Валюталар курслари 17.01.2017 дан
  • 1 USD = 3251.06 +7.17
  • 1 EUR = 3450.04 +30.86
  • 1 RUB = 54.76 +1.28
  • 1 GBP = 3910.38 -57.55
  • 10 JPY = 284.68 +8.46
  • 1 ISK = 28.48 -0.08
  • 10 KRW = 27.51 +0.63
  • 1 KWD = 10634.82 +26.93
  • 100 LBP = 216.00 +0.56
  • 1 MYR = 728.28 +3.55
  • 1 NOK = 381.65 +1.67
  • 1 CNY = 471.63 +3.70
  • 1 SGD = 2274.43 +24.69
  • 1 SEK = 363.99 +6.21
  • 1 CHF = 3214.74 +27.26
  • 1 AED = 885.12 +1.95
  • 1 EGP = 172.01 -9.72
  • 1 DKK = 463.75 +4.31
  • 1 AUD = 2429.52 +58.88
  • 1 TRY = 867.83 -21.86
  • 1 XDR = 4393.00 +14.81
  • 1 CAD = 2473.23 +25.38
  • 1 UAH = 117.50 -2.55
  • 1 PLN = 787.43 +2.93
Ишонч телефони

+998 71 200-00-44

  • МБ Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси
  • МБ Андижон вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Бухоро вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Жиззах вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Қашқадарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Навоий вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Наманган вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Самарқанд вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сирдарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Фарғона вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Хоразм вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент шаҳар Бош бошқармаси
Тел.

Боғланиш

Сайт харитаси

Музей экспозиция фонди

“Мустақиллик – халқимиз онгида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтириш, ўзбек халқининг бой маданий мероси, тарихий қадриятлар, урф-одатлар ва миллий анъаналарини тиклаш ҳамда мустабид тузум асоратларидан халос этиш имкониятини бергани билан қадрлидир.”

Ислом Каримов

Ўзбекистоннинг миллий истиқлол ғояси умуминсоний ва миллий қадриятларга таянади. Тарихдан маълумки, инсоният тараққиёти юксалган сари унинг Ватан, халқ, аждодлар хотираси олдидаги масъулиятни ҳис қилиши, ота-боболар меросини асраб-авайлаш, анъаналар ва қадриятларини ҳурмат қилиш муқаддас эсдалик сифатида ўз қийматини йўқотмайди.

Президентимизнинг “Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда республика Марказий банки раҳбарияти ташаббуси билан 1993 йилда ташкил этилган банк тарихи музейида Чор Россияси давридан то мустақилликка эришган давр мобайнида Ўзбекистонда замонавий банк тизимини шакллантириш ва ривожлантириш, жумладан Марказий банк томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз бой маданий меросига асосланган банк тизимининг тараққиёт босқичлари ўз аксини топган.

Маълумки, мустақил Ўзбекистоннинг бугунги пул тизими ўз-ўзидан пайдо бўлмаган. Қадим аждодларимиз биринчи минг йилликнинг ўрталаридаёқ халқаро пул муомаласи тизимида фаол иштирок этиб, ўз тангасини зарб этган.

Марказий банк саъй-ҳаракати билан мамлакатимизда илк бор қадимий тангалар коллекцияси тартибга келтирилди. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистоннинг миллий мулки саналган юзлаб санъат асарлари бўлмиш қадимий тангалар унутилишдан сақланиб қолди. Натижада қадимий тангалардан иборат қимматбаҳо коллекция сони билан бўлмаса-да, сифат жиҳатдан жаҳоннинг машҳур нумизматик тўпламлари билан рақобатлаша оладиган даражага етди. Сўғд, Хоразм, Чоч, Хитой, салавкийлар, Парфиён ва Кушон подшолиги, араб халифалиги давридаги олтин ва кумуш тангалар, Марказий Осиёдаги сомонийлар, уммавий ва аббосий ноиблар, Темур фуллуслари ҳамда маҳаллий мусулмон сулолаларининг, жумладан Бухоро амирлиги даври тангалари, шунингдек Хоразм шоҳларининг суратлари тасвирланган ғаройиб драҳма ва мис тангалар ҳам нодир ёдгорлик сифатида коллекциядан ўрин эгаллади. Работи Малик карвонсаройи, ўрта аср зарбхонаси суратларини кўрганингизда, беихтиёр минтақамизда ҳам молия-иқтисод, пул муомаласи қадимдан таркиб топганига амин бўласиз.

