Валюталар курслари 23.12.2014 дан
  • 1 USD = 2418.20 +4.24
  • 1 EUR = 3000.66 +7.10
  • 1 RUB = 39.85 -2.58
  • 1 GBP = 3781.82 -11.48
  • 10 JPY = 203.40 0.00
  • 1 SEK = 312.88 +293.33
  • 1 CHF = 2460.77 +2438.87
  • 1 AED = 658.37 -7622.22
  • 1 EGP = 338.21 +178.35
  • 1 NOK = 328.11 -362.68
  • 100 LBP = 159.93 -167.55
  • 1 TRY = 1044.31 +654.34
  • 1 XDR = 3514.98 +1674.79
  • 1 MYR = 693.69 +373.90
  • 1 UAH = 153.35 -2347.90
  • 1 PLN = 695.18 +37.96
  • 1 AUD = 1988.62 +1651
  • 1 CAD = 2089.28 +1685.41
  • 1 CNY = 389.97 -1598.65
  • 1 DKK = 403.87 -643.72
  • 1 ISK = 19.55 -3513.67
  • 1 SGD = 1835.59 -253.69
  • 10 KRW = 21.90 -131.75
  • 1 KWD = 8280.59 +7562.64
Ишонч телефони

+998 71 200-00-44

  • МБ Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси
  • МБ Андижон вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Бухоро вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Жиззах вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Қашқадарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Навоий вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Наманган вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Самарқанд вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сирдарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Фарғона вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Хоразм вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент шаҳар Бош бошқармаси
Тел.

Боғланиш

Сайт харитаси

Халқаро ҳамкорлик

  • Ислом Тараққиёт Банки (ИТБ) билан ҳамкорлик


    Ўзбекистон Республикаси 2003 йилнинг сентябрь ойидан буён Ислом Тараққиёт Банкининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди ҳамда шу йили Тошкент шаҳрида ИТБнинг ваколатхонаси очилди. Ўзбекистон Озарбойжон, Албания, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатлари қаторида ИТБнинг аъзо-давлатлар гуруҳига киради.

    ИТБ акционерлари 56 аъзо-давлатдан иборат. ИТБ овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган давлатларнинг овоз ҳуқуқи мос равишда уларга тегишли акциялар миқдорига тенгдир. Ўзбекистон Республикаси 1344 та акцияга эга бўлиб, ИТБ умумий капиталининг 0,03 фоизини ташкил этади.

    Ўзбекистон Республикаси ИТБ билан ҳамкорлик Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг Ислом Тараққиёт банкига аъзолиги тўғрисида”ги 371-қарорига мувофиқ ташкил этилган. ИТБнинг фаолияти ижтимоий-иқтисодий ривожланишга қаратилган давлат лойиҳаларини молиялаштириш стратегиясига асосан олиб борилади.

    ИТБ билан ҳамкорлик давомида банкнинг ўз ресурслари ҳисобига умумий қиймати 1465,4 млн. АҚШ долларига тенг заём маблағлари 30 та инвестицион лойиҳага жалб қилинди. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ИТБ иштирокида жами 1069,4 млн. АҚШ долларига тенг 15 лойиҳа амалга оширилмоқда. Жумладан, инвестициялар соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ирригация ва мелиорация, энергетика, сув таъминоти, коммунал хизмат, йўл инфраструктураси ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш соҳаларига йўналтирилган.

    Йўл инфраструктурасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар доирасида асфальт заводи қуриб фойдаланишга топширилди, Тошкент-Термез магистрал автомобиль йўли қайта таъмирланди. Инвестицияларнинг жами ҳажми 258,1 млн АҚШ доллариниташкил этди ва унинг 179,8 млн. доллари ИТБ маблағларидир. Соҳада шу кунга қадар 65,1 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар қзлаштирилган.

    Умумтаълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларидаги таълим сифатини ривожлантиришга қаратилган тўрт лойиҳа бўйича инвестиция ҳажми 99,08 млн. АҚШ долларни ташкил этмоқда, бунда ИТБ заёми 79,98 млн. АҚШ долларига тенг. Таълим соҳасидаги лойиҳалар бўйича 23,63 млн. АҚШ доллар ўзлаштирилган.

    Тез тиббий ёрдам ва онкологик касалликка чалинган беморларни даволаш сифатини яхшилаш лойиҳаларига ажратилган кредитлар ҳажми 101,82 млн АҚШ долларини ташкил этади ва унинг 78,24 млн доллари ИТБ томонидан ажратилган. Соғлиқни сақлаш соҳасида ўзлаштирилган кредитлар ҳажми 23,62 млн АҚШ долларига тенгдир.

    Коммунал хизмати секторини ривожлантиришга қаратилган канализация тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган 2 та лойиҳага 99,68 млн. АҚШ доллар ажратилган. ИТБнинг ўз ресурслари ҳисобига киритган инвестиция маблағлари 92,9 млн. АҚШ долларни ташкил этади. Коммунал хизмат соҳасидаги лойиҳалар учун жами 10,3 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди.

    Хусусий тадбиркорлик секторини ривожлантириш кўзда тутилган 5 та лойиҳа бўйича 65 млн. АҚШ доллари инвестиция қилинган ва ИТБ маблағлари тўла ўзлаштирилган.

    Жами 338,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш ва суғориш тизимини яхшилаш борасидаги лойиҳаларга ИТБ томонидан 232,7 млн. АҚШ доллари ажратилган. Шундан ирригация ва мелиорация соҳасида 36,55 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди.

    Энергетика соҳасини ривожлантириш, хусусан электрэнергия узатишни яхшилаш, ёритиш сифати ва энергия тежамкорлиги сифати ҳамда электроэнергия ишлаб чиқаришни оширишга қаратилган 6 та лойиҳага 738,16 млн АҚШ доллари ажратиш белгиланган. Шундан ИТБ ресурслари ҳисобидан киритилган инвестициялар ҳажми 433,1 млн. АҚШ долларига тенг. Энергетика соҳасида жами 89,37 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди.

