Валюталар курслари 17.01.2017 дан
  • 1 USD = 3251.06 +7.17
  • 1 EUR = 3450.04 +30.86
  • 1 RUB = 54.76 +1.28
  • 1 GBP = 3910.38 -57.55
  • 10 JPY = 284.68 +8.46
  • 1 ISK = 28.48 -0.08
  • 10 KRW = 27.51 +0.63
  • 1 KWD = 10634.82 +26.93
  • 100 LBP = 216.00 +0.56
  • 1 MYR = 728.28 +3.55
  • 1 NOK = 381.65 +1.67
  • 1 CNY = 471.63 +3.70
  • 1 SGD = 2274.43 +24.69
  • 1 SEK = 363.99 +6.21
  • 1 CHF = 3214.74 +27.26
  • 1 AED = 885.12 +1.95
  • 1 EGP = 172.01 -9.72
  • 1 DKK = 463.75 +4.31
  • 1 AUD = 2429.52 +58.88
  • 1 TRY = 867.83 -21.86
  • 1 XDR = 4393.00 +14.81
  • 1 CAD = 2473.23 +25.38
  • 1 UAH = 117.50 -2.55
  • 1 PLN = 787.43 +2.93
Ишонч телефони

+998 71 200-00-44

  • МБ Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси
  • МБ Андижон вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Бухоро вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Жиззах вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Қашқадарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Навоий вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Наманган вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Самарқанд вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сирдарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Фарғона вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Хоразм вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент шаҳар Бош бошқармаси
Тел.

Боғланиш

Сайт харитаси

Тўлов тизими

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фаолиятида

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини

жорий этиш ва ривожлантириш

К О Н Ц Е П Ц И Я С И

(2016– 2018 йиллар давомида)

Умумий маълумот

Мазкур Концепция Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги, “Электрон тўловлар тўғрисида”ги, “Электрон тижорат тўғрисида”ги, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги ва “Гаров реестри тўғрисида”ги қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1730-сонли, 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1989-сонли ва 2015 йил 6 майдаги “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва ресурс базасини шакллантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2344-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги “Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида”ги 256-сонли,  2006 йил 20 февралдаги “Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 27-сонли, 2007 йил 23 августдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 181-сонли, 2014 йил 12 июндаги “Гаров реестри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 155-сонли, 2015 йил 15 июлдаги “Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш марказлари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 190-сонли, 2015 йил 8 сентябрдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2015 йил 22 майдаги ЎРҚ-385-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 256-сонли ҳамда 2015 йил 16 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш объектларида конфиденциал маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш ва ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 295-сонли қарорлари ҳамда Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва Бошқарув қарорлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Марказий банк томонидан бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш бўйича ахборот-коммуникация  тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш, кўрсатиладиган давлат интерактив хизматлари турларини ва сифатини ошириш, фойдаланувчиларга онлайн тарзда хизмат кўрсатиш ва уларни ривожлантириш йўналишларини белгилайди.

I.   Концепциянинг мақсад ва вазифалари

1.     Концепциянинг бош мақсади – Марказий банк ва тижорат банкларида замонавий ахборот коммуникация тизимларини кенг жорий қилиш, ривожлантириш ва такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг  “Электрон ҳукумат” тизими таркибига киритилган банк ахборот тизимларини ўз вақтида ишга тушириш, иш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш ва ахборот алмашувини уйғунлаштириш, замонавий банк ахборот тизимларининг  самарадорлигини ошириш ҳамда банклар томонидан аҳоли, тадбиркорлик ва хўжалик юритувчи субъектларига кўрсатиладиган хизмат турларини, жумладан, интерактив хизматларини кенгайтириш ҳамда банк хизматлари сифатини оширишдан иборат.

2.     Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидагилар Концепциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

-         банк ахборот тизимларида замонавий техник ечим ва технологияларни кенг қўллаган ҳолда банк фаолиятини автоматлаштириш даражасини юқори савияга кўтариш;

-         Ўзбекистон Республикаси “Электрон ҳукумат” тизими таркибига киритилган чакана тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш Клиринг тизимининг хизмат доирасини кенгайтириш;

-         давлат буюртмаси рўйхатига киритилган (2015-2016 йиллар учун) “Ташқи савдо операцияларининг Ягона электрон ахборот тизимини (ТСО ЯЭАТ) такомиллаштириш” лойиҳасини электрон тижоратдаги битимларни ҳисобга олган ҳолда ишга тушириш;

-         банк ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш;

-         банк ахборот ресурсларини доимий равишда зарурият бўйича янгилаб бориш ва улардан кенг фойдаланишни таъминлаш;

-         банк тизимида бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини замонавий технологиялар асосида автоматлаштириш орқали банк хизматлари турларини амалиётга кенг татбиқ қилиш ва кенгайтириш, аҳоли ва тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратиш;

-         аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ахборотларни эркин ва монеликсиз олишни таъминлаш, шунингдек интерактив хизмат турларини кенгайтириш, хизматларни “бир дарча” орқали кўрсатишни жорий қилиш;

-         хавфсизлик ва ахборотлар муҳофазасининг ташкилий ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш ҳамда янги технологияларни қўллаган ҳолда ахборот муҳофазаси тизимини янада ривожлантириш;

-         жисмоний ва юридик шахсларга интерактив хизматлар кўрсатиш жараёнида фойдаланиладиган Марказий банк расмий веб-сайтини идентификациялаш тизими билан интеграциялаш;

-         Марказий банк ахборотлаштириш объектларини ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;   

-         банк пластик карталари орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш тизимидан фойдаланиш бўйича орттирилган тажрибага асосан онлайн пластик карта хизматларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;

-         Марказий банк ва тижорат банкларининг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтлари фаолиятини доимий мониторинг қилиш ва сифатини ошириш. Жумладан, маълумотларни мунтазам янгилаб бориш, веб-сайтлар орқали кўрсатиладиган интерактив хизматлар турларини кенгайтириш;

-         республикада электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси ва давлат дастурларини амалга ошириш ва жорий этишда фаол қатнашиш;

-         Гаров реестри тизимини халқаро талаблар даражасига мос келишини таъминлаш;

-         Кредит ахбороти миллий институти ахборот тизимларини такомиллаштириш;

-         Банк соҳасида ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассислар малакасини мунтазам равишда ошириш, кадрлар тайёрлашни янги сифат босқичига кўтариш.

Шунингдек, Концепцияда замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда 2016-2018 йиллар давомида банклар томонидан мижозларга кўрсатиладиган хизматлар турини кенгайтириш, такомиллаштириш ва жорий этиш истиқболлари аниқлаб олинади.

Марказий банк ва тижорат банкларининг мавжуд бўлган ахборот берувчи интерактив хизматлари билан биргаликда мижозларга банк амалиёт хизматларини бевосита интерактив тарзда кўрсатишга ўтиш масалаларини ёритиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

 II.  Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат” тизими доирасида чакана тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш Клиринг тизимидан фойдаланишни кенг татбиқ этиш ва хизмат кўрсатувчи муассасаларнинг биллинг тизимини мослаштириш

3.     Республика “Электрон ҳукумат” тизимининг ахборот тизимлари таркибига киритилган Марказий банкнинг чакана тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш Клиринг тизими  аҳолининг нақд пулга бўлган эҳтиёжини камайтириш, пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш ҳамда аҳолига коммунал ва бошқа хизматлар учун чакана тўловларни амалга ошириш бўйича қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида жорий этилган.

