Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги
Мазкур олтин танга 2009 йилда Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишлаб зарб этилган.
Танганинг олд томонида Бахтиёр она ҳайкали тасвирланган. Тасвирнинг юқори қисмида ярим айлана шаклида "TOSHKENT SHAHRINING" ва тасвирнинг пастки қисмида "2200 YILLIGI" ёзувлари мавжуд.
Танганинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси герби тасвирланган бўлиб, унинг юқори қисмида ярим айлана шаклида "OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI" ёзуви бор. Герб тасвирининг тагида танга қийматини кўрсатувчи "1000" рақами, пастда эса валюта номи "SOʻM" мавжуд. Ушбу ёзувнинг чап томонида металл ва асиллик даражасини билдирувчи "Аu 99,99" ҳамда металлнинг оғирлигини билдирувчи "31,1 gr." кўрсатилган. Ўнг томонда эса танга чиқарилган йил - "2009 yil" жойлашган. Танганинг орқа томони ташқи айланаси бўйлаб мунчоқ шаклидаги нақш туширилган.
Танганинг ён томони нотекис. Диаметри – 38,0 мм. Оғирлиги – 31,1 гр.
- Метал тури: Золотые монеты
- Оғирлик: 31,1
- Қиймат: 1000
- Асиллик даражаси: 999,9
- Сифати: PROOF