    Шунингдек, газ қазиб олиш ҳажмини ошириш, замонавий уй-жойлар қуриш орқали қишлоқ жойларни ривожлантириш, авиатранспорт тизимини яхшилашга йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштиришга жами 313,47 млн. АҚШ доллари ажратди. ИТБ ўз маблағлари ҳисобидан киритган инвестиция ҳажми 306,7 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Уушбу йўналишлардаги лойиҳалар бўйича 258,83 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди. Ҳозирги пайтда 5 заём лойиҳаси тайёргарлик босқичида турибди.

    Грант лойиҳалари бўйича ИТБ жами 577 966,8 АҚШ долларига тенг бўлган 5 лойиҳага жалб этилди. Ҳозирги вақтда 300 минг АҚШ долларига тенг бўлган 1 та грант лойиҳаси амалга ошириш босқичида турибди. 

  • Ўзбекистон Республикасининг Халқаро валюта фонди (ХВФ) билан ҳамкорлиги


    Ўзбекистон Республикаси 1992 йилнинг 21 сентябрида Халқаро валюта фондининг аъзоси бўлди. Ўзбекистоннинг ХВФдаги квотаси 275,6 млн. СДРни ташкил этади.

    Овоз беришда Ўзбекистон Рсепубликаси Корея, Австралия, Янги Зеландия, Папуа-Янги Гвинея, Монголия, Вануату, Соломон ороллари, Самоа, Сейшел ороллари, Палау, Микронезия, Маршал ороллари, Кирибатти, Тувалу каби 15 та давлат гуруҳига киради.

    ХВФнинг Ўзбекистонда ваколатхонаси 1993 йилнинг сентябридан иш бошлади.

    ХВФ билан ҳамкорлик асосан молия секторини ривожлантириш ва макроиқтисодий ислоҳотларни рағбатлантиришга қаратилган.

    1995-1996 йиллар мобайнида ХВФ Ўзбекистон Республикасига умумий қиймати 165,2 млн. СДР бўлган кредит ажратди, жумладан 99,75 млн. СДР тузилмавий қайта ўзгартириш механизмлари ва 65,45 млн. СДР – «Стенд-бай» кредитларини ташкил этди.

    Ушбу кредит линиялари таркибий ва институционал ислоҳотларни амалга ошириш ва иқтисодиётда бозор муносабатларини ривожлантиришга доир давлат дастурларини қўллаб-қувватлаши йўналтирилди. Молиявий соҳага ажратилган маблағлар ички валюта бозоридаги операцияларни кенгайтириш, банк тизими қонунчилиги ва тўлов тизимини такомиллаштиришга қаратилган эди.

    2001 йилнинг сентябрь ва 2006 йилнинг февраль ойларида «Стенд-бай» ва тузилмавий қайта ўзгартириш кредитлари бўйича охирги тўловлар амалга оширилди, натижада Ўзбекистон Республикасининг ХВФ олдидаги кредит қайтиши бўйича мажбуриятлари тўлиқ бажарилди.

    2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Марказий банк ва ХВФнинг ҳамкорлиги жараёнида сўмнинг айирбошлаши ва Ўзбекистон билан ХВФ ўртасидаги Келишувнинг VIII моддасида кўзда тутилган «Иқтисодий ва молиявий сиёсат бўйича Меморандум» ва «Жорий халқаро операциялар бўйича миллий валютани айирбошлашни таъминлаш иш режаси» ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

    Ўзбекистон ва ХВФ ўртасидаги конструктив мулоқот Иш режасида кўзда тутилган барча чораларни бажаришга ёрдам берди, натижада 2003 йилнинг 15 октябрида Ўзбекистон Республикаси томонидан жорий халқаро операциялар бўйича миллий валютани айирбошлашини таъминлаш борасидаги VIII модданинг 2(а), 3 ва 4 бўлимлари бўйича мажбуриятни олишга эришилди.

    Охирги йилларда ХВФ турли йўналишлар бўйича техник кўмаклашувни амалга ошириб келди. Улардан бири Марказий банкка банк тизимида корпоратив бошқарувни яхшилаш борасидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича кўрсатилган ёрдамдир.

    ХВФнинг тавсияларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан «Тижорат банкларининг капитал адекватлилигига бўлган талаблар тўғрисида», «Тижорат банклари томонидан тузилаётган резервларни шакллантириш ва фойдаланиш, активлар сифатини классификациялаш», «Тижорат банкнинг ликвидлилик бошқарувига бўлган талаблар тўғрисида», «Банклар ва уларга тегишли шахслар ўртасидаги бўлган операциялар тўғрисида» ва «Бир қарздорнинг ёки ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳининг максимал риск миқдори тўғрисида»ги низомларнинг янги таҳрири ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

    Ушбу ўзгартиришлар миллий қонунчиликда банк назоратининг ҳалқаро талабларини (Базель III) максимал даражада ҳисобга олинишга шароит яратди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги УП-4720-сонли «Акциядорлик жамиятларда замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПП-2344-сонли «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ҳамда Халқаро валюта фондининг тавсиясига мувофиқ Марказий банк томонидан «Тижорат банкларидаги корпоратив бошқаруви тўғрисида»ги Низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. Ушбу Низомга мувофиқ давлат мулкчилик улушидан қатъи назар, барча тижорат банкларига корпоратив бошқарувидаги принципларга амал қилиш бўйича муайян талаблар ўрнатилди.

    Халқаро валюта фонди миссияси Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига ва Марказий банкга консультация ўтказиш ҳамда техник кўмаклашиш мақсадида доимий равишда ташриф буюради. Миссиянинг фаолияти иқтисодиёт соҳасининг аҳволини, молия сектори ва статистикани ўрганиш ҳамда истиқболдаги иқтисодий ислоҳотлар йўналишини аниқлашга қаратилган.

