Валюталар курслари 17.01.2017 дан
  • 1 USD = 3251.06 +7.17
  • 1 EUR = 3450.04 +30.86
  • 1 RUB = 54.76 +1.28
  • 1 GBP = 3910.38 -57.55
  • 10 JPY = 284.68 +8.46
  • 1 ISK = 28.48 -0.08
  • 10 KRW = 27.51 +0.63
  • 1 KWD = 10634.82 +26.93
  • 100 LBP = 216.00 +0.56
  • 1 MYR = 728.28 +3.55
  • 1 NOK = 381.65 +1.67
  • 1 CNY = 471.63 +3.70
  • 1 SGD = 2274.43 +24.69
  • 1 SEK = 363.99 +6.21
  • 1 CHF = 3214.74 +27.26
  • 1 AED = 885.12 +1.95
  • 1 EGP = 172.01 -9.72
  • 1 DKK = 463.75 +4.31
  • 1 AUD = 2429.52 +58.88
  • 1 TRY = 867.83 -21.86
  • 1 XDR = 4393.00 +14.81
  • 1 CAD = 2473.23 +25.38
  • 1 UAH = 117.50 -2.55
  • 1 PLN = 787.43 +2.93
Ишонч телефони

+998 71 200-00-44

  • МБ Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси
  • МБ Андижон вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Бухоро вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Жиззах вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Қашқадарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Навоий вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Наманган вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Самарқанд вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сирдарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Фарғона вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Хоразм вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент шаҳар Бош бошқармаси
Тел.

Боғланиш

Сайт харитаси

Ҳуқуқий мақоми ва асосий вазифалари

Марказий банкда координацион коллегиал маслаҳат органлари ҳақида маълумот (PDF, 90 КБ)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТЎҒРИСИДА


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ҳуқуқий мақоми
Марказий банкнинг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, ваколатлари, ташкил этилиши ва фаолияти принциплари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунлар билан белгиланади.
Марказий банк юридик шахс ҳисобланади ва у давлатнинг мутлақ мулкидир.
Марказий банк — ўз сарф-харажатларини ўзининг даромадлари ҳисобидан амалга оширувчи, иқтисодий жиҳатдан мустақил муассасадир.
Марказий банк ва унинг муассасалари Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрига эга.
2-модда. Мол-мулки
Марказий банкнинг мол-мулки унинг пул ва бошқа моддий бойликларидан иборат бўлиб, уларнинг қиймати Марказий банк балансида акс эттирилади.
Марказий банк ўз балансида акс эттирилган мол-мулкка қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилишга ҳақли.
3-модда. Бош мақсади ва асосий вазифалари
Марказий банкнинг бош мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашдан иборат.
Асосий вазифалари:
монетар сиёсатни ҳамда валютани тартибга солиш соҳасидаги сиёсатни шакллантириш, қабул қилиш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикасида ҳисоб-китобларнинг самарали тизимини ташкил этиш ва таъминлаш;
банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, валюта биржаси ва кредит бюролари фаолиятини лицензиялаш ҳамда тартибга солиш, банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, валюта биржаси ва кредит бюроларини назорат қилиш, қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялаш;
Ўзбекистон Республикасининг расмий олтин-валюта резервларини, келишувга биноан ҳукумат резервларини қўшган ҳолда, сақлаш ва тасарруф этиш;
давлат бюджетининг касса ижросини Молия вазирлиги билан биргаликда ташкил этишдан иборатдир.
4-модда. Марказий банк учун тақиқланган фаолият турлари
Марказий банк:
молиявий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланишга;
тижорат фаолияти билан шуғулланишга;
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг, «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг, валюта биржасининг, шунингдек Марказий банк фаолият юритишини таъминловчи корхоналар ва ташкилотларнинг капиталларида иштирок этишини истисно этганда, банклар ва бошқа юридик шахсларнинг капиталларида қатнашишга ҳақли эмас.
5-модда. Ҳисобдорлик
Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳисобдордир. Олий Мажлиснинг Сенати:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига кўра Марказий банк Бошқарувининг раисини тайинлайди ва лавозимидан озод этади;
йиллик ҳисоботни, шунингдек аудиторнинг хулосасини кўриб чиқади.
Марказий банк пул-кредит соҳасидаги мавжуд вазият ва монетар сиёсатнинг асосий йўналишлари тўғрисида ҳар йили матбуотда маъруза эълон қилади.
6-модда. Марказий банкнинг мустақиллиги
Марказий банк ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилиш борасида мустақилдир.
Давлат Марказий банкнинг мажбуриятлари юзасидан, Марказий банк эса давлатнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, башарти, улар ўз зиммаларига бундай мажбуриятларни олмаган бўлсалар ёки қонунларда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса.
7-модда. Норматив ҳужжатлар
Марказий банк ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча шахслар ижро этиши мажбурий бўлган норматив ҳужжатлар чиқаради.
Марказий банкнинг норматив ҳужжатлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
8-модда. Ташкилий тузилиши
Марказий банк ягона марказлаштирилган бошқарув тизимидир.
Марказий банк зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун тегишли хизматлар ва муассасалар ташкил этади.
Марказий банк Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти, вилоятларнинг марказлари ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бош бошқармалар тузади.
Марказий банкка қарашли хизматлар ва муассасалар Марказий банк Бошқаруви (бундан буён матнда — Бошқарув) тасдиқлайдиган низомлар асосида фаолият кўрсатади.
9-модда. Ташқи иқтисодий фаолият
Марказий банк:
бошқа давлатларнинг марказий банклари, халқаро банклар ва бошқа молия-кредит муассасаларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилишга;
молия операциялари бажаришга, шу жумладан чет эл ҳукуматлари, чет эл марказий банклари ва пул-кредитни тартибга солиш органларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган халқаро ташкилотларга банк хизмати кўрсатишга;
хорижий давлатларда ваколатхоналар очишга;
Ўзбекистон Республикасида чет эл банкларининг ваколатхоналарини аккредитация қилишга ҳақлидир.
Марказий банкнинг бошқа давлатлар банклари ва кредит муассасалари билан ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, шунингдек банклараро битимларга мувофиқ амалга оширилади.

