Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2024 йил 9 апрель куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана:  8 Апр 2024, 17:01

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банк 2024 йил 9 апрель куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

ДҚҚ тури: қисқа муддатли ғазначилик мажбуриятлари;

идентификацион рақам: 24093UMFS;

ISIN код: UZA000002222

бир дона мажбуриятнинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

аукцион ўтказиш санаси: 2024 йил 9 апрель;

муомала даври бошланиш санаси: 2024 йил 9 апрель;

чиқарилиш ҳажми: 300 000 000 000 (уч юз миллиард) сўм;

муомала даври: 364 кун;

мажбуриятларнинг сўндириш санаси: 2025 йил 8 апрель;

мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;

даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 11:30 – 12:00;

аризаларни қондириш вақти: 12:00;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион бўйича ҳисоб китоблар Т+0 режимида амалга оширилади;

аукцион савдоларида фақат бирламчи дилерлар иштирок этиши   мумкин;

Ушбу ДҚҚни махсимал ҳажми 1 000 000 000 000 (бир триллион) сўм бўлгунга қадар қўшимча жойлаштирилиши мумкин;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.




Улашиш:

 
USD = 12683.99
+35.87
EUR = 13647.97
+25.94
RUB = 139.24
+0.82
GBP = 15901.92
-9.41
JPY = 82.06
-0.19
CHF = 13964.54
+2.6
CNY = 1757.20
+2.32
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X