Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Оммавий тарғибот лойиҳалари ва медиа каналлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси

Янгиланган сана:  16 Май 2024, 21:32

Аризалар қабул қилиш муддати 24.05.2024

Тест синовлари муддати 28.05.2024

Мажбуриятлар:

  • Молиявий саводхонликни ошириш бўйича маълумотларни (мақола, пост, пресс релиз) ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш учун дастурий таъминотлардан (Adobe Photoshop, CorelDRAW ва ҳоказо) фойдаланиб, тарғибот материаллари график дизайнини тайёрлаш;
  • молиявий саводхонлик бўйича ахборот-таълим ресурс базаси, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни бойитиш учун молиявий саводхонликни оширишга доир турли мавзуларда контентларни ишлаб чиқиш;
  • тарқатма материаллар (услубий «Қўлланмалар, буклетлар, брошюралар ва ҳоказолар)ни матбаа ишлаб чиқариш технологик талабларига мувофиқлаштирган ҳолда материаллар дизайнини ягона концепцияда (ранги, стилистикаси, услуби ва ҳоказолар) ишлаб чиқиш;
  • белгиланган мавзуларда презентациялар ва инфографикалар, молиявий саводхонлик бўйича иллюстрацияларни яратиш;
  • график дизайнни ишлаб чиқиш йўналишидаги илғор тажрибаларни маҳаллий шароитга мослаштириш бўйича амалий ишлар олиб бориш.

Талаблар:

  • Маълумоти: ахборот технологиялари, графиқ дизайнерлик, IT ва компьютер дастурлари бўйича тегишли йўналишларда  олий маълумотга эга бўлиши лозим.
  • Иш тажрибаси: компьютер графикаси йўналишида камида 1 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
  • Компьютер дастурларида, жумладан MS Office, Corel Draw, Photoshop, Illustrator, InDesign, Figma, бошқа махсус дастурий тизимлар ва янги компьютер дастурларида ишлай олиши мақулланади.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат ва ҳужжатларни лотин ва кирилл алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Чет тилларни билиш даражаси: рус тили (А2) ва инглиз тили (А1) - чет эл тажрибасини ўрганишда фойдаланади.
  • MS Office, Corel Draw, Photoshop,  Figma, Illustrator ва видео монтаж (Premiere Pro) дастурларида ишлай олиши лозим.

Иш жадвали:

Душанба-жума соат 9:00 дан 18:00 га қадар

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 12694.87
-25.13
EUR = 13766.32
-61.59
RUB = 139.48
-0.56
GBP = 16066.63
-48.34
JPY = 81.46
-0.78
CHF = 13964.22
-134.65
CNY = 1756.69
-5.47
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X