Тижорат банклари томонидан 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига ажратилган инвестицион кредитлар тўғрисида маълумот
Иқтисодиётимизни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, унинг рақобатдошлигини кескин ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш, инновацион ва энергияни тежайдиган технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, жаҳон бозорида талаб мавжуд бўлган янги турдаги товарлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва шу орқали мамлакатимизнинг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлашда банк тизими томонидан олиб борилаётган инвестицион сиёсат ўз самарасини бермоқда.
Хусусан, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, замонавий технология асосида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадларига тижорат банклари томонидан 2018 йилда 38,8 трлн. сўм ёки 2017 йилга нисбатан 2,4 баробарга кўп инвестицион кредитлар ажратилди.
Бунда банкларнинг инвестициявий фаолияти устувор равишда тармоқларни ривожлантириш, маҳаллийлаштириш ва ҳудудларни ривожлантириш Дастурларига киритилган лойиҳаларни ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштиришни таъминлашга қаратилди.