    ХВФнинг Ўзбекистондаги техник кўмаклашиш миссияси

    STA

    Миллий ҳисоб-варақлар, нархлар ва ҳисоб-варақлар баланси статистикаси

    Май 2007

    LEG

    AML/CFT

    Январь, Март/Апрель 2009

    FAD

    Давлат бюджети бошқаруви

    Февраль 2010

    FAD

    Инспекция

    Июнь 2007, Октябрь 2008, Ноябрь/Декабрь 2009, Июнь, Сентябрь 2011

    STA

    Пул-кредит ва молия статистикаси

    Февраль 2011

    MCM

    Банк назорати

    Май/Апрель, Октябрь 2012, Февраль 2013

    STA

    Умумий маълумотларни оммалаштириш тизими

    Март 2013

    STA

    Пул-кредит ва молия статистикаси

    Май 2013

    FAD

    Солиқ муассасаси

    Март, Октябрь 2013

    STA

    Давлат молия статистикаси

    Сентябрь/Октябрь 2013

    MCM

    Тижорат банклардаги корпоратив бошқарув

    Апрель/Май 2014




     

  • Осиё тараққиёти банки (ОТБ) билан ҳамкорлик


    Ўзбекистон ОТБга 1995 йил августида аъзо бўлган. Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг банкдаги акциялари 71,5 минг (умумий капиталнинг 0,67 фоизи) ва Директорлар Кенгашининг 110,9 минг овоз бирлигини ташкил этмоқда. Имзоланган капитал 1,04 млрд. АҚШ долларни ташкил этиб, унинг 51,79 млн. АҚШ доллари тўланган.

    Ўзбекистон ОТБдаги Корея, Вануату, Шри Ланка, Вьетнам, Папуа-Янги Гвинея ва Тайвань давлатлари қаторида Корея гуруҳининг аъзо-давлатларига киради.

    Ўзбекистонда ОТБнинг доимий ваколатхонаси 1998 йилдан буён фаолият кўрсатмоқда.

    ОТБ билан 2012-2016 йилларга тузилган стратегик ҳамкорликнинг асосий йўналишлари транспорт, энергетика, коммунал хизматлар, сув таъминотини ривожлантириш ва молия ресурсларидан фойдаланишга қаратилган. Минтақавий ҳамкорлик ва интеграция, таълим бошқаруви, хусусий секторни ривожлантириш, гендер тенглиги ҳамда об-ҳаво ва атроф муҳитининг ўзгариши каби омиллар Ўзбекистондаги лойиҳаларнинг амалга оширилишида асосий режаларидир.

    2015 йилнинг 1 январь ҳолатига ОТБнинг Ўзбекистондаги лойиҳаларга ажратган кредитлари ҳажми 4,1 млрд. АҚШ долларини, жумладан хусусий секторни молиялаштиришга 225 млн. АҚШ доллар ва техник кўмак бериш доирасида 61,7 млн. АҚШ долларини ташкил этмоқда. ОТБ кредитлари умумий ҳажмининг учдан икки қисми - транспорт (26,6%), энергетика (24,6%), қишлоқ хўжалиги (13%) ва молия (12%) соҳаларидаги лойиҳаларга ажратилган.

    Молия соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар тижорат банкларига кичик бизнес субъектларини қайта молиялаш учун кредит линиялари тақдим этиш, молия муассасаларининг фаолият юритиши учун институционал тузилмани ривожлантириш, самарали банк фаолиятини ташкил этиш, давлат молияси бошқарувини ислоҳ қилиш ва ипотека кредитлашни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

    ОТБ Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистонда кичик бизнес ва микромолиялашни ривожлантириш учун 3 та лойиҳа маъқулланган.

    2003 йилда ОТБ Молия вазирлигига икки компонентдан ташкил топган биринчи лойиҳа доирасида 20 млн. АҚШ доллар миқдорида қарз берди. Биринчи компонент бўйича кичик бизнес лойиҳаларини қайта молиялаштиришга 3 та тижорат банки, жумладан, Агробанк - 10,3 млн, Асака банки – 6,5 млн. ва Ипак Йўли банки 1,3 млн. доллар кредит ажратди. Иккинчи компонент бўйича ОТБ томонидан кредит уюшмалари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштириш ва институционал мустаҳкамлаш бўйича техник ёрдам кўрсатилди.

    Кичик бизнес субъектларини молиялаштириш ва техник ёрдам кўрсатиш компонентларини ўз ичига олган «Кичик бизнес ва микромолиялаштириш бўйича иккинчи лойиҳа»ни ОТБ томонидан молиялаштириш мақсадида 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ОТБ ўртасида келишув Меморандуми имзоланди. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида кичик бизнесни қайта молиялаштириш учун “Агробанк”ка – 20 млн. АҚШ доллари, “Ҳамкорбанк”ка – 20 млн. АҚШ доллари, “Ипак Йўли банки”га – 10 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит линиялари очилди.

    2013 йил октябрь ойида ОТБ томонидан Ўзбекистон Республикасига «Кичик бизнесни ривожлантириш ва микромолиялаштириш. Фаза 3» лойиҳасини амалга оширишга 50 млн. АҚШ доллар миқдорида кредит ҳамда тижорат банкларининг салоҳиятини ошириш ва қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича техник кўмак бериш учун 500 минг АҚШ доллари миқдорида грант ажратилиши маъқулланди.

    «Кичик бизнесни ривожлантириш ва микромолиялаштириш. Фаза 3» лойиҳасини амалга ошириш доирасида қўшма молиялаштириш лойиҳада қатнашувчи ОАКБ «Ҳамкор банк» ва ОАИКБ «Ипак Йўли банк”лари маблағлари ҳисобига 50 млн. АҚШ доллари миқдорида ҳамда субқарздорларнинг ўз капитал маблағлари ҳисобига 33,3 млн. АҚШ доллар миқдорида амалга оширилмоқда.

    Молия соҳасининг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида 2007 йили ОТБ Директорлар кенгаши Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига «Давлат молиясини ислоҳ қилиш» лойиҳасини амалга ошириш учун 20,7 млн. АҚШ доллари миқдорида қарз берилиши ҳамда техник кўмаклашиш учун 0,6 млн. АҚШ доллар миқдорида грант ажратилишини маъқуллади.