              Мазкур тўлов тизимини яратиш жараёнида қуйидагилар амалга оширилди:    

-            чакана тўловлар ҳолатини кенг таҳлил қилиш натижасида мавжуд ечимларнинг афзаллик ва камчиликларини аниқлаш;

-            клиринг тизимини яратиш ва жорий этиш заруриятини асослаш;

-            клиринг тизими учун техник талаблар ва бошқа лойиҳавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва “Электрон ҳукумат” тизими структураси билан келишиш;

-            чакана тўловлар клиринг тизими қатнашчиларининг ахборот тизимлари ва биллинг тизимларига қўйиладиган талаблар ва дастурий интерфейсни ишлаб чиқиш;

-            клиринг тизими инфраструктурасида ахборот муҳофазаси ва хавфсизликни таъминлаш;

-            клиринг тизимининг дастурий таъминотини ва маълумотлар базаларини яратиш, сервер ва бошқа техникаларни ишга тушириш, қатнашчилар билан ўзаро шартномалар тузиш;

-            аҳоли ва хўжалик субъектларига хизмат кўрсатувчи муассаса ва корхоналарнинг биллинг тизимини ўрганиш ва зарур тавсиялар ишлаб чиқиш;

-            клиринг тизимини аҳоли ва хўжалик субъектларига хизмат кўрсатувчи муассаса ва корхоналарнинг биллинг тизимлари билан ўзаро боғлаш;

-            клиринг тизимининг қатнашчилари ва фойдаланувчилари таркибини, қатнашчилар томонидан кўрсатиладиган интерактив хизматлар сонини мунтазам равишда кўпайтириш мақсадида кенг тарғибот ишларини олиб бориш;

-            клиринг тизимидан фойдаланиш билан боғлиқ Ҳукумат қарорларини ўз вақтида бажариш.

4.     Клиринг тизимини жорий этиш жараёни 2013 йил 3-чорагида бошланиб, ҳозирги кун ҳолатига қуйидагилар ижро этилди:

-            1-босқичда мавжуд банклараро чакана тўлов тизимларининг фаолиятини самарали ташкил қилиш ва депозит муносабатлардан воз кечиш мақсадида клиринг тизимида Ҳисоб-китоб банки вазифалари татбиқ этилди;

-            2-босқичда Давлат солиқ қўмитаси ҳамда “Ўзбекэнерго” АЖ ахборот тизимлари билан интеграция қилган ҳолда клиринг тизими орқали солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳамда электр энергияси истеъмоли учун тўловларни амалга ошириш имконияти яратилди;

-            3-босқичда  клиринг тизимига телекоммуникация провайдери ва операторлари ҳамда коммунал хизмат (телекоммуникация хизматлари, эксплуатацион ва коммунал хизматлар) корхоналарининг ахборот ва биллинг тизимлари уланди ва тўловлар амалга оширилмоқда.

               Клиринг тизими иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб олиш мақсадида “Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2570, 04.04.2014 й.) ишлаб чиқилди.

               Клиринг тизими ва хизмат кўрсатувчи муассаса (корхона)ларнинг ўзаро тўловларни ўтказилишини таъминлаш мақсадида технологик қўлланмалар ишлаб чиқилди.

5.     Ҳозирги кунда клиринг тизими орқали банклар томонидан қуйидаги муассаса (корхоналар) хизматлари учун тўловлар қабул қилинмоқда ва ўтказилмоқда:

-             Давлат солиқ қўмитаси;

-             “Ўзбекэнерго” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АК;

-             коммунал хизмат корхоналар “Махсустранс” ДУК ва “Сувсоз” ДУК;

-             мобил телефон операторлари ва интернет провайдерлари “Unitel” МЧЖ, “Rubicon Wireless Communication” ХК МЧЖ, “Ўзбектелеком” АЖ филиали “ЎзМобайл”;

-             телевидение хизматларини кўрсатувчи “NetTelevision” МЧЖ.

2015 йил 1 январдан 25 ноябргача бўлган давр давомида клиринг тизими орқали ўтказилган тўловлар қиймати жами 487 млрд сўмдан зиёдни ташкил қилди. Муассаса (корхоналар) бўйича ўтказилган тўловлар қуйидагича:

-          Давлат солиқ қўмитаси – 117 млрд 696 млн сўм;

-          “Ўзбекэнерго” АЖ – 195 млрд 624 млн сўм ва   “Ўзтрансгаз” АК – 171 млрд 198 млн сўм;

-          “Махсустранс” ДУК – 2 млрд 376 млн сўм ва “Сувсоз” ДУК – 406 минг 185 сўм;

-          “Unitel” МЧЖ – 458 млн 637 минг сўм, “Rubicon Wireless Communication” МЧЖ – 14 млн 605 минг сўм, “Ўзбектелеком” АЖ филиали “ЎзМобайл”– 1 млн 486 минг сўм;

-          “NetTelevision” МЧЖ – 245 млн 297 минг сўм.

               Айтиш жоизки, бу кўрсаткичлар ҳар ойда ошиб бормоқда, яъни клиринг тизими солиқ, коммунал ва бошқа тўловларни ўз вақтида амалга ошириш учун самарали хизмат қилмоқда.

               Юқорида келтирилган ва бошқа шу турдаги хизмат кўрсатувчи корхоналар фойдасига ўтказиладиган тўловларни 2016-2018 йиллар давомида тўлиқ клиринг тизимидан ўтказилишига эришиш режалаштирилган. Жумладан, “Тошиссиққуввати” УК, “Туямуюн-Ургенч” сувоқава тизимини эксплуатация қилиш бошқармаси, “UZDIGITAL TV” МЧЖ корхоналарининг биллинг тизимлари клиринг тизимига уланган бўлиб, тўловларни ўтказиш учун имконият яратилган.

               Шунингдек, яқин йилларда клиринг тизимининг абонентлари сонини ошириш, тизимнинг хизматлари доирасини кенгайтириш, яъни хизмат кўрсатувчи янги корхоналарни тизимга улаш назарда тутилмоқда.

               Жумладан, барча стационар телефон операторлари ва филиаллари (“Ўзбектелеком”, “ТШТТ”, “Бизнесни ривожлантириш маркази” ва бошқалар), Интернет провайдерлари, барча мобил телефон операторлари, телевидение хизматларини кўрсатувчи операторлар фойдасига клиринг тизими орқали тўловларни ўтказиш режалаштирилмоқда.

6.     Давлат буюртмаси рўйхатига киритилган (2015-2016 йиллар учун) “Ташқи савдо операцияларининг Ягона электрон ахборот тизимини (ТСО ЯЭАТ) такомиллаштириш” лойиҳасини электрон тижоратдаги битимлар бўйича амалга ошириладиган операцияларни  ҳисобга олган ҳолда 2016 йилда ишга тушириш мақсадида дастурий таъминотга тегишли ўзгартиришларни киритиш ҳамда тизимни амалиётга жорий этиш назарда тутилган.

              Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 сентябрдаги 259-сонли “Электрон тижорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2015 йил 22 майдаги ЎРҚ-385-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қароридан келиб чиқадиган вазифаларни бажарилиши таъминланади.

              Дастур яратувчи компанияга тегишли топшириқ берилиб, тизимни ишга тушириш жараёни ва муддатлари тўғрисида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига мунтазам равишда ахборот бериб борилади.

 III.  Банк карталари бўйича ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш

7.     Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш ҳамда ушбу тизимни такомиллаштириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сонли “Банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Марказий банк, Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ва Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) томонидан “Uzkart” банклараро тўлов тизими иштирокчилари бўлган тижорат банклари билан биргаликда    “on-line” режимида ишлайдиган “Smart-Vista” EMV технологик платформаси жорий этилди.

              Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарори ижросини таъминлаш борасида ЯУПМ томонидан сервер ва коммуникация жиҳозлари, тизимий дастурий таъминотлар харид қилиниб, ўрнатилди ва ишга туширилди, сервер ва терминаллар учун амалий дастурлар яратилди.

              Натижада тижорат банкларининг бўлимлари ва филиалларидан Бош банк маълумотларни қайта ишлаш марказига етказиладиган маълумотларни қайта ишлаш бўйича оралиқ бўғинларни чиқариб ташлаш ҳисобига тўловларнинг ўтказилишини тезлаштиришга эришилди.

               Шу билан бирга, “On-Line” режимида ишловчи «Uzkart-EMV» миллий банклараро пластик карточкалар тўлов тизимини жорий этишни жадаллаштириш мақсадида тижорат банкларида тегишли дастурий-аппарат мажмуалари ишга туширилди ҳамда EMV технологиясига мослашган терминаллар жорий қилинди.