Ўзбекистон бир неча минг йиллик асрларга бориб тақалувчи тарихга эга бўлган давлатдир. Чор Россияси Ўрта Осиёни босиб олгач, ўлка иқтисодиётида ҳам туб ўзгаришлар вужудга келди, иқтисодиётга хизмат кўрсатувчи банкларнинг фаолият кўрсатиши учун зарурият пайдо бўлди. Натижада, ХIХ аср охирларида Бухоро, Қўқон, Тошкент ва Самарқандда пахта олди-сотдисини молиялаш билан шуғулланган банклар фаолият кўрсата бошлади. 

Шунингдек, музейда қадимда қарз олувчи сифатида иштирок этган шахсларнинг вексель бланклари, кредит варақалари ҳам тарихий ашё сифатида сақланаётир.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўзининг мустақил банк тизими, яъни пул-кредит сиёсатини юритиш имконияти яратилди. Дастлаб мамлакатимизда мавжуд иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб, сўм-купонлар муомалага киритилди. Янги иқтисодиётга ўтиш даврида сўм-купоннинг муомалада бўлиши иқтисодиётнинг барқарорлашуви ва миллий валютанинг муомалага киритилишига пухта тайёргарлик кўриш имконини берди.

1994 йилда миллий валютанинг жорий этилиши миллий мустақилликни таъминлаш ва мустаҳкамлашда муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлди. Мамлакатимизнинг ўз пул бирлигига эга бўлиши миллий валюта ва тўлов макони, икки босқичли банк тизимининг яратилиши макроиқтисодий барқарорлаштириш сиёсатини олиб бориш учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратди ва бу жараён музей экспонатларида ўз аксини топди.

Бугунги кунда Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунё мамлакатлари ўртасида етакчи ўринда туради. Мамлакатимизнинг олтин-валюта заҳиралари Марказий банк қарамоғидадир. Шу маънода, моддий қийматлик заҳираларига эга мамлакатнинг олтинлар қуймаси намуналари музей экспонатлари ичидан алоҳида жой эгаллаган.

Бугунги кунда мамлакатимизда тўлов тизимини янада ривожлантириш ҳамда ахборот-коммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиш маданиятини юқори даражада ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Музейда ушбу жараёнга кенг тўхталиб, тижорат банклари томонидан чиқарилган банк пластик карталари нусхалари ва тўлов тизимининг ривожланиш босқичлари бўйича алоҳида стендлар яратилган.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Фикримизни барча жабҳаларда эришилаётган натижалар, яъни қурилиш ва бунёдкорлик ишларида давом эттирадиган бўлсак, нафақат пойтахтимизда, республикамизнинг барча ҳудудларида барпо этилаётган банк офисларининг кўркам кўриниши кишига ўзгача завқ беради. Айрича меъморлик ечимига эга бўлган Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари, тасарруфидаги корхона ва ташкилотларнинг муҳташам ва замонавий биноларининг макетлари экспонатлари ҳам музейдан ўрин эгаллаган.

Мустақилликка эришган ҳар бир мамлакат ўз давлатчилигини барпо этаркан, бошқа мамлакатлар тажрибасини ўрганади, маҳаллий шарт-шароитдан келиб чиққан ҳолда ўша тажрибалардан фойдаланади.

Дунё иқтисодиётида ялпи интеграция жараёни кечаётганини Марказий банкнинг дунёнинг энг ривожланган давлатлари – АҚШ, Германия, Япония, Жанубий Корея, Покистон ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва бошқа мамлакатлар банклари ўртасида ташкил топаётган мустақил алоқалар мисолида ҳам кўриш мумкин. Музейнинг эътиборга молик экспонатлари ичида Марказий банкка ташриф буюрган банк вакиллари ва ваколатхоналари ходимлари томонидан тақдим этилган кўплаб эсдалик совғалар, айрим давлатларнинг пул бирликлари, Англия зарбхонасида тайёрланган олтин ва кумуш тангалар намуналари музей фондида алоҳида ўрин эгаллаган.

Банк тизими ходимларининг соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда спорт билан шуғулланиш муҳим аҳамиятга эга. Сўнгги йилларда Марказий банк ва тижорат банклари ходимлари ўртасида спорт мусобақалари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Мусобақалар ғолибларига тақдим этилган мукофотлар музей экспонатларига алоҳида кўрк бериб турибди.

Ўтмишсиз – келажак йўқ. Шубҳасиз, Ўзбекистон банк тизими тарихи музейи халқимиз бой тарихий ўтмиши осори атиқаларини муносиб сақлаш ва келажак авлодларга етказишда муносиб ўринга эга бўлади.