II. БАНКНИНГ МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ


10-модда. Марказий банкнинг устав капитали
Марказий банкнинг устав капитали миқдори икки миллиард сўмдан иборат. Устав капитали миқдори Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарорига мувофиқ оширилади.
Марказий банкнинг устав капитали бошқа шахсларга берилиши ёки ундан закалат сифатида фойдаланилиши мумкин эмас.
11-модда. Фойдани аниқлаш ва тақсимлаш
Марказий банкнинг фойдаси ҳар бир молия йили учун:
ишончсиз, шубҳали қарзлар ва бошқа активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш резервлари шакллантирилгандан сўнг;
умумий қабул қилинган бухгалтерлик амалиётига мувофиқ барча даромадлар ва чиқимлар ҳисобланганидан, шунингдек активлар ва пассивлар амалда баҳоланганидан сўнг аниқланади.
Марказий банкнинг чет эл валютаси курсининг ёки қимматбаҳо металлар қийматининг ўзгариши натижасида олтин-валюта резервларини қайта баҳолашдан ҳосил бўладиган реализация қилинмаган даромадлари ва харажатлари олтин-валюта резервларига оид операциялар бўйича қайта баҳолаш фондига киради.
Марказий банкнинг фойдаси Бошқарув белгилаган тартибда, йиллик ҳисоботни тасдиқлаш билан бир пайтда тақсимланади.
Бошқарувнинг қарорига мувофиқ аниқ мақсадли турли резервлар ва фондлар шакллантирилиши мумкин.
Аниқ мақсадга йўналтирилган резервлар ва фондлар белгиланган тартибда тўлдирилганидан кейин фойданинг қолган қисми республика бюджети даромадига йўналтирилади.
Йиллик ҳисобот кўриб чиқилмагунча фойданинг республика бюджетига ўтказилишига йўл қўйилмайди
13-модда. Ҳисобот бериш
Марказий банкнинг ҳисобот даври 1 январь — 31 декабрь қилиб белгиланади. Йиллик ҳисобот 15 майдан кечиктирилмай Олий Мажлис Сенати кўриб чиқиши учун тақдим этилади.
14-модда. Марказий банкда аудиторлик текшируви
Марказий банкда аудиторлик текшируви мустақил аудитор ташкилотлар томонидан ҳар йили ўтказилади.


III. МАРКАЗИЙ БАНКНИ БОШҚАРИШ


15-модда. Марказий банк Бошқаруви
Марказий банкнинг олий органи унинг Бошқарувидир. Бошқарув Марказий банк сиёсати ва фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб беради, банкни бошқаради.
16-модда. Бошқарув таркиби
Бошқарув (ўн бир) кишидан иборат бўлади. Бошқарув таркибига Марказий банк Раиси, унинг ўринбосарлари, шунингдек банкнинг асосий бўлинмалари раҳбарлари киради.