    «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» кўптраншлик лойиҳаси ОТБнинг молия секторидаги йирик лойиҳаларидан биридир. Умумий қиймати 500 млн. АҚШ доллари, шу жумладан, 1,0 млн. АҚШ долларига тенг техник кўмаклашиш лойиҳаси ОТБ Директорлар кенгаши томонидан 2011 йил 31 августда маъқулланди. Мазкур лойиҳани молиялаштиришда заёмлар уч траншда берилишини кўзда тутган:

    ·         2011 йили ОТБнинг оддий капитал манбаларидан 200 млн. АҚШ доллар ҳажмга эга бўлган, муддати 18 йил, уч йиллик имтиёзли биринчи транш заёмини тақдим этиш маъқулланди. Иштирок этувчи банк ОАТБ «Қишлоқ қурилиш банки» бўлди. Шундан 2012 йилда 160,0 млн., 2013 йилда 40,0 млн. АҚШ доллари ажратилди;

    ·         2013 йилда юқоридаги шартлар бўйича ҳажми 200 млн. АҚШ доллар бўлган иккинчи транш берилиши маъқулланди. Бунда учта банк - ОАТБ «Қишлоқ қурилиш банк», Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва АТИБ «Ипотека банки» иштирок этди. Шундан 2013 йилда 92 млн., 2014 йилда 108 млн. АҚШ доллари ажратилди;

    ·         2015 йилда иштирок этувчи тижорат банкларига 100 млн. АҚШ доллар ҳажмида учинчи транш заёми берилиши маъқулланди. ОТБ кредитларини қоплаш, унга ҳисобланган фоиз ва комиссия тўловлари, шунингдек, молиявий маблағларни қайтариш иштирокчи банклар ва Ўзбекистон Республикаси бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

    2013 йилда ОТБ томонидан АТИБ «Ипак Йўли банки”нинг устав капиталига инвестиция киритиш жараёнлари ниҳоясига етди, натижада ОТБ иккинчи мажоритар акционерга айланди. Инвестиция тақдим этишдан ташқари, ОТБ таваккалчиликлар бошқаруви тизимини такомиллаштириш, корпоратив бошқарув, ижтимоий ва экологик таваккалчиликларни бошқаришга қаратилган дастурларни амалга ошириш ташаббуси билан чиқди. 

  • Халқаро молия корпорацияси (ХМК) билан ҳамкорлик


    Халқаро молия корпорацияси ўз фаолиятини Жаҳон банкининг мамлакатдаги стратегиясига мувофиқ тарзда амалга ошириб келмоқда ва эътиборини асосан хусусий сектордаги лойиҳаларга қаратмоқда.

    ХМК 1996 йилдан бошлаб Ўзбекистонга хусусий ишлаб чиқариш ва молия секторини қўллаб-қувватлаш мақсадида 23 инвестицион ва бир қатор консультатив лойиҳаларга жами қиймати 130 млн. АҚШ долларига тенг бўлган кредитлар ажратди. Ушбу лойиҳалар бўйича қарзни қайтарилиши 80,7 млн. долларга тенг.

    Ҳозирги пайтда инвестицион портфели 38,5 млн. долларга тенг лойиҳалар амалга оширилиш босқичида турибди.

    ХМКнинг инвестицион фаолияти «Ўзбек лизинг» лизинг компанияси ва «Ҳамкорбанк» тижорат банкининг акцияларига маблағлар сарфлаш, «Асака банк» ва «Ҳамкорбанк» тижорат банклари орқали кичик бизнесни молиялаштиришга кредитлар ажратишдан таркиб топган.

    Мамлакатга кўмаклашиш стратегияси (МКС) қабул қилингандан буён ХМК инвестицияларининг қарийб 70 фоизи савдони молиялаштириш секторида амалга оширилди. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси банк тизими ва кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратган кредитлари энг муҳимдир.

    Инвестицион лойиҳалардан ташқари, ХМК 2009 йилдан буён мамлакат иқтисодиётининг асосий тармоқларида бир қанча консультатив лойиҳаларни амалга ошириб, инвестициялардан оқилона фойдаланиш бўйича техник кўмак бериб келмоқда. 2012-2015 йилларга мўлжалланган стратегияга мувофиқ молия ва солиқ инфратузилмасини, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, сайёҳлик ва давлат бошқаруви соҳаларини ривожлантиришга йўналтирилган консультатив лойиҳалар амалга оширилди.

    ХМК 2009 йилда Швейцария ҳукумати билан биргаликда Марказий Осиё (Қирғизстон, Тожикистон ва Ўзбекистон) ва Озарбайжонда молиявий инфтратузилмани мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳани (ACAFI) амалга ошира бошлади. Лойиҳа давомида кредит ахбороти алмашинувининг самарали тизимини яратиш, профессионал таълимни жорий қилиш ва таваккалчиликни бошқариш соҳасида молия институтлари ходимларини сертификатлаш кўзда тутилган.

    Лойиҳада асосан кредит ахбороти алмашинуви тизимининг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш кўзда тутилган эди, натижада кредит ахборотлари алмашинуви бўйича жаҳон тажрибаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг «Кредит ахбороти алмашинуви» тўғрисидаги Қонуни ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатлари қабул қилинди.

    Қонун қабул қилиниши билан 2012 йил март ойида Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси 30 тижорат банки билан биргаликда устав капитали 673 минг долларга тенг бўлган Кредит бюросини таъсис этди.

    ACAFI лойиҳаси 2012 йилдан буён таъминотли битимлар операцияларини ислоҳ қилиш вазифалари доирасида Ўзбекистон Республикасининг «Гаров реестри тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқиш ва молия институтларининг таъминотли битимлар операциялари инструментларидан фойдаланиш салоҳиятини кучайтиришда ёрдам берди. Бу иш Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Жаҳон банкининг гуруҳига Ўзбекистонда инвестицион муҳитни янада яхшилаш ва мамлакатнинг Бизнесни юритиш (Doing Business) ҳисоботидаги рейтингини ошириш талабига биноан олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Гаров реестри тўғрисида»ги Қонуни 2014 йил 1 июлдан кучга киритилди.

    Лойиҳа таълим соҳасидаги маҳаллий ҳамкорлар ёрдами ва Таваккалчиликларни бошқариш халқаро профессионаллар ассоциацияси (GARP) билан тузилган битимга асосан Таваккалчиликларни бошқариш дастурини ўз ичига олган. Таваккалчиликларни сертификациялаш дастури банк тизими ходимларининг таваккалчиликларни бошқариш борасидаги билим ва кўникмаларини такомиллаштиришга йўналтирилган.