               Бу ишлар натижасида, 2015 йил 1 декабрь ҳолатига республика бўйича барча тижорат банклари томонидан онлайн режимида ишлайдиган 8 005 936 та банк карталари муомалага чиқарилишига эришилди.

              Бу соҳадаги ишларни янада ривожлантириш мақсадида куйидагилар амалга ошириш мўлжалланган:

              - муомаладаги онлайн карталари, терминаллар, инфокиосклар сонини ошириш; 

              - Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича тижорат банкларининг эҳтиёжлари учун банк пластик карта тизими учун импорт қилинадиган қурилма, ускуна, дастурий таъминотларини божхона тўловларидан озод қилиш (ҳозирги кунда мазкур қарор лойиҳаси келишилмоқда);

              - пластик карта тизими учун импорт шартномалари бўйича харид қилинган техник ва дастурий воситалардан самарали фойдаланишни назорат қилиш ва зарур чораларни кўриш;

-            “Smart-Vista” EMV тизимида “on-line” режимида ишлашга мўлжалланган терминалларнинг сифатли ишлашини таъминлаш мақсадида  ЯУПМнинг сервер тизими ва алоқа каналлари сифатли ва узилишларсиз ишлашини мониторинг қилиш.

8.     2016-2018 йиллар давомида тижорат банклари томонидан бу борада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, солиқ идоралари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги ишларни амалга оширилиши тақазо қилинади:

-            аҳолининг кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган товарлар ва маҳаллий бозорларда сотилаётган бошқа маҳсулотларнинг тўлов терминаллари ўрнатилган савдо дўконларида мавжуд бўлишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни кўриш;

-            аҳолига хизмат кўрсатадиган барча турдаги транспорт воситаларида (метро, маҳаллий транспорт, шаҳарлараро, вилоятлараро маршрут, такси ва бошқалар) йўлкира ҳақларини банк пластик карталари ёки махсус электрон транспорт карталари орқали тўлашни жорий қилиш;

-            чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига ўрнатилган тўлов терминалларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида аҳоли томонидан «Ишонч телефонлари»дан кенг фойдаланишни тарғиб қилиш;

-            банк карталари орқали банклараро амалга оширилган тўловларни белгиланган вақтда тегишли банк ҳисобварақларида акс эттирилишини Ягона умумреспублика процессинг маркази ва тижорат банклари томонидан узлуксиз таъминлаш;

-            банк карталари орқали тўловларни амалга оширишни янада ривожлантириш ҳамда тизим инфраструктурасини кенгайтириш мақсадида 2016-2018 йиллар давомида муомалага қўшимча равишда банк пластик карталарини чиқариш ҳамда тўлов терминаллари, банкомат ва инфокиосклар ўрнатиш;

-            2016-2018 йиллар давомида банк пластик карталари орқали электрон тижорат тўловларини амалга ошириш учун электрон тижорат билан шуғулланувчи ташкилотларни зарурият бўйича терминаллар билан таъминлаш.

               Тижорат банклари томонидан яқин йиллар давомида муомалага чиқариладиган пластик карталар сонини 1,2 марта, савдо ва хизмат кўрсатувчи объектларда ўрнатиладиган тўлов терминаллари сонини 1,15 марта кўпайтириш  режалаштирилмоқда.

 IV.  Банк телекоммуникация тармоғини ривожлантириш босқичлари

9.     Банк телекоммуникация тармоғи (БТТ) Марказий банк, тижорат банклари ва иқтисодиётнинг бошқа секторлари муассасаларининг ёпиқ корпоратив тармоқлари мажмуаси шаклида яратилган бўлиб, бирламчи оператор “Ўзбектелеком” АЖнинг телекоммуникация тизимларидан ва қисман, асосан заҳира тариқасида, бошқа операторларнинг каналларидан фойдаланишга асосланган.

БТТ республиканинг барча вилоят ва туманларини қамраб олган бўлиб, тармоқнинг боғлам жиҳозлари Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларининг АМТС ва АТСларида, шунингдек, барча туман АТСларида ўрнатилган.

БТТнинг асосий вазифалари банклараро электрон тўловларни ўтказиш учун ишончли ва хавфсиз транспорт инфраструктурасини ва ёпиқ виртуал корпоратив тармоқларни яратиш, банклараро электрон почта тизимининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш ҳамда тармоқ абонентлари учун алоҳида каналларни ажратишдан иборат.

Банк технологияларини такомиллашиб бориши, янги ахборот-коммуникация технологияларини пайдо бўлиши, шунингдек, “Ўзбектелеком” АЖнинг транспорт инфраструктурасини ривожланишини ҳисобга олган ҳолда БТТни мунтазам равишда ривожлантириш ва такомиллаштириш ишлари олиб борилади.

Жумладан, БТТ ишга туширилган вақтдан (1995-1997 йиллар) бери қуйидагилар амалга оширилди:

- 2002-2003 йилларда рақамли БТТни барча вилоят марказларигача ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилди.

Ушбу лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрида тижорат банклари гавжум жойлашган худудлардаги АТСларни ҳамда Марказий банкни ўзаро боғловчи оптик толали алоқа линияси (ОТАЛ) ўтказилиб, унга БТТнинг 9 дона коммутаторлари  уланди ҳамда 155 Мб/с тезликдаги АТМ технологияси тармоғи яратилди.

Барча вилоят ва туман марказларида жойлашган тижорат банклари филиаллари, Молия вазирлиги ва Ғазначилик бўлинмалари, давлат солиқ  инспекциялари учун 64Кб/с – 2 Мб/с тезликларда рақамли БТТ орқали маълумотларни узатиш ва Тошкентдаги Бош идоралари билан юқори тезликда маълумот алмашиш учун имкон яратилди.

Рақамли каналлар орқали барча тижорат банклари ва бошқа абонентларнинг юқори тезликдаги мантиқий корпоратив тармоқлари яратилди.

БТТнинг жиҳозлари шаҳар, вилоят ва туман АТСларида жойлашганидан қатъий назар, уларни бошқариш марказидан ягона дастур орқали бошқариш таъминланди.

БТТ таркибида Марказий банкнинг ягона корпоратив телефон тармоғи ва видео конференция тизими яратилиб, улардан барча худудий Бош бошқармалар абонент сифатида фойдаланиши таъминланди.

- 2008-2011 йилларда рақамли тармоқни барча туман марказларигача етказишга эришилди. Натижада паст тезликдаги аналогли алоқа тизимлари, коммутаторлари ва ускуналаридан воз кечиш ҳамда банкларнинг туман филиаллари, туман молия ва ғазна  бўлимлари, солиқ инспекцияларини юқори тезликдаги рақамли каналлар орқали БТТга улаш имконияти яратилди.

- 2008-2009 йилларда Тошкент шаҳри АМТСидаги БТТнинг марказий боғламида Cisco7613-RSP720C-P ва ОТАЛга уланган боғламларда Cisco ME-C3750-24TE-M маршрутизаторлари ўрнатилди, натижада 1GE ўтказиш қобилиятига эга бўлган транспорт ҳалқаси ташкил қилинди ва 10/100/1000 Mb/s тезликда банкларнинг Бош офисларини БТТга улаш учун имконият яратилди. Шунингдек, абонентларни UTP кабели орқали уланишини таъминлаш учун БТТ боғламларида ZYXEL компаниясининг G.SHDSL bis/ADSL+ коммутатор-модемлари, ОТАЛ орқали уланиши учун SFP портларга эга бўлган  Ethernet коммутаторлари ўрнатилди. Натижада БТТда абонентлар учун янги имкониятлар яратилиб, маълумотларни узатиш тезлиги ва ишончлилик оширилди.

- 2012- 2014 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоят марказларида “Ўзбектелеком” АЖнинг филиаллари билан келишилган Техник шартлар асосида ОТАЛни ўтказиш ишлари бажарилди. Натижада Марказий банкнинг барча худудий Бош бошқармалари БТТга ОТАЛ орқали уланди ва юқори тезликда маълумот алмашиш имкони яратилди.

