Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги
Мазкур олтин эсдалик тангаси 2021 йилда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб зарб этилган.
Танганинг олд томони (аверс қисми) марказида Алишер Навоий сиймоси тасвирланган. Атрофига “Хамса” асарининг бешта достонига бағишланган тасвирлар акс эттирилган. Тасвирнинг юқори қисмида ярим айлана шаклида “ALISHER NAVOIY” ва пастки қисмида “TAVALLUDINING 580 YILLIGIGA” ёзувлари мавжуд.
Танганинг орқа томони (реверс қисми) марказида танга қийматини кўрсатувчи "50000" рақами, пастда эса валюта номи "SO‘M" мавжуд. Уларнинг атрофида миллий услубдаги нақш безаги туширилган. Танганинг юқори қисмида ярим айлана шаклида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” ёзуви ва пастки қисмида металл ва асиллик даражаси “Au 999,9”, танга чиқарилган йилда “2021” ҳамда танганинг оғирлигини билдирувчи “20 gr” кўрсатилган.
Танганинг ён томони нотекис
Диаметри – 33,0 мм
Тираж – 500 дона
Рассомлар: Чингиз Ахмаров, Темур Сагдуллаев, Хусан Касимов
- Метал тури: Золотые монеты
- Оғирлик: 20 гр
- Қиймат: 50 000 сўм
- Асиллик даражаси: 999,9
- Сифати: -