    ХМК фермерлар учун хусусий молиявий маҳсулотларни ривожлантириш агро-молиялаштириш лойиҳаси доирасида корпоратив бошқарувни яхшилаш ва ривожлантириш бўйича «Ҳамкорбанк»ка консалтинг хизматлари кўрсатди. Эътиборли жиҳати шундаки, банкнинг агро-кредитлаш портфели 2013 йил сентябрь ойидан 2014 йилнинг декабрь ойига қадар 400 минг доллардан 15 млн. долларга ўсди.

    2009 йили ХМК соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат-хусусий ҳамкорлиги лойиҳаси доирасида консалтинг хизмат кўрсатишни маъқуллади. Хусусан, ХМК Ўзбекистонда тиббий диагностика марказларини лойиҳалаш, қуриш, молиялаш, жиҳозлаш ва бошқариш учун инвесторларни жалб қилишга ёрдам берди.

    Шунингдек, ХМК 2012 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси билан аудитнинг таваккалчиликларга асосланган ахборот-технологик ечимларини амалга ошириш ва ривожлантириш лойиҳаси бўйича ҳамкорлик қилиб келмоқда. ДСҚ солиқларни пасайтириш таввакалчилигини ёки қаллобликларни аниқлаш учун аудитнинг таваккалчиликларга асосланган тизимидан фойдаланиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун солиқ расмиятчилигини соддалаштирди.

  • Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки (ХТТБ) ва Халқаро тараққиёт ассоциацияси (ХТА) билан ҳамкорлик

                                                        

    1993 йилдан бошлаб Жаҳон банки ХТТБ ва ХТАнинг 31 та лойиҳа учун кредитлар, техник кўмаклашиш бўйича 31 та лойиҳага грант тақдим этилишини тасдиқлаган, шундан 14 инвестицион лойиҳа ва 28 грант лойиҳалари амалга оширилди. Жаҳон банки томонидан тасдиқланган юқоридаги лойиҳалар ва грантлар учун жами 2592,4 млн. АҚШ доллар ажратилган бўлиб, унинг 969,5 млн. АҚШ долларини кредитлар ташкил этиб, уларнинг (2015 йил 1 август ҳолатига) 394,4 млн. АҚШ доллар қопланган. Ҳозирги кунда Жаҳон банкининг умумий қиймати 2036,04 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 20 та лойиҳа ва гранти амалга оширилмоқда.

    Жаҳон банкининг лойиҳалари 2012-2015 йиллар стратегиясига мувофиқ иқтисодиётнинг асосий тармоқлари - қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, энергетика, сув таъминоти, транспорт, таълим ва давлат бошқаруви йўналишларида амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ривожлантиришига оид муҳим лойиҳалари институционал кредит, реабилитацион кредит ва молия институтларини ривожлантиришга қаратилган кредитлар ҳисобланади.

    Институционал кредит

    1993 йил октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси молия тизими таркибий тузилмасини қайта тиклаш мақсадида техник кўмаклашиш доирасида умумий 21 млн. АҚШ доллар миқдоридаги кредит шартномаси (институционал кредит) имзоланди. Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ривожлантиришга оид асосий вазифалар мустақил экспертлар томонидан тижорат банклари тизимини кенг қамровли таҳлилдан ўтказиш ва баҳолаш, тижорат банклари фаолиятини назорат қилишнинг мавжуд тузилмаларини ривожлантириш, аудит, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини янги тизимга ўтказиш, ташқи қарзни бошқариш бўлинмаларини ташкил этиш, банклараро компьютер тармоғини яратишдан иборат эди.

    Ушбу лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар натижасида Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг бухгалтерия ҳисоботи ва аудити ислоҳ қилинди. «Artur Andersen LLP» аудит фирмаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти билан биргаликда 1997 йил апрелидан бери республика банк тизими ишлаб келаётган бухгалтерия ҳисобининг янги ҳисоб режасини ишлаб чиқди.

    «Siemens» компанияси томонидан телекоммуникация ва компьютер ускуналари етказиб берилиши ва уларнинг вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида ўрнатилиши Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ягона тўлов тизимини яратишга олиб келди.

    «Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги» Қонуннинг лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Марказий банк таркибида ташқи қарзни бошқариш учун масъул бўлим ташкил этилди.

    «Deloit & Touche», IDMAG ва «Artur Andersen LLP» компанияларининг консультатив ёрдами билан банк тизимини назорат қилиш такомиллаштирилди, тижорат банкларининг актив ва пассивларни, қимматбаҳо қоғозларни, режалаштириш ва маркетинг, муаммоли қарзларни бошқаришига ўзгаришлар киритилди.

    Реабилитацион кредит

    1995 йил март ойида ХТТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси учун жами 160 млн. АҚШ долларга тенг бўлган реабилитацион кредит ажратилиши тасдиқланди. Реабилитацион кредитининг асосий вазифалари таркибий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш, валюта бозорини ривожлантириш, миллий валютанинг мустаҳкамланишини таъминлаш, импортни молиялаштириш учун чет эл валютаси камомадлигини камайтиришдан иборат эди. Кредит малбағлари 1996 йил июнь ойига қадар тўлиқ ўзлаштириб бўлинди, натижада валюта биржаси иштирокчилари сонини ошириш йўли билан валюта бозори айланмаси сезиларли равишда кўпайишига хизмат қилди, савдоларни ўтказишнинг ташкилий шакллари такомиллаштирилди.

    Молия институтларини ривожлантиришга қаратилган кредитлар

    1999 йил май ойида ХТТБ томонидан жами 25 млн. АҚШ долларига тенг бўлган молия институтларини ривожлантиришга қаратилган кредит ажратилиши маъқулланди. Лойиҳани амалга ошириш учун 1999 йил августида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қошида Молия соҳасини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

    Лойиҳанинг асосий мақсади тижорат банкларини институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш, банк тизими меъёрий-ҳуқуқий базасини яхшилаш, ахборот тизимини такомиллаштириш, банкларни хусусийлаштириш ва қайта ташкил этиш эди.

    Банк тизимини институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш учун:

    6 тижорат банкига (Ўзсаноатқурилишбанк, Ўзуйжойжамғармабанк (Ипотекабанк), Асакабанк, Пахтабанк (Агробанк), Ҳамкорбанк ва Ипак Йўли банки)га стратегик ва бизнесни режалаштириш, кредит ва ғазначилик таваккалчиликларини бошқариш, бухгалтерия ҳисоби, бошқарув ахборот тизими ва ички аудит масалаларида техник ёрдам кўрсатилди.