- 2012-2015 йилларда Марказий банкнинг маълумотларни сақлаш тармоғини такомиллаштириш ва ягона корпоратив IP-телефон тармоғининг лойиҳалари амалга оширилди. Натижада банк маълумотларини сақлашда ташқи  хотира сиғими камлиги сабабли содир бўлиши мумкин бўлган муаммолар бартараф  қилинди ва яқин 4-5 йил учун бу масала ҳал қилинди.

Шунингдек, Марказий банкнинг мавжуд бўлган ягона корпоратив телефон тармоғи ва видео конференция тизимидан фойдаланиш давомида турли бузилишлар кузатилганлиги, Nortel Networks компанияси банкрот ҳолатга келганлиги ва Меридиан русумли АТСлар ишлаб чиқарилмаслиги, заҳира қисмларини топиш муаммолиги, бу русумдаги АТСларни эксплуатация қилиш ва ишга яроқли ҳолатини таъминлаб туриш ҳаражатлари ошиб бораётганлигини ҳисобга олиб, Марказий банкнинг ягона корпоратив IP-телефон тармоғи лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг (ҳозирги вазирлик) ижобий хулосаси олинди. 2014-2015 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг рухсати бўйича тендер ўтказилиб, маълумотларни сақлаш тармоғи ва IP-телефон тармоғининг лойиҳаси амалга оширилди.

Марказий банкнинг мавжуд видео конференц тизими маънавий эскирганлиги ва алоқа пайтида узилишлар кузатилиши сабабли, БТТ орқали янги IP-телефон тизимига асосланган видео конференц алоқа тизимини 2016 йилда барча худудий Бош бошқармаларда ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 2016 йилда замонавий талабларга мос келадиган “Ишонч телефони” тизимини жорий қилиш бўйича ишлар бажарилмоқда.

10.Замонавий маълумотларни узатиш тармоқлари оптик кабеллар (ОТАЛ) ва  IP транспортни (Ethernet технологиясини) кенг қўллашга асосланади. Бирламчи оператор “Ўзбектелеком” АЖ телекоммуникация тармоқлари инфраструктурасини айнан шу йўналишда ривожлантириш ишларига алоҳида аҳамият қаратиб, ҳозирги кунда юқори тезликдаги IP транспорт каналларини Тошкент шаҳрида, вилоят марказлари ва деярли, барча туман марказларида ижарага бериши мумкин. Яқин келажакда  MPLS тармоғи  ва L2/L3 VPN хизматларини ижарага олиш имконияти яратилади.

              БТТни ривожлантириш лойиҳаларида “Ўзбектелеком” АЖ инфраструктурасининг замонавий имкониятлари ҳисобга олиниб,  2016-2018 йилларда қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилади:

-          БТТнинг Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидаги марказий  боғламларининг ва Тошкентдаги ОТАЛга уланган АТСдаги боғламларни ўтказиш қобилиятини кучайтириш. Марказий боғламларга Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидаги АМТСларда боғламлар киради. Натижада MPLS протоколи бўйича маълумотларни узатишни таъминловчи иккинчи транспорт халқаси ва 1Гбит/с ва 10Гбит/с портлари ташкил этилади ҳамда марказий боғламлардаги ва ОТАЛга уланган коммутаторларни резервлаш таъминланади;

-          БТТнинг Тошкент шаҳар қисмини такомиллаштириш бўйича ОТАЛга уланган шаҳарлараро ва бошқа АТСлардаги тармоқ боғламларидаги самарали мультисервисли коммутатор-маршрутизаторлар билан кучайтирилган жиҳозлар асосида MPLS ва IP-VRF протоколли тармоқни яратиш. Ушбу коммутаторлар асосида мавжуд 10/100/1000 Мб/с тезликдаги шаҳар тармоғини MAN тармоғи (шаҳар тармоғи) абонентларининг MPLS тармоғига уланиши учун (кириши учун) имкон яратилади;

-          вилоят ва туман марказларидаги боғламларни  такомиллаштириш ва ОТАЛ портлари билан таъминлаш. Натижада вилоят ва туман марказларида MPLS тармоғига кириш тармоғини яратиш мумкин бўлади.

-          ҳозир мавжуд бўлган 155 Мб/с тезликдаги АТМ тармоғини маънавий эскирганлиги сабабли демонтаж қилиш;

-          банк маълумотлари ҳажмини кўпайиши йўналишларини ва тижорат банкларининг маълумотларини қайта ишловчи жамоа захира марказини яратилишини ҳисобга олган ҳолда мавжуд оптик толали алоқа линиясини кенгайтириш (зарурият бўйича);

-          барча вилоят марказларида MPLS протоколи бўйича маълумотларни 1 Гбит/с тезликда узатилишини таъминлаш. Натижада MPLS тармоғига кириш тармоғи яратилади;

-          БТТнинг барча шаҳарлардаги ҳамда вилоят ва туман марказларидаги абонентларини IP Ethernet интерфейс портлари орқали тармоққа уланишини таъминлаш;

-          тармоқни ривожлантирилишини ҳисобга олган ҳолда бошқариш марказини такомиллаштириш;

           - иқтисодиёт сектори субъектларига кўрсатиладиган БТТ хизматининг сифати ва турларини доимий равишда ошириб бориш.

11. БТТни ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тизимида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш ҳолатини яхшилаш, компьютер техникасидан ва электрон ҳужжат айланиши тизимидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш Чора-тадбирлари режаси” (Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июндаги 08-12-75-сонли топшириғи), Марказий банк Бошқарувининг 2015 йил 31 январдаги 2/7-сонли қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган “2015-2016 йилларда БТТ ва Маълумотларга ишлов бериш марказини такомиллаштириш бўйича Чора-тадбирлар режаси (2015 йил 18 мартда тасдиқланган) ва мазкур Концепция асосида олиб борилади.

Бу йўналишда, жумладан, “Банк телекоммуникация тармоғининг Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидаги марказий боғламларини модернизация қилиш. Техник топшириқ” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарори талаблари бўйича Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Эксперт комиссиясига киритилди ва 2015 йил 10 ноябрдаги 356-дсп сонли ижобий тавсия олинди.

Бу лойиҳани амалга ошириш учун Марказий банк томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сонли қарори 10-бандига мувофиқ  буюртмачи сифатида  тендер комиссияси ташкил қилинади.

Лойиҳа бўйича тендер ўтказиш, контракт тузиш, жиҳозларни олиб келиш, ўрнатиш ва ишга тушириш, натижада тизимни тўлиқ қабул қилиш ишларини 2016 йилда амалга ошириш режалаштирилган.

Лойиҳа Марказий банк маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

V.   Банк фаолиятида ахборот-коммуникация тизимларининг самарадорлигини ошириш, жараёнларни автоматлаштириш

12.Замонавий ахборот технологияларини жорий этилиши Марказий банк ва тижорат банклари учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳар бир мутахассиснинг иш жойини замонавий ахборот технологиялари асосида автоматлаштириш натижасида банк соҳасидаги масалалар юзасидан самарали ечимларни ишлаб чиқиш, иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариш сабабларини банклар, ҳудудлар ва бутун республика бўйича чуқур таҳлил қилиш имкони яратилади.

Марказий банк ва тижорат банкларида жорий этилган Интеграллашган ахборот-таҳлилий тизими (ИАТТ) банк раҳбарияти ва қарор қабул қилувчи мутахассисларни тезкор равишда ишончли ахборот билан таъминлаган ҳолда, банк соҳасининг молиявий фаолиятини оптималлаштириш бўйича зарур қарорларни қабул қилишга замин яратади. Шу билан бирга, ушбу тизим банклараро электрон тўлов тизими, Ҳисоб-китоб-касса марказларининг ягона баланс, тижорат банкларининг ягона баланс тизимлари маълумотлар базалари, шунингдек, Банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси, Кредит ахбороти миллий институти ва бошқа маълумотлар базаларидан ташкил топган бўлиб, у банклар ва хўжалик субъектлари фаолияти бўйича зарур ахборот манбаси ҳисобланади.

Тизимда барча ахборот турлари дастурий равишда қабул қилинади ва маълумотлар омборида, яъни катта ҳажмдаги маълумотлар базасида жамланади. Ушбу маълумотлар тижорат банкларининг ИАТТдан бевосита ходимларнинг иштирокисиз дастурий тарзда олиниб, маълумотлар омборига жамланиши “инсон омилини” ва хатоларни пайдо бўлиши эҳтимолини бартараф этади.

Марказий банкнинг 717-сонли “Марказий банкнинг ИАТТни бошқариш бўйича” Йўриқномасига асосан Марказий банк Аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий Бош бошқармалари, Давлат белгиси, Ўзбекистон Республикаси Валюта биржаси, Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ходимлари учун дастурий мажмуалардан фойдаланиш учун рухсат бериш ишлари амалга оширилди.

ИАТТ тизими таркибидаги дастурий мажмуаларнинг маълумотлар базасидан шакллантирилувчи Марказий банк таркибий бўлинмалари ва ҳудудий Бош бошқармалар таркибий бўлинмаларининг янги ҳисобот шаклларини яратиш, жорий қилинган ҳисоботларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича талабларига асосан, Ахборотлаштириш Бош марказига тегишли кўрсатмалар берилди.

Тижорат банкларининг ИАТТлари Марказий банк талаблари асосида яратилган бўлиб, республика банк тизимининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ягона муҳитини ташкил этади ҳамда узлуксиз фаолият юритиши тақазо этилади.

Ўз навбатида ИАТТнинг узлуксиз фаолият кўрсатиши унинг барча ахборот тизимларини узилишларсиз ишлашига боғлиқ. Шунинг учун ИАТТ таркибига кирувчи дастурий таъминотлар, маълумотлар базалари ва техник воситаларини доимий равишда кузатиб бориш талаб этилади. Ахборот тизимларининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида ахборот-коммуникация тизимларини такомиллаштириш ва ривожлантириш лойиҳалари, техник топшириқлар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг 2015 йил 19 августдаги 02/5-59-сонли топшириғи ҳамда банк тизими ва Пенсия жамғармаси ўртасидаги ўзаро маълумот алмашиниш бўйича 2014 йил 3 июндаги 115-сонли мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида тасдиқланган Регламент ва Технологик йўриқномага асосида “Пенсия” дастурий мажмуаси билан тижорат банклари ўзаро маълумот алмашиниши бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқилди ва синовлардан ўтказилди. Пенсия жамғармасининг дастурий ва техник жиҳатдан тайёрлигига қараб, дастурий мажмуани фойдаланишга жорий қилиш ишлари бажарилади.

Шунингдек, 2016-2018 йилларда Марказий банк Аппарати биноларидаги ягона локал-ҳисоблаш тармоғини такомиллаштириш, кредит ахбороти миллий институтининг дастурий таъминотларига тегишли ўзгартиришлар киритиш, Гаров реестри дастурини ҳалкаро экспертлар томонидан билдирилган тавсиялар асосида ривожлантириш режалаштирилган.

VI.   Электрон ҳужжат айланиши тизимини такомиллаштириш

13.Электрон ҳужжат айланиши (ЭҲА) тизими Марказий банк Аппаратида 2009 йил 1 майдан амалга тўлиқ жорий этилган бўлиб, ҳозирги кунда  мазкур ЭҲА тизими воситасида Марказий банк аппарати, барча ҳудудий Бош бошқармалар таркибий бўлинмалари орасида ҳужжатлар электрон тарзда алмашинади.

Марказий банк ва тижорат банклари ўртасида электрон ҳужжат алмашинуви  барча тижорат банкларининг Бош офисларида ЭҲА тизими учун махсус ажратилган компьютер воситасида амалга оширилади.

Марказий банк таркибий бўлинмаларидан тижорат банклари ва уларнинг филиалларига мўлжалланган электрон ҳужжатлар тижорат банкининг Бош банкига мазкур ЭҲА тизими воситасида етказиб берилади. Тижорат банклари ўзларининг ички почта тизими ёки телекоммуникация тармоғидан фойдаланган ҳолда тегишли таркибий бўлинмаларига (филиалларига) электрон ҳужжатларни етказиб беради.

Марказий банкнинг ЭҲА тизими бошқа шундай тизимлардан фарқли равишда бир қатор имкониятларга эга. Буларга тизимда маълумотларни тиражланишини олдини олиш мақсадида умумий электрон папкалардан фойдаланиш, маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда ҳисоботларни автоматлаштирилган тартибда ҳосил қилиш ва ундан фойдаланиш рухсат этилган барча мутахассисларнинг электрон папкаларига жойлаштириб қўйиш, ҳужжатларни қайд этиш бўйича электрон журналларини юритиш, ҳужжатларнинг ижроси ҳолати, келган ва жўнатилган ҳужжатлар, бажарилган, бажарилиш муддати ўтган, қайд қилинган санаси бўйича назоратга олинган, назорат муддати ўтган ва маълум муддат оралиғидаги кирувчи ва чиқувчи ҳужжатлар бўйича автоматлашган тарзда турли ҳисоботларни шакллантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимининг Марказий банкнинг бошқа автоматлашган тизимлари билан интеграллаштириш имкониятларини киритиш мумкин.

Марказий банкнинг ЭҲА тизими интеграллашган ахборот-таҳлилий тизимининг бир қисми бўлиб, шакллантирилган ҳисоботлар ва электрон ҳужжатлар маълумотлар омборида сақланади.

Электрон маълумотлар омборининг мавжудлиги юқори малакали мутахиссислар томонидан республика банк тизимининг фаолиятини таҳлил қилиш, барқарор ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда мижозларга кўрсатилаётган хизматлар соҳасини кенгайтириш учун имкон яратади.

Ҳукумат қарорлари ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати, давлат ва бошқарув органлари билан Марказий банк ҳамда унинг барча ҳудудий Бош бошқармалари орасида ягона ҳимояланган электрон почта ва электрон ҳужжат айланиши тизими йўлга қўйилган.

ЭҲА тизимларини жорий этилиши муносабати билан вазирлик ва идораларда иш юритиш ҳамда ижрочилик интизомини тартибга солувчи амалдаги меъёрий талаблар, ҳужжатларни электрон тарзда алмашиш, уларни электрон тарзда қайд этиш, электрон назорат карточкаларни юритиш, электрон ҳужжатлар архивини ташкил этиш ва бошқа талабларни ҳисобга олган ҳолда қайта ишлаб чиқилиши тақазо этилади.

Республика “Электрон ҳукумат” тизимини татбиқ қилишда идоралараро ҳужжат алмашинувини жорий қилиш учун аввало  барча давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳимояланган электрон почтани ва электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиш, идораларнинг ички ЭҲА тизимлари билан идоралараро ЭҲА тизими интеграциясини ташкил этиш муҳим ҳисобланади.

Шу сабабли, 2016 йилда Марказий банкнинг барча худудий Бош бошқармаларида ЭҲА тизимини тўлиқ жорий қилиш яъни,  Марказий банк ва унинг ҳудудий Бош бошқармалари томонидан маълумотлар ҳамда электрон ҳужжатларни тижорат банклари, уларнинг филиаллари ва таркибий бўлинмаларига бевосита узатилишини ташкил этилиши, Марказий банкнинг ЭҲА ва Е-ijrо тизимларининг интеграцияси бўйича ишлар олиб борилиши республика банк тизимидаги долзарб масалаларни тезкор ечилишини таъминлайди.

VII.   Марказий банк ва тижорат банкларининг Интернет тармоғидаги веб-сайтлари маълумотларини мунтазам янгилаш, интерактив хизмат турларини ва улар асосида банк хизматларини кенгайтириб бориш

14.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 августдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорликни янада такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 181-сонли қарорига асосан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизматлари тўғрисидаги Низом, базавий интерактив давлат хизматлари реестри тасдиқланган.

Базавий интерактив давлат хизматлари реестрига Марказий банк ва тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган қуйидаги ахборот тақдим этиш хизматлари киритилган:

-          Марказий банкнинг тузилмаси, таркиби, функциялари ва асосий фаолияти, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида маълумотлар;

-          фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

-          қимматли қоғозлар бозори, банк ва суғурта секторлари тўғрисида ахборотни тақдим этиш;

-          бизнесни режалаштириш ва бошқариш, тадбиркорликни ривожлантиришни молия-кредит бўйича қўллаб-қувватлаш масалаларига доир ахборотни тақдим этиш;

-          тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга солиш масалалари бўйича ахборотни тақдим этиш;

-          кредит ташкилотлари (банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар), шунингдек қимматли қоғозлар бланкаларини тайёрлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар тўғрисида ахборот бериш;

-          кредитлар, микрокредитлар бериш бўйича, шунингдек халқаро молия ташкилотлари ва хорижий банкларнинг кредит линиялари тўғрисида ахборот тақдим этиш;

-          банк омонатлари бўйича ахборот бериш;

-          банк пластик карталарини бериш бўйича ахборот тақдим этиш;

-          банк пластик карталари, терминаллар, банкоматлардан фойдаланиш, терминалларни ўрнатиш, таъмирлаш ва алмаштириш бўйича ахборот бериш.

Бундан ташқари, расмий сайтда қўшимча интерактив хизматлар доирасида “Cавол-жавоблар”, “Валюталар курслари”, “Тўлов агентлик тармоғи Бош агентлари рўйхати”, “Валюталар конвертери” каби саҳифалар мавжуд.

Марказий банк томонидан амалга ошириладиган давлат хизматларини расмий веб-сайти орқали интерактив хизмат тарзида кўрсатилиш мақсадида фуқаро ва юридик шахсларнинг электрон мурожаатларини рўйхатга олиш учун шахсий кабинет ташкил этилган.

15.Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат” тизими доирасида Марказий банкнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган интерактив хизматлар сонини ошириш ва ушбу портал орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 1 иш куни қилиб белгиланган ва қатъий назоратга олинган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 майдаги “Давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 120-сонли қарорига мувофиқ Марказий банкнинг барча давлат хизматлари Ягона порталдаги хизматлар реестрига киритилди. Улар қуйидагилардан иборат:

- Бaнклaрни рўйxaтгa oлиш вa бaнк oпeрaциялaрини aмaлгa oшириш ҳуқуқини бeрувчи лицeнзияни oлиш;

- Бoш aгeнтни рўйxaтгa oлиш тўғрисидa гувoҳнoмa oлиш;

- Лoмбaрд фaoлиятини aмaлгa oшириш учун лицeнзия oлиш;

- Бинoнинг Мaркaзий бaнк тaлaблaригa мувoфиқлиги, aсбoб-ускунaлaр, кaссa узeлининг тaйёрлиги вa дaстурий-тexник вoситaлaри билaн жиҳoзлaнгaнлиги тўғрисидa xулoсa oлиш;

- Микрoкрeдит тaшкилoти фaoлиятини aмaлгa oшириш учун лицeнзияни oлиш;

- Крeдит бюрoси фaoлиятини aмaлгa oшириш учун лицeнзия oлиш;

- Бaнк aкциялaрининг йигирмa фoизидaн oртиғини сoтиб oлишгa дaстлaбки руxсaтнoмa oлиш;

- Бaнклaрдa aудитoрлик тeкширувлaрни ўткaзиш ҳуқуқини бeрувчи сeртификaтни oлиш;

- Бaнк филиaлини рўйҳaтгa oлиш учун руxсaтнoмa oлиш;

- Бaнкни иxтиёрий тугaтишгa руxсaтнoмa oлиш;

- Ўзбeкистoн Рeспубликaси рeзидeнт бaнклaрининг aкцялaрини сoтиб oлишгa дaстлaбки руxсaтнoмa oлиш;

- Бaнкни қaйтa тaшкил этишгa руxсaтнoмa oлиш;

- Бaнклaрнинг ўз aкциялaрини сoтиб oлишгa дaстлaбки руxсaтнoмa oлиш;

- Вaкoлaтли бaнклaр тoмoнидaн нaқд xoрижий вa (ёки) миллий вaлютaни oлиб кириш вa oлиб чиқишгa руxсaтнoмaлaр oлиш;

- Тижoрaт бaнклaри тoмoнидaн чeт эл вaлютaсидa oпeрaциялaрни aмaлгa oшириш учун лицeнзиялaр oлиш тўғрисида маълумот;

- Юридик шaxслaр-рeзидeнтлaр тoмoнидaн чeт элдa ҳисoб рaқaмлaри oчишгa руxсaтнoмaлaр oлиш;

- Қиммaтли қoғoзлaр блaнкaлaрини ишлaб чиқaриш ҳуқуқини бeрувчи лицeнзияни oлиш;

- Бaнклaр тoмoнидaн шўъбa бaнклaри, филиaллaрини, вaкoлaтxoнaлaри вa чeт элдa бaнклaрни тaшкил этишдa иштирoк этиш руxсaтини бeриш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги “Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 232-сонли қарорига мувофиқ Марказий банкнинг қуйидаги маълумотлари Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталига киритилди.

-       Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий Бош бошқармалари рўйхати

-       Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тасарруфдаги ташкилотлари рўйхати

-       Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг бўш иш ўринлари

-       Банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга банклар рўйхати

-       Хорижий валютада операция амалга ошириш ҳуқуқи мавжуд бўлган банклар рўйхати

-       Микрокредит ташкилотлари рўйхати

-       Ломбардлар рўйхати

-       Қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестри

-       Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш кунлари

-       Муомалага чиқарилган банк пластик карточкалари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар тўғрисида маълумот

-       Банк карталари асосидаги тўлов тизимининг кўрсаткичлари

-       Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва унинг ҳудудий Бош бошқармаларининг манзиллари ва геолокация маълумотлари тўғрисида маълумот

-       Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўзбек сўмига нисбатан белгилаган хорижий валюталар курслари

-       Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг филиаллари

2016-2018 йиллар давомида Марказий банкнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматларини белгиланган вақтда кўрсатиш ва хизматлар сифатини таъминлаб бориш ва назорат қилиш бу йўналишдаги асосий масала қилиб белгиланган.

16.Тижорат банкларида веб-сайт орқали юридик ва жисмоний шахсларга интерактив хизмат турлари кўрсатиш бўйича 2016-2018 йиллар давомида қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

-          банк карталарини олиш учун буюртмаларни  қабул қилиш, уларни кўриб чиқиш муддатлари ҳамда банк карталарининг фойдаланишга тайёрлиги ҳақидаги хабарнома функцияларига эга бўлган хизматларни жорий этиш;

-          тадбиркорларга кенг кўламли хизмат кўрсатиш мақсадида, кредит олиш учун зарур бўлган электрон ҳужжатларни тақдим этиш ҳамда топширилган ҳужжатларни белгиланган норматив ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлиги ҳақида хабар қилиш;

-          кредитлар миқдори ва улар бўйича фоиз ставкалари, кредит фоиз ставкалари бўйича ойлик тўловлар миқдори, кредитнинг максимал суммаси ва бошқа ҳисоб-китоблар воситалари сифатида фойдаланиш учун интерактив кредит калькуляторини жорий этиш;

-          банкнинг турли интерактив ва ахборот хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш учун фойдаланувчининг шахсий кабинетини ишлаб чиқиш, бунда банк пластик картасига юклаш учун маблағлар ҳақида маълумотлар, пластик картага юкланган барча маблағлар тарихи (санаси, суммаси ва қолдиқ сумма), чиқим амаллари (санаси, суммаси ва савдо нуқтасининг номи), шунингдек, кредитлар ҳақида тўлиқ ахборот бериш (муддатли ва муддати ўтган қарзларнинг қолдиқ суммаси, кредит фоизлари ва тегишли санада тўловни амалга ошириш суммаси) кўзда тутилади;

-          интерактив хизмат сифатида мобил алоқа воситаси орқали масофавий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида, пластик карта эгалари учун SMS информер тизимини жорий этиш, бунда фойдаланувчининг мобил телефонига пластик карта билан боғлиқ барча амаллар ҳақида, банк ва унинг ҳамкорларидан ахборот ва реклама маълумотлари, шунингдек валюта курслари ва бошқа маълумотларни автоматик равишда SMS хабарлари орқали олиш имкониятини яратиш;

-          банк мижозларига банк информерларининг жойлашуви, республика бўйича ўрнатилган банк информерлари, бориш йўллари ва мўлжал ҳақида тўлиқ рўйхат ва электрон харитани киритиш;

-          банк мутахассисларининг реал вақт режимида хабарлар, форумлар, блоглар ва бошқа воситалар орқали тўғридан-тўғри консультациялар ўтказиши учун интерфаол линиялар ташкил этиш ҳамда уларнинг ишчанлик ҳолатини доимий равишда таъминлаш.

17.Марказий банк ва тижорат банкларининг веб-сайтларига доир вазифалар бўйича қуйидагиларни амалга ошириш белгиланади:

Веб-сайт саҳифаларида давлат ахборот ресурсларига доир маълумотларни жойлаштирилишини таъминлаш ва уларнинг турларини янада кенгайтириш.

Интернет тармоғида веб-сайтлар маълумотлар базасини мунтазам янгиликлар билан тўлдириб бориш, банкларнинг веб-сайтлари орқали интерактив хизматлар кўрсатиш учун ташкил этиладиган ахборот тизимларининг ягона стандартлар ва талаблар асосида ўзаро ҳамкорлик қилишини йўлга қўйиш.

Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш, банклар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга интерактив давлат хизматлари кўрсатиш учун мўлжалланган ихтисослаштирилган ахборот тизимини яратиш ҳамда банклараро электрон ахборот айирбошлашни ягона усулини ишлаб чиқиш.

Интерактив ахборот ресурсларини шакллантириш, ахборот тизимларини яратиш ҳамда ривожлантириш, уларнинг бир-бирига мослигини ва ўзаро алоқада ишлашини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароит яратиш.

Интерактив давлат хизматларини кўрсатиш ва мавжуд интерактив хизматларни кенгайтириш, тадбиркорликни лицензиялаш ва тартибга солиш масалаларида юридик ва жисмоний шахсларнинг интерактив давлат хизматларидан сифатли фойдаланишини таъминлаш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш йўли билан банклар фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини кўриш.

Тижорат банкларининг веб-сайтлари орқали интерактив хизмат турларини кенгайтириш, шунингдек, тадбиркорларнинг мурожаатларига        он-лайн режимида ва “бир дарча” орқали жавоб беришни йўлга қўйиш чораларини кўриш.

Тижорат банклари веб-сайтларини амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мос келиши юзасидан белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминлаш.

Микромолиялаш ва нобанк кредит ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари тўғрисидаги маълумотларни интерактив равишда тақдим қилиш имкониятини яратиш мақсадида ушбу ташкилотлар уюшмасининг веб-сайтини яратиш ва мижозлар учун мўлжалланган барча маълумотларни жойлаштириб, интерактив хизматларни йўлга қўйиш.

VIII.    Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларини ривожлантириш

18.Масофадан банк хизматини кўрсатувчи анъанавий «Банк-мижоз» тизими республикамизда кенг тарқалган бўлиб, барча банкларда татбиқ қилинган. Ушбу тизимни қўллаш учун мижознинг компьютерида махсус дастур ўрнатилиб, алоқа каналлари орқали банкнинг ахборот тизими билан ўзаро мулоқот таъминланади. Аммо «Банк-мижоз» тизимини қўллашда муайян иш жойига боғланиш ҳамда ихтисослаштирилган дастурлардан фойдаланиш зарурлиги сабабли, ушбу тизимдан фойдаланиш имконияти чекланган. Шунинг учун Интернет тармоғи ва оддий браузер, яъни мижозни тармоққа киришини таъминловчи кенг тарқалган дастур орқали ишлашини таъминловчи онлайн-банкинг (интернет-банкинг) тизими кенг қўлланилади. Бу тизимдан фойдаланганда хавфсизлик ва ахборотни мухофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, Интернет орқали узатиладиган ахборотлар махсус протоколлар бўйича шифрланади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланади. Мижоз қаерда бўлишидан қатъий назар, Интернет тармоғи орқали банк хизматидан фойдаланиши мумкин, яъни замонавий ахборот технологияларига асосланган интернет-банкинг тизими орқали масофавий хизмат турлари амалга оширилади.

Интернет-банкинг технологияси банк учун ҳам, мижозлар учун ҳам қўшимча қулайликлар яратади. Жумладан, мижоз ўз ҳисобварағи бўйича банк амалларини бажариш учун банкка бормасдан, Интернет орқали хоҳлаган жойидан, хоҳлаган вақтида бажариш имкониятига эга бўлиб, ҳисобварағининг ҳолати, маблағнинг келиб тушиши, тўловларнинг акс эттирилиши каби амаллар ҳақида маълумотларни олиши мумкин. Бу эса мижоз учун ўз вақти ва маблағини тежаш, манзилнинг узоқ-яқинлигига қарамасдан банкни ихтиёрий равишда танлаш ва ўз маблағларини тезкор бошқариш афзалликларини яратади.

Шунингдек, “Uzkart” банклараро тўлов тизими иштирокчилари бўлган тижорат банклари билан ҳамкорликда “on-line” режимида ишлайдиган миллий технологик платформани яратилиши Интернет-банкинг хизматлари орқали реал вақт ичида мижоз ўз карточка ҳисобварақларини бошқариши, коммунал ва бошқа тўловларни амалга ошириши учун имкониятини беради.

Бу борада 2013 йил 1 сентябридан бошлаб Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази ва “CLICK” компаниясининг UZCARD-CLICK қўшма лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилди. Мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистондаги исталган банкнинг барча UZCARD online пластик карталари фойдаланувчилари исталган банк ёки инфокиоскда UZCARD SMS-ахборот бериш хизматини мобиль телефонга улашлари мумкин. Сўнгра SMS-ахборот бериш хизмати уланган мобиль телефондан бепул USSD сўровини жўнатиб, ўз UZCARD online пластик картасини тизимга боғлаш зарур. Шундан кейин фойдаланувчи мобиль телефон орқали пластик картадан тўловни амалга ошира олади. Барча тўловлар воситачилик ҳақисиз амалга оширилиши мазкур лойиҳанинг фарқланувчи хусусияти ҳисобланади. Оnline пластик карталар фойдаланувчиларига инновацион хизматларни тақдим этаётган бундай замонавий лойиҳаларни жорий этиш кўп жиҳатдан мамлакатимизда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимининг ривожланишига имкон яратмоқда.

Шу билан бирга, “Uzpaynet” чакана тўловлар тизимини янада ривожлантириш ва республиканинг барча ҳудудларида аҳолидан тўловларни қабул қилиш бўйича хизмат турларини кенгайтириш, жойларда коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг уланишини таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ўз навбатида, “National Engineering Technologies” МЧЖ томонидан жорий қилинган MBANK тизими фойдаланувчиларга компьютер ёки мобил телефон орқали алоқа, интернет, телевидения, коммунал хизматлар, солиқ ва жарималар ҳамда бошқа тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш имконини беради.

Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) томонидан Uzkart “on-line” банк карталари фойдаланувчиларига Интернет ҳамда мобил алоқа орқали масофадан электрон тўловларни амалга ошириш имконини берувчи “Internet-bank” ва “e-commerce” модуллари ишга туширилиши натижасида банк карталари орқали масофадан онлайн режимда тўловларни амалга оширишнинг имкониятлари яратилди:

- ЯУПМ серверида банк картаси эгасининг шахсий кабинети ташкил этилиб, мобил алоқа ва интернет операторлари, IP-телефония, шаҳар телефон алоқаси, коммунал хизматлар учун тўловларни амалга ошириш;

- электрон тижорат соҳасига мўлжалланган “e-commerce” модули орқали бевосита Интернет дўконидан харид қилинган товарлар, хизматлар, авиа ва темир йўл чипталари, меҳмонхоналар хизмати, ўқиш контрактлари бўйича тўловларни амалга ошириш.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан жорий қилинган “SMS-TO’LOV” (UPAY) электрон тўлов тизими нақд пулсиз тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш учун мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда тижорат банклари  (20 га яқин) ушбу тизимга уланган бўлиб, тизимдан кенг фойдаланилмоқда.