Марказий банк Раиси Бошқарувнинг Раиси ҳисобланади. Бошқарув аъзоларини (Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бундан мустасно) Марказий банк Раисининг тақдимномасига кўра Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши тасдиқлайди.
17-модда. Бошқарувнинг ваколатлари
Бошқарув қуйидаги ваколатларга эга:
монетар сиёсатнинг асосий йўналишларини, шу жумладан Марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари кўлами, Марказий банкнинг ҳисоб ва ссуда беришдаги фоиз ставкалари ҳамда банкларнинг Марказий банкдаги мажбурий резервлари нормасини белгилайди;
Марказий банкнинг норматив ҳужжатларини тасдиқлайди;
Марказий банкнинг халқаро ташкилотлардаги иштироки масаласини ҳал қилади;
банкнотлар ва тангаларнинг номинал қиймати ва намуналарини, шунингдек пул белгиларини муомаладан чиқариш шартларини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига бериладиган ссудалар миқдори ва шартларини тасдиқлайди;
банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар учун иқтисодий нормативларни ҳамда банклар, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар учун молиявий ва касса операцияларини ўтказиш, бухгалтерия ҳисоби ҳамда ҳисоботини юритиш қоидаларини тасдиқлайди, шунингдек уларга риоя этилишини кўриб чиқади;
банк фаолияти билан шуғулланиш учун лицензиялар бериш ва уларни чақириб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, валюта биржаси ва кредит бюролари фаолияти, шунингдек қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқариш лицензияланишини амалга оширади;
Марказий банкнинг ташкилий тузилмасини белгилайди;
Марказий банк муассасалари ҳамда корхоналарини ташкил этади, қайта тузади ва тугатади;
Марказий банк харажатлари ва даромадлари сметасини тасдиқлайди;
Марказий банкнинг йиллик ва молия ҳисоботларини кўриб чиқади;
Марказий банкнинг таркибий бўлинмалари, муассасалари ва корхоналари раҳбарларини тасдиқлайди;
Марказий банк таркибий бўлинмалари, унинг муассасалари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботлари ҳамда маърузаларини тинглайди;
Марказий банк ходимларини ишга ёллаш, ишдан бўшатиш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини, шунингдек уларнинг кредитлар олиши ва акциялар сотиб олиши тартибини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилайди;
Марказий банк ваколати доирасидаги бошқа масалаларни кўриб чиқади ва ҳал қилади.
18-модда. Бошқарувнинг мажлислари
Бошқарувнинг мажлислари ойига камида бир марта ўтказиб турилади.
Бошқарув мажлисларини Марказий банк Раиси чақиради. Мажлислар, шунингдек Бошқарувнинг камида учта аъзосининг талабномаси бўйича чақирилиши мумкин.
Бошқарув мажлисларига Марказий банк Раиси, у бўлмаган пайтларда эса, ўринбосарларидан бири раислик қилади.
Бошқарув аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган Бошқарув мажлиси ҳақиқий ҳисобланади. Бошқарув қарорлари қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг келган тақдирда Марказий банк Раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Бошқарув мажлислари, қоида тариқасида, ёпиқ тарзда ўтади.
19-модда. Бошқарувнинг қарори
Бошқарувнинг тўхтами қарор шаклида қабул қилинади.
20-модда. Марказий банк Раиси
Марказий банк Раиси:
Марказий банк ва унинг Бошқаруви фаолиятига раҳбарлик қилади, банкнинг фондларини тасарруф этади ва Марказий банк зиммасига юклатилган вазифалар бажарилиши учун жавобгар бўлади;
Марказий банк фаолияти масалаларини ҳал қилади, ушбу Қонунга биноан Бошқарув ваколатига киритилган масалалар бундан мустасно;
Бошқарув қарорларини имзолайди, буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
Марказий банк фаолияти ва жорий операцияларини оператив тарзда бошқаради;
Олий Мажлисда, ҳукуматда, вазирликлар ва идораларда, судларда, банклар ва муассасаларда, халқаро ва чет эл ташкилотларида банк фаолиятига доир барча масалалар бўйича Марказий банк номидан иш кўради;
айрим масалаларни ҳал қилишни ўзининг ўринбосарларига, марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарларига, ҳудудий муассасаларнинг раҳбарларига топширади.
Марказий банк Раисининг ваколат муддати — беш йил.
Марказий банк Раиси бўлмаган пайтда унинг вазифаларини ўринбосарларидан бири бажаради.
21-модда. Марказий банк Раисини эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш учун асослар
Марказий банк Раиси қуйидаги асослар бўйича:
ваколат муддати тугаганида;
истеъфога чиқишни сўраб, сабабларини кўрсатган ҳолда ёзган шахсий аризасига кўра;
жиноят содир қилишда қонунда белгиланган тартибда айбдор деб топилганда;
ўзининг хизмат вазифаларини саломатлигига кўра бажара олмаганда, давлат тиббий комиссиясининг хулосаси асосида;
эгаллаб турган лавозимига муносиб бўлмаган хатти-ҳаракатлар қилганида, шу жумладан ушбу Қонунни қўпол равишда бузганида ва Марказий банк манфаатларига катта зарар етказганида эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниши мумкин.
Марказий банк Раиси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра ҳам эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниши мумкин.
22-модда. Марказий банк Раисининг ўринбосарлари
Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Марказий банк Раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.

IV. МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ ПУЛ-КРЕДИТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ


23-модда. Монетар сиёсатнинг асосий йўналишлари
Марказий банк келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси монетар сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқади ва ҳар йили кейинги молия йили бошланишидан камида ўттиз кун олдин Олий Мажлиснинг Сенатига бу ҳақда ахборот беради.
Монетар сиёсатнинг асосий йўналишлари:
иқтисодий конъюнктуранинг таҳлили ва истиқбол кўрсаткичларини;
муомалада бўлган пул массасининг иқтисодий жиҳатдан асосланган чегараларини;
пул массаси йиллик ўсиш суръатининг аниқ мақсадли кўрсаткичларини, шу жумладан Марказий банк ички активларининг ўзгаришини;
валюта ҳамда фоиз сиёсатининг асосий йўналишларини;
пул-кредит соҳасини тартибга солишга доир ҳаракатларнинг аниқ мақсадли асосий кўрсаткичларини ўз ичига олиши лозим.