    Тижорат банкларининг мутахассислари учун бухгалтерия ҳисобини халқаро стандартлар асосида юритиш, ички аудит ва назорат, автоматлаштирилган кредит таҳлили ва бошқарув ахборот тизими йўналишларида туркум ўқувлар ташкил этилди.

    Ички аудит мутахассислари билан биргаликда 11 тижорат банкининг асосий бошқармалари синов аудитидан ўтказилди ва ички аудит хизматини яхшилаш учун зарур тавсиялар берилди ҳамда ички аудитни ўтказишга доир керакли йўриқномалар ишлаб чиқилди.

    Техник кўмак, шунингдек, банк тизимининг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга ҳам берилди. Тўрт асосий йўналиш (гаров мулкини суддан ташқари ундириш, банкларни тугатиш, банк холдинглари ва нобанк кредит институтларини ташкил этиш) қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди.

    Лойиҳанинг энг йирик йўналиши банк тизимининг телекоммуникация тармоғини модернизациялаш ва тўлов тизимини такомиллаштириш эди. Тўлов тизимининг янги тизими ҳисоб-китобларни реал вақт режимида олиб боришга шароит яратди, натижада банклар фаолияти самарадорлиги сезиларли даражада ортди ва таваккалчиликларини минимал даражага туширишга имкон берди. Тижорат банклари ва Марказий банкни боғлаб турадиган телекоммуникация тармоғи ягона баланс тақдим этилишини таъминлаб берди.

  • Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорлик

    1992 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Жаҳон банкига тўла ҳуқуқли аъзо бўлди. 

    Ўзбекистон Республикаси Озербайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Польша, Сербия, Швейцария, Тожикистон ҳамда Туркманистон давлатлари билан бир қаторда Жаҳон банкининг Швейцария аъзо-мамлакатлар гуруҳига киради.

    Жаҳон банкининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигидир.

    1992 йил сентябрь ойида Тошкентда Жаҳон банкининг ваколатхонаси очилди.

    2014 йил декабрдан бошлаб ваколатхонага Жунхун Чо раҳбарлик қилиб келмоқда.

    Жаҳон банки тузилмасидаги акциялар ва овозлар сони

    Ташкилот

    Аъзо бўлган сана

    Акциялар сони

    Овозлар сони

    ХТТБ

    1992 йил 21 сентябрь

    249,3 млн.доллар (0,12%.)

    3149

    (0,14%)

    ХМК

    1993 йил 30 сентябрь

    3,873 минг. доллар (0,15%)

    4693

    (0,17%)

    ХТА

    1992 йил 24 сентябрь

    73 936

    (0,29%)

    КИКА

    1993 йил 4 сентябрь

    401

    (0,18%)

    Ўзбекистоннинг Жаҳон банки билан ҳамкорлиги «Давлатга кўмаклашув стратегияси» ҳужжатида акс этган ёндашувларга асосланган. Ҳар уч йилда ишлаб чиқиладиган стратегияда мамлакат иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишлари, мамлакат иқтисодиётининг самарадорлик кўрсаткичлари ва Жаҳон банки томонидан кредитлаш, таҳлил, техник кўмак беришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинади.

    Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банкининг 2016-2020 йиллардаги ҳамкорлик стратегияси умумий қиймати 5,78 млрд. АҚШ долларга тенг бўлган 31 та инвестицион лойиҳа амалга оширилишини кўза тутган, жумладан Жаҳон банки томонидан бериладиган кредит миқдори 3,5 млрд. АҚШ долларига тенг бўлиб, шундан электроэнергетикани модернизациялаш ва саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини оширишга (1668 млн. доллар), транспорт инфратузилмасини (457 млн. АҚШ доллар) ва суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини модернизациялашга (211 млн. АҚШ доллар), коммунал инфратузилмани ривожлантиришга (507 млн. АҚШ доллар), нефть ва газ саноатини ривожлантиришга (225 млн. АҚШ доллар), таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантиришга (95 млн. АҚШ доллар), ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга (20 млн. АҚШ доллар) ва тижорат банкларига (320 млн. АҚШ доллар) кредит линияларини ажратиш режалаштирилган. 

  • Халқаро ҳамкорлик

    Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки / Молия соҳасини ривожлантириш агентлиги (FSDA), Ўзбекистон Республикаси Хотин – қизлар қўмитаси, “Xalq Sug’urta” суғурта компанияси ва Германия Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари Фонди (SBFIC) ўртасида ўзаро ҳамкорлик лойиҳаси бўйича ШАРТНОМА шунингдек қўшимча ҳамкорлар Ўзбекистон Республикаси Банклар Ассоциацияси ва Германия Халле/ Заале шаҳри Жамғарма кассаси

    I. Ўзаро ҳамкорлик лойиҳасининг бош мақсади

    Ўзаро ҳамкорлик лойиҳасининг (кейинги ўринларда-лойиҳа)бош мақсади банк-молия соҳасини ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳолининг иқтисодий кам таъминланган қатламини ижтимоий- иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга, иқтисодий билим савиясини янада оширишга кўмаклашишдан иборатдир.

    Бунда, аҳоли ўртасида, авваламбор хотин – қизлар ва ёшларга, пул масалалари, иқтисодий омиллар ва уларнинг ўзаро боғлиқликлари, тадбиркорлик, вилоятларда кичик бизнесга кредитларнинг ажратилиши, тадбиркорлик фаолиятини энди бошлаётган тадбиркорларга бизнесни юритиш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилиши кўзда тутилади. Бундан ташқари, аҳолининг иқтисодий кам таъминланган қатламлари ҳамда кичик бизнес субъектларига учун мос келадиган микросуғурта хизматларини кўрсатиш ҳам белгиланган. Шунингдек, мазкур лойиҳада иштирок этадиган банклар ҳамда суғурта компания ходимларининг касбий малакаларини ошириш ҳамда мижозларга юқори сифатли маслаҳат хизматларини кўрсатишни ташкил этишга кўмаклашиш режалаштиришган. 

