Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банк 2024 йил 8 май куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.
Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.
Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.
Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:
ДҚҚ тури: қисқа муддатли ғазначилик мажбуриятлари;
идентификацион рақам: 21012UMFS;
ISIN код: UZA000002560
бир дона мажбуриятнинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;
аукцион ўтказиш санаси: 2024 йил 8 май;
муомала даври бошланиш санаси: 2024 йил 10 май;
чиқарилиш ҳажми: 400 000 000 000 (тўрт юз миллиард) сўм;
муомала даври: 91 кун;
мажбуриятларнинг сўндириш санаси: 2024 йил 9 август;
мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;
даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.
Аукцион ўтказиш шартлари:
аризаларни қабул қилиш вақти: 11:30 – 12:00;
аризаларни қондириш вақти: 12:00;
тўлов валютаси: сўм;
аукцион бўйича ҳисоб китоблар Т+1 режимида амалга оширилади;
аукцион савдоларида фақат бирламчи дилерлар иштирок этиши мумкин;
аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;
битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.