24-модда. Монетар кўрсаткичлар ўзгаришининг аниқ мақсадли мўлжаллари
Марказий банк Ўзбекистон Республикасидаги пул-кредит, молия, валюта ва нарх муносабатлари ҳолатидан келиб чиқиб, битта ёки бир қанча монетар кўрсаткичлар ўзгаришларининг аниқ мақсадли мўлжалларини белгилаши мумкин.
25-модда. Очиқ бозордаги операциялар
Марказий банк давлатнинг қимматли қоғозлари, шунингдек Марказий банкнинг ўзи чиқарган қарз мажбуриятларини харид қилиши ва очиқ бозорда сотиши мумкин.
Марказий банк ҳар қандай даражадаги бюджетларни молиявий таъминлаш учун очиқ бозордаги операциялардан фойдаланиши, шунингдек давлат қимматли қоғозлари бирламчи жойлаштирилганда уларни сотиб олиши мумкин эмас.
Очиқ бозордаги операциялар лимитини бошқарув тасдиқлайди.
26-модда. Марказий банкнинг ҳисоб операциялари
Марказий банк қиймати тўланишини банклар кафолатлаган қисқа муддатли хазина векселлари, шунингдек тижорат векселлари ҳисобини юритиши мумкин.
Ҳисоб операцияларини ўтказиш шартларини, шу жумладан ҳисоб ставкаси миқдорларини Марказий банк белгилайди.

27-модда. Марказий банк операциялари бўйича фоиз ставкалари
Марказий банк ўз операциялари бўйича фоиз ставкаларини мустақил белгилайди.
28-модда. Мажбурий резерв талаблари
Марказий банк ўзи белгилаган энг кам миқдорда резервлар сақлаш тўғрисида банкларга кўрсатма беради. Марказий банкда депозитга ўтказиладиган мажбурий резервларнинг энг кам миқдори Марказий банкнинг норматив ҳужжатлари билан белгиланиб, у омонатларнинг ҳажми, тури, муддатига, банкларнинг бошқа мажбуриятларига боғлиқ бўлади. Мажбурий резервларнинг миқдорлари жалб этилган маблағлар ва омонатларнинг ҳар бир тоифаси бўйича барча банклар учун бир хилдир.
Мажбурий резервлар Марказий банкда нақд пул ёки омонатлар кўринишида, Марказий банк белгилайдиган тартибда депозитга ўтказилади.
Мажбурий резерв талабларининг нормативлари ёки таркиби белгилангани ёки ўзгартирилгани тўғрисидаги кўрсатмаларда камида бир ойлик муддат кўрсатилади, резервларнинг таркиби ёки миқдорига доир янги нормативларни банклар ана шу муддатгача бажаришлари шарт.
Марказий банк мажбурий резервлар бўйича фоизларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
29-модда. Мажбурий резерв талаблари нормасини бажармаганлик учун санкциялар
Банк мажбурий резерв талабларининг энг кам миқдорини сақлаб туриш тўғрисидаги 28-модда қоидаларини бажармаган тақдирда Марказий банк қатъий тартибда бу банкдан етишмаётган маблағ суммасини, шунингдек қайта молиявий таъминлашнинг икки ставкасидан ошмайдиган миқдорда жарима ундириб олади.
30-модда. Марказий банкнинг банкларни қайта молиявий таъминлаши
Марказий банк ўзи белгилаган шартларда банкларга кредит беришга ҳақли, бунда қуйидаги активлар гаровга қўйилиши мумкин:
олтин, чет эл валютаси, халқаро резервлар тоифасига кирувчи валюта бойликлари ва бошқа бойликлар;
давлат қарз мажбуриятлари ва ҳукумат кафолатлаган бошқа қарз воситалари;
Марказий банкда депозитга ўтказилган ва унинг депозитарийси учун мақбул бўлган, харид қилиниши ва сотилишига рухсат берилган ёки Марказий банк улар билан ушбу Қонун доирасида бошқа хил операциялар ўтказиши мумкин бўлган активлар;
тўланишига банклар кафолат берган тижорат векселлари.
Марказий банк ўзининг қайта молиявий таъминлаш тизимида банкларнинг иштирок этиш шартларини эълон қилади.
31-модда. Марказий банкнинг мижозларга хизмат кўрсатиши

Марказий банк қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, уларнинг муассасалари ва ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, шунингдек Марказий банкка қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг асосий ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш бўйича банк операцияларини амалга ошириши мумкин.

V. ПУЛ ТИЗИМИ ҲАМДА ПУЛ МУОМАЛАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


32-модда. Пул тизими
Ўзбекистон Республикасининг пул тизими Ўзбекистон Республикасининг пул бирлигини, пул муомаласи ташкил этилишини ва уни тартибга солишни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги сўмдир. Бир сўм юз тийиндан иборат.
Сўм Ўзбекистон Республикасида ягона, чекланмаган ва қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.
33-модда. Марказий банкнинг пул белгиларини чиқаришдаги ваколатлари
Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида банкнотлар ва тангалар кўринишидаги пул белгиларини муомалага чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эга. Уларни қалбакилаштириш ва ноқонуний тарзда тайёрлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Муомалада бўлган банкнотлар ва тангалар Марказий банкнинг қатъий мажбуриятлари ҳисобланади ва унинг жамики активлари билан таъминланади.
Марказий банк йўқ қилиб юборилган, йўқотилган, қалбаки, ясама ва қонуний кучини йўқотган банкнотлар ва тангаларнинг ўрнини қопламайди.
Марказий банк банкнотлар ва тангаларнинг намуналарини, шунингдек уларнинг дизайнини Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши билан келишган ҳолда тасдиқлайди. Банкнот ва тангаларнинг дизайни Марказий банкнинг мулки ҳисобланади. Марказий банк янги намуналардаги банкнот ва тангалар муомалага чиқарилиши тўғрисидаги ахборотни, шунингдек уларнинг тавсифини оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Марказий банк ва у ваколат берган банклар талабга кўра бир номинал қийматдаги банкнот ва тангаларни бошқасига ҳеч қандай тўловсиз ёки воситачилик ҳақисиз айирбошлаб беради.
34-модда. Пул белгиларини тайёрлаш ва сақлаш
Марказий банк банкнотлар босилиши ва тангалар зарб қилиниши, муомалага чиқарилмаган пул белгилари сақланишини, шунингдек босма қолиплар ва бўёқлар сақланиши ҳамда йўқ қилинишини таъминлайди, нақд пулларни сақлаш, ташиш ва инкассо қилиш, шунингдек уларни йўқ қилиб юбориш қоидаларини белгилайди.
35-модда. Муомаладаги пул белгиларидан фойдаланишга қўйиладиган талаблар
Марказий банк муомалага чиқарган банкнот ва тангалар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида тўловларнинг барча турларида ёзилган қиймати бўйича қабул қилиниши, шунингдек ҳисобвараққа, омонатга ўтказиш ва жўнатма сифатида ўтказиш учун қабул қилиниши мажбурийдир.
36-модда. Тўловларни амалга ошириш
Тўловлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пул билан ёки нақд пулсиз ҳисоб-китоблар кўринишида амалга оширилади.
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банклар орқали амалга оширилади. Марказий банк нақд пулсиз ҳисоб-китоблар шакллари ва қоидаларини белгилайди.
Марказий банк юридик шахсларнинг касса операцияларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
37-модда. Шикастланган пул белгилари
Марказий банк пул белгиларининг фойдаланишга яроқлилигини аниқлаш ҳамда путур етган банкнотлар ва тангаларни алмаштириш тартибини белгилайди. Пул белгилари яроқлилигини аниқлаш ва уларни алмаштириб бериш тартиби эълон қилиниши лозим.
Банклар путур етган банкнотлар ва тангаларни белгиланган қоидаларга мувофиқ чекловсиз айирбошлаб беради.
38-модда. Нақд пул маблағларини муомалага чиқариш
Нақд пул маблағларини муомалага чиқариш ва қайтариб олишни фақат Марказий банк амалга оширади.
39-модда. Пул белгиларини муомаладан қайтариб олиш
Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳар қандай банкнот ва тангаларни муомаладан қайтариб олишга ҳақли. Бунга Марказий банкнинг айирбошлаш тартиби ва муддати кўрсатилган норматив ҳужжат асос бўлиб хизмат қилиши керак.
Марказий банк айирбошлаш учун белгилаган муддат тугаганида айирбошланиши керак бўлган банкнот ва тангалар қонуний тўлов воситаси сифатидаги ўз кучини йўқотади.

VI. ВАЛЮТАНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ВА ХАЛҚАРО РЕЗЕРВЛАРНИ БОШҚАРИШ


40-модда. Валютани тартибга солиш
Марказий банк валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш давлат органидир.
Марказий банк:
ижро этиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча шахслар учун мажбурий бўлган валютани назорат қилишга доир норматив ҳужжатлар чиқаради;

банкларга чет эл валютасида операциялар ўтказиш учун лицензиялар беради ва лицензияларни қайтариб олади, уларнинг фаолиятини назорат қилади ва тартибга солиб боради;

валюта биржасини лицензиялашни амалга оширади ва унинг фаолиятини тартибга солади;
банклар учун очиқ валюта мавқеи чегараларини ва бошқа иқтисодий нормативларни белгилайди;
миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлаш тартибини белгилайди;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро резервларини тасарруф этади ва бошқаради.
41-модда. Халқаро клиринг ва тўлов битимлари
Марказий банк ўз номидан ёки Ҳукумат топшириғига кўра Ўзбекистон Республикаси номидан чет элда жойлашган клиринг муассасалари билан клиринг ҳамда тўлов битимлари, шунингдек ҳар қандай шартномалар тузишга ҳақлидир.
42-модда. Халқаро резервлар
Марказий банк ўзининг баланс ҳисобварақларида Ўзбекистон Республикасининг халқаро резервларини шакллантиради. Бу резервлар қуйидагиларни:
олтин ва бошқа қимматбаҳо металларни;
нақд чет эл валютасини;
чет эл банкларида, халқаро молия ташкилотларида ҳисобварақлар ва депозитларда бўлган чет эл валютаси қолдиқларини;
чет эл ҳукуматлари, банклари ва халқаро молия ташкилотлари чиқарган ёки кафолатлаган чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни ўз ичига олади.
Марказий банк Ўзбекистон Республикасининг монетар ҳамда валюта сиёсатини амалга ошириш учун, шунингдек халқаро операциялар бўйича ҳисоб-китобларни таъминлаш учун етарли бўлган даражада халқаро резервлар сақлаб турилишига ёрдам беради.
43-модда. Чет эл валютасидаги операциялар
Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва унинг ташқарисида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ҳамда халқаро амалиётга мувофиқ чет эл валютасидаги операцияларни амалга оширишга ҳақлидир.