    Бевосита мақсадли гуруҳларга қуйидагилар киради:

    • Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ходимлари
    • Ўзбекистон  Республикасидаги тижорат банкларининг ходимлари
    • Ўзбекистон Республикаси хотин – қизлар қўмитаси ходимлари
    • “Xalq Sug’urta” суғурта компанияси ходимлари
    • Мактаблар, лицейлар, коллежлар ўқувчилари ва олийгоҳлар талабалари

    Лойиҳа 2013 йил 1 сентябрдан 2016 йил 31 августгача бўлган муддатда амал қилади.

    Лойиҳа Германиянинг Иқтисодий Ҳамкорлик ва Ривожлантириш бўйича Федерал вазирлигининг (BMZ) молиявий кўмагида амалга оширилади.

    II. Эришилган  натижалар

    Кутилган натижалар ва мақсадлар

    Биринчи натижа: аҳоли ўртасида, авваламбор вилоятлардаги хотин – қизлар ва ёшлар ўртасида пул масалалари, иқтисодий омиллар ва уларнинг ўзаро боғлиқликлари ва тадбиркорлик масалалари бўйича тушунчаларни ошириш.

    Мақсадлар :

    Вилоятлардаги 13 та хотин-қизлар Ахборот-маслаҳат гурухларида маслаҳат марказларида мустақил равишда ўтказиладиган “Кредит - жамғариш – суғурта” мавзуларида семинарлар ташкил этиш ва уларни амалда тадбиқ этишга кўмаклашиш  

    • Семинар иштирокчиларига маслаҳатлар берилди ва улар ўқув машғулотларда иштирок этдилар
    • Назоратдаги яхши натижалар
    • 2013 йил: Қўлланма тайёрланди ва аёллар маслаҳат гуруҳлари томонидан  марказларида қўлланма сифатида хотин-қизларга тарқатилди.

    Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳлари марказлари ва маҳалла бошқарувлари: маҳалладаги фуқаролар ҳудудлардаги семинарлар ва улардаги маслаҳатлардан кенг қамровли фойдаланмоқдалар.

    Мактаблар: Иқтисодий омиллар ва уларнинг ўзаро боғлиқларига доир таълим масалалари ва режалари мактаб ўқув режасига киритилди ва малака оширган ўқитувчилар томонидан тадбиқ этилди

    • 2013 йил: коллеж ва лицейдаги “Ораста қизлар ” тўгаракМактабларнинг тўгарак раҳбарлари “Шарбат дўкони” бизнес-риск-режали ўйинини ўтказиш бўйича тайёрланди ва ўқитилди.
    • 2014 – 2016 йиллар:  Ўқитилгантайёргарликдан ўтган мактаблар тўгараклари раҳбарлари “Шарбат дўкони” бизнес–риск-режали ўйинини мамлакат бўйлаб мактаб тўгаракларида ўтказадилар.
    • 2014-2016 йиллар: Олийгоҳларда талабаларга тадбиркорликни бошлаш бўйича иқтисодий кўрсатмалар, билимлар бериш бериш ҳамда “Кредит-жамғариш-суғурта” мавзусида доимий семинарлар ташкил қилиш.

    Иккинчи натижа: Аҳолининг  иқтисодий кам таъминланган қатламлари, кичик бизнес субъектларига учун мос келадиган микросуғурта хизматларини кўрсатиш ҳамда кичик бизнесга эришишнинг яхшиланган имкониятлари.

    Мақсадлар:

    • Мақсадли гуруҳ томонидан  микросуғурта маҳсулотларидан фойдаланиш
    1. Янги микросуғурта маҳсулотлари/ маҳсулотларини мослаштириш амалга оширилди.
    2. Кенг оммага  тарғиб этиш тармоғининг янги каналлари ишга туширилди: жумладан лойиҳада иштирок этадиган аёллар маслаҳат гуруҳларимарказлари микросуғурта маҳсулотларини ахоли орасида тадбиқ этиш мақсадида  сотиш учун маҳаллаларни жалб этган ҳолда, 2014-2015 йилларда мамлакат бўйича микросуғурта маҳсулотларидан кенг фойдаланиш йўлга қўйилади..
    3. Микросуғурта маҳсулотларини мижозлар томонидан қабул қилинганини баҳоланишининг яхши натижалари 
    4. Ҳар ойда кўрсатилган микросуғурта хизматлари тўғрисидаги хисоботларни бериб бориш маҳалий ҳамкорлар зиммасига юкланди.

    Учинчи натижа: Лойиҳада иштирок этадиган банклар ҳамда суғурта компанияси ходимларининг касбий малакаларини ошириш ҳамда мижозларга юқори сифатли маслаҳат хизматларини кўрсатишни ташкил этишга кўмаклашиш.

    Мақсадлар:

    • Банк соҳасида банк ассистентлари тайёрлаш бўйича иккиёқлама таълим Ўзбекистонда тан олинди ва фойдаланилмоқда
    1. Барча тижорат банкларининг камида ¾ қисми иштирок этмоқда
    2. Ўртача 25 нафар иштирокчилардан камида 20 таси муваффақиятли якунлади
    3. Таълим натижалари
    4. Ўқув курсиларининг ўзбекистонлик тренерлар томонидан қабул қилиб олиниши ва Ўзбекистондаги тегишли ташкилотга бириктирилди
    5. 2013 йил: Банк ассистентларининг иккиёқлама таълим олиши дастури Самарканд, Навоий, Бухоро вилоятларида муваффақиятли якунланди.
    6. 2014 йил: Банк ассистентларининг иккиёқлама таълими дастури 3-4 германиялик қисқа муддатли экспертлар ҳамроҳлигида Сирдарё, Тошкент, Жиззах вилоятларида давом эттирилади. Ҳисобрақам ва тўлов муомаласи, Бухгалтерия ва Ҳуқуқий асослар модуллари мустақил равишда ўзбекистонлик ҳамкорлар томонидан ўтказилади.
    7. 2014/2015 йиллар: яна 3 та кейинги вилоятларда  Банк ассистентларининг иккиёқлама таълими дастури маҳаллий экспертлар томонидан давом эттирилади ва уларга германиялик қисқа муддатли экспертлар ҳамроҳлик қиладилар.
    8. 2014 йилдан бошлаб, Банк ассистентларининг иккиёқлама таълими  марказлашган ҳолда маҳаллий экспертлар томонидан амалга оширилишига кўмак берилади .
    9. 2016 йил: Банк ассистентларининг иккиёқлама таълими дастури мамлакат бўйича ва давомли тарзда барча вилоятларда олиб борилади.
    • Раҳбар ходимлар учун кузатув машғулотидан фойдаланилади
    1. Раҳбар ходимлар учун ўқув машғулотлари ва мулоқот тренинги муваффақиятли равишда ўтказилди
    2. Мослаштирилган тренинг мунтазам равишда ўтказилади

    Тўртинчи натижа: Кичик бизнес, айниқса фаолиятини энди бошлаётган тадбиркорлар ва хотин-қизлар томонидан кредитлар олишнинг такомиллашган йўли.

