Валюталар курслари 17.01.2017 дан
  • 1 USD = 3251.06 +7.17
  • 1 EUR = 3450.04 +30.86
  • 1 RUB = 54.76 +1.28
  • 1 GBP = 3910.38 -57.55
  • 10 JPY = 284.68 +8.46
  • 1 ISK = 28.48 -0.08
  • 10 KRW = 27.51 +0.63
  • 1 KWD = 10634.82 +26.93
  • 100 LBP = 216.00 +0.56
  • 1 MYR = 728.28 +3.55
  • 1 NOK = 381.65 +1.67
  • 1 CNY = 471.63 +3.70
  • 1 SGD = 2274.43 +24.69
  • 1 SEK = 363.99 +6.21
  • 1 CHF = 3214.74 +27.26
  • 1 AED = 885.12 +1.95
  • 1 EGP = 172.01 -9.72
  • 1 DKK = 463.75 +4.31
  • 1 AUD = 2429.52 +58.88
  • 1 TRY = 867.83 -21.86
  • 1 XDR = 4393.00 +14.81
  • 1 CAD = 2473.23 +25.38
  • 1 UAH = 117.50 -2.55
  • 1 PLN = 787.43 +2.93
Ишонч телефони

+998 71 200-00-44

  • МБ Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси
  • МБ Андижон вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Бухоро вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Жиззах вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Қашқадарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Навоий вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Наманган вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Самарқанд вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сирдарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Фарғона вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Хоразм вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент шаҳар Бош бошқармаси
Тел.

Боғланиш

Сайт харитаси

Тасарруфдаги ташкилотлар

Раҳбар:Вакант

Манзил: 100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навои кўчаси, 19

Телефон: 244-14-73

Факс: 244-39-27

Электрон манзил: uzbinkas@mail.ru

Сайт: uzinkass.uz

Устави:  Кўчириб олиш (doc, 105 Кб)


Республика Инкассация хизмати, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Марказий банк зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун ташкил этилган.

Даставвал инкассация хизмати 1939 йил 1 августда Давлат банки тизимида давлат қимматликларни ташиш ва инкассо қилиш бўлими сифатида ташкил этилган ва 1988 йилга қадар Давлат банкининг бўлинмаларидан бири сифатида фаолият кўрсатиб келган.

Давлат банки тизимида "Республика Инкассация хизмати” ўз фаолиятини бевосита мустақил юридик шахс бўлган "Ўзбекистон Республикаси Инкассация бошқармаси” сифатида 1988 йилда бошлаган.

1991 йил 5 сентябрда Республика Давлат банки томонидан Ўзбекистон Республикаси инкассация бошқармаси "Ўзбекистон Республикаси Инкассация бирлашмаси”га ўзгартирилиб, қайта давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 31 декабрдаги 39/1-сонли қарорига мувофиқ Республика Инкассация бирлашмаси “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Республика Инкассация хизмати” давлат унитар корхонасига ўзгартирилиб қайта ташкил этилди.

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Республика Инкассация хизмати” давлат унитар корхонаси таркибига унинг томонидан Республиканинг маъмурий-ҳудудий тузилмаларида ташкил этилган қуйида қайд этилган ҳудудий инкассация бошқармалари киради:

Қорақалпоғистон Республика инкассация бошқармаси

Андижон вилоят инкассация бошқармаси

Бухоро вилоят инкассация бошқармаси

Жизззах вилоят инкассация бошқармаси

Қашқадарё вилоят инкассация бошқармаси

Навоий вилоят инкассация бошқармаси

Наманган вилоят инкассация бошқармаси

Самарқанд вилоят инкассация бошқармаси

Сурхондарё вилоят инкассация бошқармаси

Сирдарё вилоят инкассация бошқармаси

Тошкент вилоят инкассация бошқармаси

Фарғона вилоят инкассация бошқармаси

Хоразм вилоят инкассация бошқармаси

Тошкент шаҳар инкассация бошқармаси

Ҳудудий инкассация бошқармаларининг таркибида 182 та шаҳар ва туман инкассация бўлимлари ташкил этилиб, фаолият юритиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ нақд пул тушумини инкассо қилиш ва пул маблағларини ташиш “банк операциялари” бўлиб ҳисобланади.

Республика Инкассация хизмати Марказий банк томонидан юклатилган ушбу банк операцияларини Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки Бошқаруви томонидан 2008 йил 17 майда тасдиқланган “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир” 668-сонли Йўриқнома талабларига амал қилган ҳолда бажаради.

Республика Инкассация хизмати томонидан амалга оширадиган банк операциялари:

- мулкчилик шаклидан қатъий назар аҳоли билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилувчи ва кунлик пул тушумга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг пул тушумини инкассация қилиш;

- Марказий банкнинг ёки унинг ҳудудий Бош бошқармаларининг фармойишлари асосида нақд пул маблағларини ва бошқа қимматлкларни банклараро ташиш.

 Республика Инкассация хизмати қуйидаги:

- давлат, акциядорлик, қўшма, хорижий ва бошқа корхоналарга, ташкилот ва муассасаларга ва жисмоний шахсларга қимматликларни ташиш;

- банклардан ойлик иш ҳақини олган хўжалик юритувчи субъектларнинг моддий жавобгар шахсларини хавфсизлигини таъминлаган ҳолда уларнинг манзилларига кузатиб бориш хизматларини кўрсатади.

Республика Инкассация хизмати юқорида кўрсатиб ўтилган хизматларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 декабрдаги «Республикада савдо тушуми инкассация қилиниши ва назорат-касса машиналаридан фойдаланишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 548-сонли, 2001 йил 22 июндаги “Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 264-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишиб Марказий банк Бошқаруви томонидан 2010 йил 24 июлда тасдиқланган 719-сонли Йўриқнома талаблари асосида амалга оширади.




Рўйхатга қайтиш