VII. МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ ҲУКУМАТ БИЛАН МУНОСАБАТЛАРИ


44-модда. Марказий банкнинг вазифалари
Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг банкири, маслаҳатчиси ва фискаль агенти (хазина вакили) сифатида иш тутади.
Марказий банк ҳукуматга Марказий банкнинг вазифаларига ҳамда ваколатларига дахлдор барча муҳим масалалар бўйича маслаҳат беради.
Марказий банк ҳар йили ҳукуматга иқтисодий ва молиявий масалалар, шунингдек монетар ва валюта сиёсати бўйича давлат бюджетини тайёрлашга доир тавсияларни ўз ичига олган маърузани тақдим этади.
45-модда. Давлат секторига қарз ажратиш масалаларида маслаҳатлар бериш
Ҳукумат келгуси молия йилида кредитлашнинг ички ва ташқи манбаларидан қарз ажратиш, шу жумладан ушбу қарз доирасида тўланадиган суммаларни бериш режалари, шунингдек кредит беришнинг таклиф этилаётган муддатлари ва шартлари тўғрисида Марказий банк билан маслаҳатлашади. Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва унинг давлат органлари олаётган барча қарзлар тўғрисида Марказий банкка хабар беради.
46-модда. Депозитарий ва кассирнинг вазифалари
Марказий банк ҳукуматнинг, шунингдек Молия вазирлигининг рухсатномаси бўлган тақдирда бошқа давлат органларининг пул маблағларини ва валюта қимматликларини депозитга қабул қилиши мумкин. Марказий банк депозитарий сифатида пул маблағларини ва валюта қимматликларини олади ва беради, уларнинг ҳисобини юритади. Марказий банк кўрсатиб ўтилган депозитлар юзасидан фоизлар тўлаши мумкин.
47-модда. Фискаль агентнинг вазифалари
Марказий банк Молия вазирлиги билан келишилган шартларда иш тутиб, Ўзбекистон Республикаси ва давлат органларининг фискаль агенти сифатида:
Молия вазирлиги ва бошқа давлат органлари чиқарган қарз мажбуриятларини жойлаштириш, бу жойлаштиришларни рўйхатга олиш ва уларни топширишда агент ролини бажариш;
кўрсатиб ўтилган қимматли қоғозларнинг қийматини, улар бўйича фоизлар ва бошқа тўловларни тўлаш;
кўрсатиб ўтилган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобварақлари юритиш ва уларга доир тўлов операцияларини бажариш;
кўрсатиб ўтилган қимматли қоғозлар бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш борасида фаолият кўрсатиши мумкин.
Марказий банк Молия вазирлигига давлатнинг қимматли қоғозларини чиқариш ва давлат қарзини қайтариш жадвали ҳамда ҳажми масалалари юзасидан уларнинг банк тизими ликвидлилигига таъсири ва монетар сиёсатининг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда маслаҳат беради.
48-модда. Ҳукуматга кредит бериш
Кредитлар ҳукуматга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланган миқдорда ушбу Қонун 30-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган ва бир йил ичида қиймати тўланадиган активлар гаровга қўйилиши шарти билан берилади.
Кредит бериш ҳукумат ва Марказий банк ўртасида алоҳида кредит шартномаси тузиш билан расмийлаштирилади, унда кредитнинг миқдори, қайтарилиш муддатлари, тўланадиган фоизлар нормаси ва ссудани узиш тартиби келишиб олинади.
Марказий банк ҳукуматга обуна бўйича бадаллар учун ёки республиканинг у ёки бу халқаро ташкилотга аъзолигидан келиб чиқувчи бошқа тўловлар учун анча узоқ муддатли кредитлар беришга ҳақли.
Марказий банк ҳукуматга ушбу моддада назарда тутилганларидан ташқари ҳолларда молиявий ёрдам беришга ҳақли эмас.
49-модда. Ҳукумат билан Марказий банк ўртасида ахборот алмашуви
Ҳукумат билан Марказий банк иқтисодиётдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни назорат қилиш учун доимий равишда статистик ахборот алмашиб турадилар.
Ҳукумат, вазирликлар ва идоралар Марказий банкка у ўз вазифаларини бажариши учун зарур бўлган молиявий, иқтисодий ахборот ва ҳужжатларни тақдим этадилар.


VIII. БАНКЛАР, МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ЛОМБАРДЛАР ВА КРЕДИТ БЮРОЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ, ШУНИНГДЕК ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БЛАНКАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ҲАМДА НАЗОРАТ ҚИЛИШ



50-модда. Банклар, микрокредит ташкилотлари ломбардлар ва кредит бюролари фаолиятини, шунингдек қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни тартибга солиш ҳамда назорат қилиш борасидаги вазифалар

Марказий банк молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида банклар, микрокредит ташкилотлари ломбардлар ва кредит бюролари фаолиятини тартибга солади ҳамда назорат қилади, шунингдек улар томонидан ички назорат қоидаларига ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш тартибига риоя этилиши устидан мониторинг ҳамда назорат қилади.

Марказий банк банкларни, кредит бюроларини рўйхатга олади, шунингдек банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беради, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, кредит бюролари фаолиятини ва қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялайди.


