Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига жойлашган ери (почта манзили) кўрсатилган ҳолда, Электрон аризани тўлдириш ёки ариза шаклини юклаб олиш, унга қуйидагилар илова қилинади:
- муассислар умумий йиғилишининг кредит бюросини ташкил этиш тўғрисидаги баённомаси;
- кредит бюросининг таъсис ҳужжатлари;
- кредит бюросининг раҳбари ва муассислари ҳақидаги маълумотлар;
- кредит ахборотини рухсат этилмаган ҳолда унга киришдан, йўқ қилиб юборишдан, ўзгартиришдан, ундан фойдаланишдан ёки уни ошкор этишдан ҳимоя қилишни таъминловчи дастурий-техникавий комплекснинг параметрлари ва жойлашуви Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- кредит бюросининг устав фонди шакллантирилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати;
- давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати.