Валюталар курслари 23.12.2014 дан
  • 1 USD = 2418.20 +4.24
  • 1 EUR = 3000.66 +7.10
  • 1 RUB = 39.85 -2.58
  • 1 GBP = 3781.82 -11.48
  • 10 JPY = 203.40 0.00
  • 1 SEK = 312.88 +293.33
  • 1 CHF = 2460.77 +2438.87
  • 1 AED = 658.37 -7622.22
  • 1 EGP = 338.21 +178.35
  • 1 NOK = 328.11 -362.68
  • 100 LBP = 159.93 -167.55
  • 1 TRY = 1044.31 +654.34
  • 1 XDR = 3514.98 +1674.79
  • 1 MYR = 693.69 +373.90
  • 1 UAH = 153.35 -2347.90
  • 1 PLN = 695.18 +37.96
  • 1 AUD = 1988.62 +1651
  • 1 CAD = 2089.28 +1685.41
  • 1 CNY = 389.97 -1598.65
  • 1 DKK = 403.87 -643.72
  • 1 ISK = 19.55 -3513.67
  • 1 SGD = 1835.59 -253.69
  • 10 KRW = 21.90 -131.75
  • 1 KWD = 8280.59 +7562.64
Ишонч телефони

+998 71 200-00-44

  • МБ Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси
  • МБ Андижон вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Бухоро вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Жиззах вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Қашқадарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Навоий вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Наманган вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Самарқанд вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сирдарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Фарғона вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Хоразм вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент шаҳар Бош бошқармаси
Тел.

Боғланиш

Сайт харитаси

Тўлов тизими

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда қуйидаги тўлов ҳужжатларидан фойдаланилади:

  • мемориал ордер;
  • тўлов топшириқномаси;
  • тўлов талабномаси;
  • инкассо топшириқномаси;
  • аккредитивга ариза;
  • тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки.

Банклар мемориал ордерлардан фуқароларнинг, олиб бораётган тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда, ёзма топшириқномалари бўйича нақд пулсиз пул маблағларини ўтказишни амалга оширишда фойдаланишлари мумкин. Тижорат банклари ўз операцион харажатларини нақд пулсиз тартибда амалга ошираётганда мемориал ордер тузилади.

Банк иш куни якунланиб, баланс ҳисоботи тузилиб Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига жўнатилганидан сўнг, хато ёзувлар аниқланган ҳолларда, ушбу хато ёзувлар киритилган ҳисобварақларга эртаси банк иш куни тескари бухгалтерия ёзувлари киритиш (сторно бериш) йўли билан, тузатиш мемориал ордерлари асосида тўғриланиши лозим. Бундай ҳолларда ҳисобварақлардан суммалар мижозларнинг розилигисиз ҳисобдан чиқарилади. Бу ҳақда банк билан мижоз ўртасида тузилган шартномада кўрсатиб ўтилган бўлиши шарт.

Тўлов топшириқномаси — мижознинг унга хизмат кўрсатувчи банкка ўз ҳисобварағидан олувчининг ҳисобварағига маълум бир суммани ўтказиш тўғрисидаги топшириғини англатади.

Тўлов талабномаси — ўзида маблағ олувчини тўловчи томонидан банк орқали маълум бир суммани тўлаш тўғрисидаги талаби акс эттирилган пул-ҳисоб-китоб ҳужжатидир.

Инкассо топшириқномаси маблағ олувчининг банкка тўловчининг ҳисобварағидан сўзсиз тартибда маблағларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги топшириғини англатади.

Ҳисоб-китобларнинг аккредитив шаклида, мижознинг (тўловчининг) топшириғига ва унинг кўрсатмасига мувофиқ аккредитив очган банк (банк-эмитент), ўз зиммасига унинг контрагенти-маблағ олувчи фойдасига тўловни амалга ошириш мажбуриятини ёки маблағ олувчи томонидан аккредитивда кўзда тутилган ҳужжатларни ва бошқа шартларни бажариш шарти билан ушбу тўловларни амалга ошириш бўйича ваколатларни бошқа банкка тақдим этишни ўз зиммасига олади.

Тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки — мижознинг хизмат кўрсатувчи банкига чек берувчининг ҳисобварағидан чек ушловчининг ҳисобварағига маълум суммадаги маблағларни ўтказиш бўйича берган топшириғидир.