Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

БМТнинг Тараққиёт дастури вакиллари билан учрашув

Янгиланган сана:  26 Мар 2024, 15:10
26 Мар 2024
Марказий банк раҳбариятининг БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД)нинг Ўзбекистондаги вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Мулоқот давомида ишбилармон доиралар, молия ташкилотлари ва тижорат банклари билан амалга оширилган қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.

БМТ тараққиёт дастури вакиллари Ўзбекистоннинг молия секторида “яшил молиялаштириш” бўйича катта салоҳият мавжудлигини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан қўшма лойиҳалар йўналишларини кенгайтиришни таклиф қилишди.

Шунингдек, учрашувда қурилаётган уй-жойлар учун “яшил кредитлар”га субсидиялар ажратиш тартибини йўлга қўйиш ҳамда қайта тикланадиган энергия манбаларини (қуёш панелларини) кенгайтириш орқали Ўзбекистонда энергия самарадор қишлоқ турар-жой биноларини қуришни ривожлантиришга кўмаклашиш лойиҳасини амалга оширишга келишиб олинди.

USD = 12662.01
+21.8
EUR = 13593.93
+34.78
RUB = 137.65
+0.63
GBP = 15849.04
+31.08
JPY = 80.81
-0.41
CHF = 13885.31
+34.54
CNY = 1747.30
+3.17
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X