Банкларни, кредит бюроларини рўйхатга олиш, банкларга, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга лицензиялар бериш Марказий банк томонидан белгиланган тартибда ҳақ эвазига амалга оширилади. Қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришга лицензия бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ эвазига амалга оширилади. Берилган лицензиялар тўғрисидаги ахборот эълон қилиниши, шунингдек Марказий банкнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши керак ҳамда танишиб чиқиш учун очиқдир.

Марказий банк Банкларни давлат рўйхатига олиш дафтари, банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, кредит бюроларига ҳамда қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришга берилган лицензиялар реестрини юритади.
51-модда. Марказий банкнинг назорат вазифаларини бажаришга доир ваколатлари

Марказий банк:
банк операцияларини амалга ошириш, бухгалтерия ҳисоби ва банк статистика ҳисоботини юритиш, йиллик ҳисоботлар тузиш юзасидан банклар учун мажбурий бўлган қоидаларни;

молиявий операцияларни амалга ошириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш юзасидан микрокредит ташкилотлари учун мажбурий бўлган қоидаларни;

фаолият ва операцияларни амалга ошириш юзасидан ломбардлар ва кредит бюролари учун мажбурий бўлган қоидаларни белгилайди.
Марказий банк:

банклар, микрокредит ташкилотлари ломбардлар ва кредит бюроларининг ҳисоботи ва бошқа ҳужжатларини олиш ва текшириш, уларнинг фаолияти, шу жумладан операциялари тўғрисида ахборот сўраш ҳамда олиш;
олинган ахборот юзасидан изоҳ талаб қилиш;

банклар ва микрокредит ташкилотларининг, уларнинг филиаллари ва улар билан узвий боғланган шахсларнинг, шунингдек ломбардлар ва кредит бюроларининг фаолиятини текшириш, қоидабузарларга нисбатан санкциялар қўллаш;

банклар ва кредит бюроларининг ички аудитига доир талабларни белгилаш;
банк активлари сифатини тасниф қилиш ва активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар ўрнини қоплаш учун шунга монанд резервлар яратишга доир талабларни белгилаш;
ишончсиз активларни ҳисобдан чиқариш шартлари ва таомилини аниқлаш;

банклар, микрокредит ташкилотлари ломбардлар ва кредит бюроларига уларнинг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф қилиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юбориш;
банк акциядорлари устав капиталининг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан ортиқроқ қисмини сотиб олган тақдирда уларнинг молиявий аҳволи ҳамда обрў-эътибори ҳақида ахборот сўраш ва олиш;

банкларнинг ва улар филиалларининг раҳбарлари, бошқарув аъзолари ҳамда бош бухгалтерларига, микрокредит ташкилотлари ва кредит бюролари ижро органларининг раҳбарларига нисбатан малака талабларини қўйиш ҳуқуқига эга.
Текширишлар Марказий банкнинг ваколатли вакиллари ва Марказий банк белгилайдиган аудиторлар томонидан амалга оширилади.
Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда банк акцияларини сотиб олиш учун олдиндан Марказий банкнинг розилигини олиш талаб қилинади. Марказий банк акция сотиб олувчиларнинг молиявий аҳволи қониқарсизлиги аниқланган тақдирда банк акциялари харид қилиниши ва сотилишига розилик бермаслик ҳуқуқига эга. Марказий банк ўз қарори тўғрисида ариза берувчига илтимоснома олинган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай ёзма равишда хабар беради.
Марказий банк аудиторлардан Марказий банкнинг норматив ҳужжатларига, шу жумладан тартиб ва услубиётларига риоя этишларини талаб қилишга, шунингдек улардан банк аудити билан боғлиқ ҳар қандай маълумотларни бевосита олишга ҳақли.

Марказий банк махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда банклар, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар учун мажбурий бўлган ички назорат қоидаларини тасдиқлайди.
52-модда. Иқтисодий нормативлар
Марказий банк банклар учун мажбурий бўлган иқтисодий нормативларни, шу жумладан:
капиталнинг монандлик коэффициентини;
бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига таваккалчиликнинг энг кўп миқдорини;
йирик кредит таваккалчилик ва инвестицияларнинг энг кўп миқдорини;
ликвидлилик коэффициентларини;
активларни таснифлаш ва баҳолашга доир талабларни, шунингдек бундай таснифлар асосида банкнинг операция харажатлари жумласига киритиладиган чегирмалардан шубҳали ва ҳаракатсиз қарзларга қарши ташкил этиладиган захираларни шакллантиришни;
қарзларга доир фоизларни ҳисоблаб чиқариш ва уларни банк даромадлари ҳисобварағига киритишга доир талабларни;
очиқ валюта мавқеи лимитларини белгилайди.

