Ўзбекистон Республикасининг халқаро захиралари
Янгиланган сана:
17 Сен 2021, 10:51
Ўзбекистон Республикасининг халқаро захиралари | |||
млн.АҚШ долларида | |||
1/1/2021 | 8/1/2021 | 9/1/2021 | |
33 851,3 | 34 395,6 | 33 871,8 | |
*Изоҳ: «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири сифатида республика халқаро захираларини бошқариш, ҳисобга олиш ва сақлаш белгиланган. Халқаро захираларни самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади. Соф халқаро захиралар тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси соф халқаро захиралари 2021 йил бошига нисбатан 20,5 млн. долларга ёки 0,1 фоизга ошди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1891,10 доллардан 1814,30 долларгача ёки 4,1 фоизга пасайиши халқаро захиралар таркибидаги олтин қийматининг 0,9 млрд. долларга камайишига сабаб бўлди. |
|||