Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

1000 сўм

Янгиланган сана:  4 Янв 2023, 15:28
2022

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 
1000 сўм қийматидаги тангаси

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг номинал қиймати 1000 сўм бўлган танга кўринишидаги пул белгиси 2 хил рангдаги комбинациядан иборат бўлиб, ички айланаси сариқ рангли мис ва латун, ташқи айланаси кумуш рангли никель қотишмасидан тайёрланган.

Танганинг олд томонида (аверс) Тошкент шаҳрида бунёд этилаётган “Ислом цивилизацияси маркази”нинг биноси тасвирланган.

Тасвирнинг пастки қисмида ботиқ ҳолда танга қиймати “1000” рақами ва лотин босма ҳарфларида “so’m” сўзи ёзилган.

Танга орқа томони (реверс) марказида Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби тасвирланган. Гербнинг ташқи айланаси бўйлаб босма лотин ҳарфларида айланасимон кўринишда “O’ZBEKISTON MARKAZIY BANKI” сўзлари ёзилган.

Гербнинг остида танга намунаси тасдиқланган йил – “2022” рақами кўрсатилган.

Танганинг ён қирраси силлиқ ишланган.

Диаметри – 26,27 мм., ички диск диаметри – 17,6 мм.,
қалинлиги – 1,6 мм., оғирлиги – 7,3 гр.ни ташкил этади.


USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X