Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкнинг тартибга солиш ва назорат қилиш фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш бошқармаси бош юрисконсульти

Янгиланган сана:  16 Май 2024, 21:37

Аризалар қабул қилиш муддати 24.05.2024

Тест синовлари муддати 28.05.2024

Мажбуриятлар:

  • Банк назорати қўмитаси қарорлари лойиҳаларини қонунийлигини кўриб чиқиш, улар юзасидан таклиф ва эътирозлар бўлса, таклиф ва эътирозлар тайёрлаш ва бошқарма бошлиғига киритиш;
  • Марказий банкнинг тартибга солиш ва назорат қилиш фаолияти бўйича манфаатдор шахсларнинг даъво аризалари бўйича Марказий банк фикрномаси ва зарур бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ва суд ишларида Марказий банк манфаатини ҳимоя қилишда иштирок этиш; 
  • Марказий банкнинг тартибга солиш ва назорат қилиш фаолияти бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича жавоб хатлари тайёрлаш, шунингдек бошқа таркибий бўлинмалар томонидан тайёрланган жавоб хатларини кўриб чиқиб, бошқарма бошлиғига киритиш;
  • Марказий банкнинг тартибга солиш ва назорат қилиш фаолияти бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш;
  • Марказий банкнинг тартибга солиш ва назорат қилиш фаолияти бўйича жисмоний шахсларнинг ва юридик шахсларнинг вакилларини қабулида иштирок этиш;
  • Марказий банк тизими ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича ташкил этилган тадбирларни ўтказилишида иштирок этиш;
  • Марказий банк ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга банк фаолиятига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидалари бўйича тушунтиришлар бериш.

Талаблар:

  • Маълумоти: Юридик йўналишда олий маълумот.
  • Давлат тилини мукаммал билиши лозим.
  • Иш тажрибаси: ушбу соҳада камида 2 йил.
  • Чет тилларни билиш даражаси: инглиз тили (В2) рус тили (В2) - хорижий мамлакатлар қонунчилигини ўрганишда, ёзишмалар олиб боришда, шу тилда бўлиб ўтадиган вебинар ва семинарларда қатнашишда фойдаланади.
  • MS Office (Word, Excel) дастурида ва Internet тармоғидан фойдалана олиш, Lex.uz ҳамда Norma ҳуқуқий манбаларида ишлай олиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, банк тизимига оид Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини; юридик хизматнинг асосий йўналишлари ва функцияларидан хабардор бўлиши лозим.
  • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш, маълумотларни таҳлил қила олиш, ёзишмалар олиб бориш ҳамда ҳужжатлар билан ишлай олиш кўникмасига эга бўлиши лозим.

Иш жадвали:

Душанба-жума соат 9:00 дан 18:00 га қадар

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 12694.87
-25.13
EUR = 13766.32
-61.59
RUB = 139.48
-0.56
GBP = 16066.63
-48.34
JPY = 81.46
-0.78
CHF = 13964.22
-134.65
CNY = 1756.69
-5.47
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X