Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузилишига доир мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси

Янгиланган сана:  16 Май 2024, 21:37

Аризалар қабул қилиш муддати 24.05.2024

Тест синовлари муддати 28.05.2024

Мажбуриятлари:

  • Хизматга ижро учун келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг барча турдаги мурожаатларини Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига қатъий амал қилган ҳолда кўриб чиқиш;
  • Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига оид меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда қатнашиш;
  • Истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги тизимли муаммоларни келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Талаблар:

  • Маълумоти - Молия, Иқтисод, Ҳуқуқшунослик йўналишида олий маълумот.
  • Иш тажрибаси - Банк-молия соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, лотин ва кирилл алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Хорижий тилларни билиш даражаси- рус тили (B1) ва инглиз тили (А2).
  • Компьютер дастурларида, MS Office дастурида мукаммал даражада ишлай олиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, банк тизимига оид Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини билиши лозим.
  • Меҳнат муҳофазаси, техника, ёнғин хавфсизлиги, ички меҳнат тартиби ҳамда махфийлик талабларига оид қоида ва меъёрларидан хабардор бўлиши лозим.



Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 12694.87
-25.13
EUR = 13766.32
-61.59
RUB = 139.48
-0.56
GBP = 16066.63
-48.34
JPY = 81.46
-0.78
CHF = 13964.22
-134.65
CNY = 1756.69
-5.47
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X