Марказий банк микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар учун мажбурий иқтисодий нормативларни белгилайди.
Марказий банк иқтисодий нормативларнинг ўзгариши тўғрисида камида бир ой олдин эълон қилади.
53-модда. Марказий банк қўллайдиган чоралар ва санкциялар
Банклар ва уларнинг филиаллари иқтисодий нормативларни белгиловчи банкларга оид қонун ҳужжатларини бузган тақдирда, Марказий банк устав капиталининг энг кам миқдоридан 0,1 фоизгача жарима ундириш ёхуд айрим операцияларни ўтказишни олти ойгача бўлган муддатга чеклаб қўйиш ҳуқуқига эга.
Агар йўл қўйилган тартиб бузилишлар ёки банк ўтказаётган операциялар омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларига аниқ хавф туғдирган бўлса, Марказий банк:
банклардан устав капитали энг кам миқдорининг бир фоизидан ошмаган суммада жарима ундиришга;
банкдан банкни молиявий соғломлаштириш, шу жумладан активлар тузилмасини ўзгартириш, банк харажатларини камайтириш ва акциядорларга дивидендлар тўлашни тўхтатиш тадбирларини кўришни, банк ёки унинг филиали раҳбарларини, шу жумладан банк кенгаши раҳбарлари ва аъзоларини алмаштиришни, банкни қайта ташкил этишни, филиални тугатишни талаб қилишга;
банк учун иқтисодий нормативларни олти ойлик муддатгача ўзгартиришга;
банкнинг айрим банк операцияларини амалга оширишини бир йилгача бўлган муддатга, шунингдек филиаллар очишни ҳам шунча муддатга тақиқлаб қўйишга;
банкни молиявий соғломлаштириш ёки Марказий банк кўрсатмаларини бажариш учун зарур бўлган даврда мансабдор шахслар ва акциядорлар эга бўлган барча ваколатларни васийга бериб, банкка васийлик қилиш тартибини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилишга;
банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни қайтариб олишга ҳақлидир.
Банк филиаллари тўловларни ўз вақтида ўтказмаган ва уларнинг вакиллик ҳисобварақлари қониқарсиз аҳволда бўлган ҳолларда Марказий банк банк филиали ушбу ҳаракат натижасида олган даромадини қатъий тартибда ундириб олади, шунингдек шундай миқдорда жарима солади.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари банклар, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан бузилганлиги аниқланган тақдирда, Марказий банк уларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар ҳамда санкциялар қўллашга ҳақли.

Микрокредит ташкилотлари, уларнинг филиаллари, шунингдек ломбардлар томонидан микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, белгиланган иқтисодий нормативлар бузилган тақдирда, Марказий банк:
микрокредит ташкилотидан устав фондининг белгиланган энг кам миқдоридан бир фоизгача жарима ундиришга;
ломбарддан белгиланган энг кам иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ундиришга ҳақлидир.
Банкларга, микрокредит ташкилотларига, ломбардларга ва кредит бюроларига, шунингдек қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқарувчиларга нисбатан чоралар ҳамда санкциялар қўллаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.

54-модда. Халқаро ҳамкорлик
Марказий банк халқаро ташкилотлар, чет давлатларнинг марказий банклари ҳамда банк назоратининг бошқа органлари билан ҳамкорлик қилади ва ахборот айирбошлайди.

IX. БАНКЛАР БИЛАН ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАР


55-модда. Жавобгарликни чеклаш
Марказий банк ва банклар бир-бирларининг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас, улар шундай жавобгарликни ўз зиммасига ўзлари олган ҳоллар бундан мустасно.
56-модда. Банкларнинг Марказий банкдаги ҳисобварақлари
Марказий банкка банкларнинг ҳисобварақларини юритиш ва депозитларини қабул қилишга рухсат этилади.
57-модда. Клиринг ва ҳисоб-китобларни ташкил этиш
Марказий банк банкларга банклараро тўловларга ҳисоб-китоб-клиринг хизматини, шу жумладан чеклар ва бошқа тўлов ҳужжатлари орқали ҳақ тўлашни ташкил этишда ёрдам кўрсатиш, шундай операцияларни ўтказиш тартибини ўз ихтиёрига кўра белгилаш ва тегишли кўрсатмалар беришга ҳақлидир.
58-модда. Банк ахборот тармоғи ва статистик ахборот йиғиш
Марказий банк банк тизими эҳтиёжлари учун ахборот тармоғини яратади ва сақлаб туради.
Марказий банк статистик ахборотни тегишли органлардан ёки бевосита иқтисодий фаолият юритувчи субъектлардан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда олади.
Марказий банк статистик ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва тарқатиш қоидалари ҳамда амалиётини тегишли ташкилотлар билан келишиб олишда ўз ваколатлари доирасида қатнашади.
59-модда. Марказий банкнинг имтиёзли ҳуқуқи
Марказий банкка қарздорнинг ҳисобварақларидаги қолдиқлари ҳамда унинг Марказий банкдаги бошқа активлари ҳисобидан ўзининг барча талабларини қондиришдан иборат қатъий имтиёзли ҳуқуқ берилган, мажбурий резервлар сифатида Марказий банк депозитида турган банклар маблағи бу активларга кирмайди.
Марказий банк ўзининг имтиёзли ҳуқуқини ҳисобварақлардаги қолдиқларни ушлаб қолиш ёки бошқа активларни мақбул нархларда сотиш ва тушумдан сотиш харажатларини чегириб ташлагандан кейин ўзига тегишли бўлган миқдордаги тўловни ушлаб қолиш орқали амалга ошириши мумкин.
60-модда. Марказий банкнинг қарорлари устидан шикоят қилиш
Марказий банкнинг қарорлари ва ҳаракатлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,
1995 йил 21 декабрь,
154-I-сон