Валюталар курслари 23.12.2014 дан
  • 1 USD = 2418.20 +4.24
  • 1 EUR = 3000.66 +7.10
  • 1 RUB = 39.85 -2.58
  • 1 GBP = 3781.82 -11.48
  • 10 JPY = 203.40 0.00
  • 1 SEK = 312.88 +293.33
  • 1 CHF = 2460.77 +2438.87
  • 1 AED = 658.37 -7622.22
  • 1 EGP = 338.21 +178.35
  • 1 NOK = 328.11 -362.68
  • 100 LBP = 159.93 -167.55
  • 1 TRY = 1044.31 +654.34
  • 1 XDR = 3514.98 +1674.79
  • 1 MYR = 693.69 +373.90
  • 1 UAH = 153.35 -2347.90
  • 1 PLN = 695.18 +37.96
  • 1 AUD = 1988.62 +1651
  • 1 CAD = 2089.28 +1685.41
  • 1 CNY = 389.97 -1598.65
  • 1 DKK = 403.87 -643.72
  • 1 ISK = 19.55 -3513.67
  • 1 SGD = 1835.59 -253.69
  • 10 KRW = 21.90 -131.75
  • 1 KWD = 8280.59 +7562.64
Ишонч телефони

+998 71 200-00-44

  • МБ Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси
  • МБ Андижон вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Бухоро вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Жиззах вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Қашқадарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Навоий вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Наманган вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Самарқанд вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сирдарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Фарғона вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Хоразм вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент шаҳар Бош бошқармаси
Тел.

Боғланиш

Сайт харитаси

Тўлов тизими

Банклараро тўлов тизими банклар ўртасидаги миллий валюта (сўм)да электрон тўловларни банкларнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилган вакиллик ҳисобварақлари орқали амалга ошириш учун мўлжалланган.

Банклараро тўлов тизимининг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.

Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими қўйидаги норматив-ҳуқукий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади:

  • Ўзбекистон Республикаси "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни (21.12.1995 й., № 154-I)
  • Ўзбекистон Республикаси “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни (25.04.1996 й., № 216-I)
  • Ўзбекистон Республикаси “Электрон тўловлар тўғрисида”ги Қонуни (16.12.2005 й., № ЎРҚ-13)
  • “Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом (14.02.2006 й., № 1545)
  • “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низом (03.06.2013 й. № 2465)

Банклараро тўлов тизими Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шахсий мулки ҳисобланади.

Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош маркази ва Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар маркази банклараро тўлов тизимининг иштирокчилари ҳисобланади. Банклараро тўлов тизимининг фойдаланувчилари Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар марказида вакиллик ҳисобварағига эга бўлган банклар ва молиявий институтлар ҳисобланади.

Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар маркази (кейинги ўринларда — МБ ҲКМ) — бу Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармасининг Ҳисоб, ҳисобот ва ҳисоб-китоблар бошқармаси бўлими бўлиб, унинг вазифасига тижорат банкларининг бош офисларига вакиллик ҳисобварақларини очиш ва хизмат кўрсатиш ҳамда улар ўртасида электрон тўловларнинг узлуксизлигини таъминлаш киради.

Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош маркази (кейинги ўринларда — АБМ) — амалдаги қонунчилик ҳамда АБМ ва банклар ўртасидаги шартномаларга мувофиқ банклараро тўлов тизимининг техник, дастурий ва эксплуатацион хизматларини таъминлайдиган марказ.

Банклараро тўлов тизимининг иштирокчилари ва фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари банкларнинг вакиллик ҳисобварақларини очиш ва хизмат кўрсатиш учун фойдаланувчи банкларнинг МБ ҲКМ билан, банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловлар ўтказиш учун эса — АБМ билан тузилган икки томонлама шартнома асосида тартибга солинади.


Электрон тўловлар банклардан фақатгина вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи доирасида амалга оширилади, агарда МБ ҲКМ ва банк ўртасидаги шартномада бошқа ҳолат келишилмаган бўлса.

Соат 9-00 дан 16-00 гача — банклараро ҳисоб-китоблар бўйича электрон тўлов ҳужжатлар (кейинги ўринларда — ЭТҲ)ни узатиш - қабул қилиш - назорат қилиш вақти.
   1) Банклар мазкур даврнинг ҳар қандай вақтида МБ ҲКМга ЭТҲларни узатишлари мумкин.
   2) Жўнатишга мўлжалланган ЭТҲ назоратдан ўтади, банкнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади, шифрланади ва банк телекоммуникация тармоғи бўйича МБ ҲКМга бундан кейинги қайта ишлашлар учун узатилади.

Cоат 17-00 гача Республика бюджети ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимининг тегишли ҳисобварақларига маблағларни ўтказиш бўйича ЭТҲларни узатиш амалга оширилади. Бунда соат 16-30 гача тижорат банклари ўртасидаги, соат 17-00 гача эса — тижорат банкларидан Марказий банк ҳамда Халқ банкига, шунингдек Марказий банкдан юборилган ЭТҲларни қайта ишланилиши якунланади.

Соат 17-00 дан АБМ банкларга куннинг якунланиши ва яроқсиз (брак) деб топилган ЭТҲлар тўғрисида (ташаббускор банк ва бенефициар банк бўйича) хабарнома жўнатади.

Шундан кейин АБМда “Куннинг якунланиши” босқичи амалга оширилади. МБ ҲКМда қуйидагилар “Куннинг якунланиши” босқичини бажарилишининг шартлари ҳисобланади:

  • банклардан ЭТҲни қабул қилиш вақтининг тугаши;
  • МБ ҲКМга узатилган барча ЭТҲ қайта ишланган ва банкларнинг тегишли вакиллик ҳисобварақларида акс эттирилган бўлиши керак.

Банкларда “Куннинг якунланиши” босқичининг вақти банкнинг ички тўлов тизими қоидаларига мувофиқ мустақил равишда белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредитни бошқариш хусусият (параметр)ларидан келиб чиққан ҳолда, банклараро ЭТҲларининг ўтказиш вақтини тўлов тизими масалаларини назорат қилувчи раис ўринбосарининг ёзма фармойишига асосан узайтириши мумкин. Бу ҳақда тизим қатнашчилари ва фойдаланувчилари ЭТҲга ишлов бериш вақтининг тугашига бир соат қолгунига қадар кечиктирилмасдан хабардор қилинади.