    Мақсадлар:

    • Иштирок этувчи банклар қайта молиялаштириладиган кредит ротация фонди маблағлари ҳисобидан ажратиладиган кредитларни кичик бизнесга, авваламбор тадбиркор аёлларга ҳамда фаолиятини энди бошлаган тадбиркорларга маҳаллий миқёсда йўналтирилмоқда ва назорат қилмоқда.
    • Ҳисобот бериш маҳаллий ҳамкорлар зиммасига юкланди
    • 2013 йил: кредит ротация фонди учун берилган маблағлар банкларга шахсий капитал сифатида тақдим этилди.
    • Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё, Навоий, Фарғона вилоятларида ва Қорақалпоғистонда хотин – қизларга, хусусан фаолиятини энди бошлаётган тадбиркорларга берилган микро кредитлар бўйича иштирокчи банклар томонидан ҳисобот берилиши ҳар ойда амалга оширилади.

    III. Ҳамкорларнинг ҳиссаси

    А. Германия томони ҳиссаси қуйидагиларни қамраб олади:

    • Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди ўз зиммасига лойиҳанинг молиявий ва ташкилий бошқарувини олади, жумладан:
    • Лойиҳанинг барча фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш;
    • Профессионал ва техник ривожланиш ишлари учун мос келадиган қисқа муддатли экспертларни танлаш;
    • Мақсадга эришишда маслаҳат бериш;
    • Режалаштириш, ташкил этиш;
    • Ҳамкор ташкилот Галле/Заале шаҳридаги жамғарма кассасини жалб этиш;  
    • Халқаро экспертлар  билан маҳаллий экспертлар ўртасида мунтазам муносабат ўрнатиш.

    Б. Ўзбекистондаги ҳамкор ташкилотларнинг ҳиссалари

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия соҳасини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси, Ўзбекистон хотин – қизлар қўмитаси, “Xalq Sug’urta” суғурта компанияси, шунингдек, ҳамкор тижорат банклар лойиҳанинг асосий иштирокчилари сифатида амалга оширадиган тадбирларини ўзларининг фаолият режаларида кўзда тутишга ҳамда германиялик ҳамкорлар билан биргаликда лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган чора-тадбирларни амалда тадбиқ этишга масъулдирлар.

    Ўзбекистонлик ҳамкорлар лойиҳадаги чора-тадбирларни амалга оширишда юқори малакали экспертларни таклиф этадилар. Ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлик фаолияти сифатида Тошкентдаги ва вилоятлардаги ўз бўлинмаларида лойиҳада белгиланган ўқув курслар, семинарлар ҳамда тренинглар учун муносиб хоналарни беғараз тақдим этадилар.

    Маҳаллий ҳамкор тижорат банклар кичик бизнесга ва хусусий тадбиркорликка ажратиладиган кредитларнинг шартларини, худди аннуитет кредитлари каби, бозор фоиз ставкаларида ва марказлаштирилмаган, яъни филиал даражасида қарорлар қабул қилишни тадбиқ этишни ўз зиммаларига олдилар. Шунингдек ушбу банклар фаолиятини энди бошлаётган тадбиркорларга кредитлар ажратишни ўз зиммаларига оладилар. Лойиҳанинг 2-фазаси бошланишида ҳамкорлик қилаётган ҳар бир тижорат банк Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фондига кредит ротация фонди маблағларидан ажратилган кредитлар юзасидан ойлик статистик маълумотларини тақдим этадилар.

    В. Лойиҳанинг барча ҳамкорлари лойиҳа мақсадларига эришишни фаол қўллаб–қувватлайдилар ва биргаликдаги фаолият режаларида таълим тадбирларини камчиликларсиз ва мақсадга йўналтирилган ҳолда ўтказилишини таъминлаган ҳолда ташкиллаштиришни кафолатлайдилар.

    Ушбу шартнома тўрт нусхада ўзбек ва немис тилларида тайёрланди, ҳар иккала тил ҳам бир хил аҳамиятга эга.

    Йиллик фаолият режаси биргаликда тенг ҳуқуқли мувофиқлаштирувчи қўмитада қабул қилинади.

    Барча қўшимча келишувлар ёзма равишда амалга оширилади, бевосита ҳамкорлар қуйидагилар:

    • Маттиас Фос  – Жамғарма кассалари фонди департамент директори
    • Элмира Баситханова  – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ва Ўзбекистон Республикаси Хотин – қизлар қўмитаси раиси
    • Зафар Умаров  – Молиявий соҳасини ривожлантириш агентлиги директори
    • Рустам Халиков  – “Xalq Sug’urta” суғурта компанияси директори в.б.

    Бонн  _______________

    Халқаро ҳамкорлик бўйича Жамғарма кассалари фонди Департамент директори

    Зимрок кўчаси 4

    53113 Бонн

    Тошкент

    ____________

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ва Ўзбекистон Республикаси Хотин – қизлар қўмитаси раиси

    Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30, 100129

    Тошкент ___________

     Молиявий соҳасини ривожлантириш агентлиги директори

    Тошкент шаҳар, Ўзбекистон шох кўчаси 6, 100001

    Тошкент ___________

    “Xalq Sug’urta” суғурта компанияси директори в.б.

    Тошкент шаҳар,   Бунёдкор шох кўчаси 6, 100027

    Бонн/Ташкент

    “_______”___________ 201__ йил