав фондидаги улуши суммаси, шу жумладан, устав фондининг умумий суммасига нисбатан фоиз ҳисобида.

Барча муассислар (ҳам юридик ва ҳам жисмоний шахслар) учун ариза тақдим қилингунга қадар охирги беш йил мобайнида суд (жумладан, хўжалик суди) ёки давлат органлари томонидан бу шахсга нисбатан қўлланилган барча ҳуқуқий жазо чоралари тўғрисидаги маълумотлар.

д) ломбарднинг бошқарув органлари тузилмаси ва шахсий таркиби тўғрисида маълумотлар;

е) нақд пул маблағлари ва гаровга олинган мулкларнинг сақланишини таъминлайдиган, махсус жиҳозланган хоналар (бинолар) мавжудлигини тасдиқловчи маълумотлар;

ж) лицензия даъвогарининг ломбард штатида баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тегишли лицензияси бўлган, махсус касбий тайёргарликка эга ҳамда гаровга қабул қилинаётган қимматбаҳо метал ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни ёки улардан фойдаланиб ясалган антиквариат, қимматли ашёлар ва бошқа кўчар мулк буюмларини баҳолайдиган малакали мутахассислар мавжудлиги тўғрисида маълумот;

з) лицензия даъвогарнинг аризасини лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилиши учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномасининг нусхаси.




 
USD = 12212.07
+22.06
EUR = 12992.42
+5.18
RUB = 127.16
+0.25
GBP = 14950.02
-32.72
JPY = 82.34
+0.05
CHF = 13474.64
+28.79
CNY = 1672.22
+3.8
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X