Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1540

Микрокредит ташкилоти фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш тартиби

Янгиланган сана:  26 Июл 2019, 13:49

Лицензия олиш учун микрокредит ташкилоти рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бир ойдан кечиктирмасдан Марказий банкка ёки унинг тегишли ҳудудий бошқармасига қуйидагиларни тақдим этади:

  • лицензия бериш тўғрисида Электрон аризани тўлдириш ёки шаклни юклаб олиш;
  • микрокредит ташкилотининг таъсис ҳужжатлари;
  • микрокредит ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг нусхаси;
  • микрокредит ташкилоти бошқарув органларининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
  • микрокредит ташкилотининг устав фонди шакллантирилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати.

Микрокредит ташкилотида ахборот тизимларининг ўзаро ишлаши ва алмашинувини таъминлаш мақсадида қуйидагилар мавжуд бўлиши лозим:

Банк телекоммуникация тармоғига уланиш учун модем алоқаси;

  • микрокредит ташкилоти биноси ва банк телекоммуникация тармоғининг жиҳозлари ўрнатилган автоматик телефон станцияси билан алоҳида сифатли алоқа линияси;
  • кафолатланган электр таъминоти (220 В);
  • кунлик бухгалтерия ҳисобини юритилишини таъминловчи дастурий таъминот;
  • микрокредит ташкилоти фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган бошқа техник воситалар.

Микрокредит ташкилоти биноcи ва ундаги касса хоналари техник жиҳатдан мустаҳкамланган ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализация воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.

Микрокредит ташкилоти биноcи ва ундаги касса хоналарининг техник жиҳатдан мустаҳкамланганлиги ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализация воситалари билан жиҳозланганлиги, шунингдек ахборот тизимларининг ўзаро ишлаши ва алмашинувини таъминлаш мақсадида модем ва сифатли алоқа линияси мавжудлиги ҳамда бухгалтерия ҳисоби амалиётларини амалга ошириш бўйича техник талабларга мос келувчи дастурий таъминот билан таъминланганлиги бўйича Марказий банкнинг тегишли ҳудудий бошқармасининг хулосаси олиниши лозим.

Ҳажми бир варақдан зиёд ҳолда тақдим этиладиган барча ҳужжатлар алоҳида йиғмажилд шаклида тикилиб, муҳр изи туширилган ҳолда тасдиқланган бўлиши лозим.




 
USD = 12212.07
+22.06
EUR = 12992.42
+5.18
RUB = 127.16
+0.25
GBP = 14950.02
-32.72
JPY = 82.34
+0.05
CHF = 13474.64
+28.79
CNY = 1672.22
+3.8
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X