Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
324

“Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарор юзасидан шарҳ

Янгиланган сана:  20 Фев 2023, 18:35
Марказий банк бошқарувининг “Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 16 февралда 1545-5-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди. 

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар билан:

  • Филиалга эга бўлмаган банк ёки банк филиалини банклараро тўлов тизимига улаш учун белгиланган қоидалар амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилди;
  • банкларнинг вакиллик ҳисобварағида етарли маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, клиринг орқали ишловчи тўлов тизимларидан олинган банклар ўртасидаги якуний ҳисоб-китобга оид маълумотлар асосида амалга оширилган тўловлар бўйича маблағлар овердрафт сифатида акс эттирилиши белгиланди;
  • вакиллик ҳисобварағида овердрафт юзага келган банкнинг Марказий банк ҳисоб-китоблар клиринг тизими ва Тезкор тўловлар тизими орқали операциялари вакиллик ҳисобварағида ижобий қолдиқ шакллангунга қадар тўхтатилиши қайд этиб ўтилди;

Шунингдек, низомнинг айрим бандларидаги нормалар амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
Рақам: 1545-5
Рўйхатдан ўтиш муддати: 16 февраль 2023 й.
lex.uz -
Рақам: 1545-5



Улашиш:

 
USD = 12662.01
+21.8
EUR = 13593.93
+34.78
RUB = 137.65
+0.63
GBP = 15849.04
+31.08
JPY = 80.81
-0.41
CHF = 13885.31
+34.54
CNY = 1747.30
+3.17
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X