Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Қозоғистоннинг «Halyk Bank» раҳбарияти билан учрашув

Янгиланган сана:  3 Май 2024, 16:57
3 Май 2024
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида "Halyk Bank" ("Қозоғистон халқ банки") АЖ Бошқарув раиси Умут Шаяхметова билан учрашув бўлиб ўтди.

"Halyk Bank" раҳбарияти Ўзбекистонда ислоҳотларнинг таъсирчан кўлами, банк секторининг ривожланиш динамикаси ва хорижий инвесторларга яратилаётган имкониятлар аҳамиятини таъкидлади.

Шунингдек, "Halyk Bank" АЖнинг Ўзбекистондаги шўъба банки «Tenge Bank»нинг республикадаги фаолиятининг беш йиллик кўрсаткичлари ва банкнинг ҳудудлар бўйича фаолиятини кенгайтириш, мижозларга хизмат кўрсатишда замонавий рақамли технологияларни тадбиқ этиш ҳамда банк маҳсулотларининг янги турларини жорий этиш бўйича истиқболдаги режалари маълум қилинди. 

USD = 12694.87
-25.13
EUR = 13766.32
-61.59
RUB = 139.48
-0.56
GBP = 16066.63
-48.34
JPY = 81.46
-0.78
CHF = 13964.22
-134.65
CNY = 1756.69
-5.47
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X