Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ислом молияси бўйича ёш мутахассислар иштирокида семинар

Янгиланган сана:  20 Мар 2024, 17:14
20 Мар 2024
Марказий банкда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси билан ҳамкорликда  банк тизимида фаолият юритаётган ёшлар учун “Ислом молияси ва банки” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. 

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган семинарда Банк-молия академиясининг проректори, иқтисодиёт фанлари доктори Анвар Турсунов иштирок этиб, ёш мутахассисларга ислом молияси тарихи ва асослари ҳақида батафсил тушунча берди. Хусусан, ислом молия тизимининг анъанавий банклар фаолиятидан фарқи, ислом молиясида тақиқланган амалиётлар, ислом молияси хизматлари тўғрисида сўз юритилди. 

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистонда ислом молиясининг ҳолати, ислом молиясида иқтисодий фаолият турлари, ислом банклари фаолиятини ривожлантиришда Марказий банкнинг ўрни ва ролига тўхталиб ўтилди. Хусусан, хорижий тажрибага асосланган ҳолда қонунчилик базасини яратиш, банк тизимида шариат қўмитасини ташкил этиш, тижорат банкларида комплаенс назорат ва ички аудитни ривожлантириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Семинарда Малайзия банки фаолияти мисолида ислом молияси хизматларини кўрсатиш таҳлил қилинди.

Тадбир якунида ёшлар ислом молияси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар. 

USD = 12662.01
+21.8
EUR = 13593.93
+34.78
RUB = 137.65
+0.63
GBP = 15849.04
+31.08
JPY = 80.81
-0.41
CHF = 13885.31
+34.54
CNY = 1747.30
+3.17
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X