Мазкур тизимда жисмоний шахслар мобил алоқа ва интернет операторлари хизмати, коммунал хизматлар учун, солиқ ва бошқа тўловларини мобил телефони ёки Интернет орқали банк депозит ёки банк картаси ҳисобварақларидан тўлаш имкониятига эга.

19.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида” 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарори ижросини таъминлаш борасида мижозлар учун юқорида белгиланган қулайликларни яратиш мақсадида қарор билан тасдиқланган комплекс чора-тадбирларнинг (қарорнинг 1-иловаси) 17-банди ва 2011 йил 7 февралдаги      ПҚ-1474-сонли “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури тўғрисида” қарори билан тасдиқланган Давлат дастурининг 53-бандларида банк мижозларига ахборот коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда, банкдаги банк ҳисобварақларини масофадан туриб бошқариш имкониятини яратиш, шу асосида кўрсатилаётган банк хизматларининг сифати ва кўламини кенгайтириш масалалари белгиланган.

Мазкур ишларни амалга ошириш учун Марказий банк томонидан Ўзбекистон банклари ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси (ҳозирги вазирлик) билан келишилган “Кўрсатилаётган банк хизматларининг сифати ва кўламини ахборот-алоқа технологияларни кенг қўллаган ҳолда кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси ҳамда банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимлари (банк-мижоз, интернет банкинг, мобил-банкинг, sms-банкинг ва бошқалар)ни республика миқёсида доимий кенгайтириб боришга доир мақсадли кўрсаткичлар режаси тасдиқланган.

Шу муносабат билан, банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан фойдаланаётган мижозлар сони тўғрисидаги маълумотлар 2011 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳар ойда мониторинг қилиб борилмоқда. Мониторинг натижаларига кўра, банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан фойдаланувчилар сони муттасил кўпайиб бормоқда.

Айни пайтда, 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан фойдаланувчилар жами сони 534 800 та бўлиб, шундан интернет-банкинг ва “Банк-Мижоз” дастурий мажмуаси хизматларидан фойдаланувчилар сони деярли 62 227 тани ташкил этган бўлса, мобил-банкинг ва sms-банкинг хизматларидан фойдаланувчилар сони эса тахминан472 573 тани ташкил этади.

Бу эса, 2014 йил бошига (1 январь ҳолатида 264 390 тага) нисбатан мазкур тизимлардан фойдаланувчилар жами сони 2 баробарга ошганлигини кўрсатади.

Тижорат банклари томонидан мижозларга юқори сифатли замонавий банк хизматларини тақдим этиш орқали банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларини республика миқёсида кенг қўлланилишини 2015 йил мобайнидатаъминлаш мақсадида мақсадли кўрсаткичлар режаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон банклари ассоциацияси билан келишилган ва Марказий банк томонидан тасдиқланган ҳолда барча тижорат банкларига юборилган. Мазкур мақсадли кўрсаткичлар режасига асосан, тизимдан фойдаланувчилар сонини йил охирига қадар 2 баробарга оширилиши режалаштирилган.

Айни пайтда, 2015 йилнинг 1 декабрь ҳолатига банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан фойдаланувчилар жами сони 1 005 380 та бўлиб, шундан интернет-банкинг ва “Банк-Мижоз” дастурий мажмуаси хизматларидан фойдаланувчилар сони деярли 78 725 тани ташкил этган бўлса, мобил-банкинг ва sms-банкинг хизматларидан фойдаланувчилар сони эса тахминан926 655 тани ташкил этади.

Бу эса, ўтган 2014 йил 1 декабрь ҳолатига (474 980 тага) нисбатан банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан фойдаланувчилар жами сони 2 баробардан ортиқ ошганлигидан далолат беради.

Шунинг билан бирга мазкур соҳада тижорат банклари мутахассисларининг малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистон банклари ассоциацияси билан биргаликда “Банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларини жорий этиш, ишлаш тартиби ва фойдаланиш масалалари бўйича тижорат банкларининг мутахассислари учун амалий семинарлар дастури” ишлаб чиқилган.

Ушбу амалий семинарлар кун тартибида Интернет-банкинг, СМС-банкинг тизимларидан фойдаланиш, тижорат банклари мижозларига қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда ўз ҳисобварақларини масофадан бошқариш имкониятларини яратиш, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилмоқда.

          Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат” тизими доирасида интернет-банкинг хизматларидан фойдаланувчилар сонини 2016-2018 йиллар давомида янада кўпайтириш бўйича доимий равишда ишлар олиб борилади.

Шунингдек, банк тизими шаффофлигини таъминлаш, ҳисобварақдаги маблағ қолдиқлари ва улар орқали амалга оширилган банк операциялари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ҳамда аҳолига банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш хизматларини кўрсатиш кўламини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши мўлжалланган.

IX.    Банкларда ахборот-коммуникация технологияларини такомиллаштириш шароитида хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш тизимини кучайтириш

20.Банк тизимида ахборот муҳофазаси тизими комплекс тарзда яратилган бўлиб, бунда ахборот бир нечта босқичларда ҳимояланади. Буларга мисол қилиб, электрон тўлов ҳужжатлари электрон тарзда яратилганда, ушбу ҳужжат электрон рақамли билан тасдиқланади ва шифрланади, кейинги босқичда ҳимояланган алоқа каналлари орқали юборилади. Шу билан бирга, банк ахборот тизимини ташқи муҳитдан ҳимоялаш мақсадида тармоқлараро экранлар ўрнатилган, шунингдек, банклардаги сервер ва ишчи станцияларнинг барчасига лицензияланган антивирус дастурлари ўрнатилган. Марказий банк тизимида антивирус ҳимояси марказлаштирилган тарзда таъминланган ва унинг базаси мунтазам равишда янгиланиб борилади. Ушбу тадбирлар натижасида, банк ахборот тизимларига ташқаридан ноқонуний равишда кириш ва электрон маълумотларни рухсатсиз тасарруф этиш тўлиқ бартараф этилган. Интернет тармоғига ўрнатилган прокси-сервер аппарат-дастурий қурилмалари ҳар бир фойдаланувчини аутентификация ва идентификация жараёнидан ўтказгандан сўнг кириш ҳуқуқини тақдим этади. Банк локал тармоғи интернет тармоғидан жисмонан ажратилган бўлиб, банк тармоқларида фойдаланилаётган компьютерларни интернетга уланиши қатъиян таъқиқланган. Шунингдек, банк телекоммуникация тармоғи таркибида тижорат банкларининг виртуал корпоратив тармоқлари яратилган. Бу виртуал тармоқларга фақат тижорат банклари томонидан белгиланган фойдаланувчилар махсус пароллар ёрдамида кириши мумкин. Тармоқнинг бошқарув командалари ва маълумотларнинг бошқа-бошқа каналлардан узатилиши, бошқарув маркази ва алоқа жиҳозлари қўриқланадиган биноларда жойлашиши, бегона шахсларнинг бу биноларга кириши чекланганлиги ҳам хавфсизликни таъминлаш учун хизмат қилади.

Марказий банкнинг локал ҳисоблаш тармоқларида департамент ва бошқармаларнинг виртуал тармоқлари ташкил этилиб, улардан фойдаланувчилар таркиби тегишли тармоқ маъмури томонидан белгиланади. Шунингдек, ҳар бир виртуал тармоқ ва ҳар бир компьютер махсус пароллар билан таъминланади. Банк сирига доир маълумотлардан фойдаланиш учун электрон рақамли имзо калитларини қўллаш талаб этилади.

Бундан ташқари, ахборот технологиялари инфратузилмасининг автоматлаштирилган бошқариш ва мониторинг тизими қўлланилади. Бунда локал ҳисоблаш тармоғи таркибидаги мавжуд техника жиҳозларининг иш унумдорлиги ва ҳисобини юритиш, тизимларда юзага келадиган носозлик ҳолатларини аниқлаш, тегишли дастурий таъминотни масофадан туриб ўрнатиш ҳамда тармоқ хизматининг сифат кўрсаткичларини марказлашган ҳолда назорат қилиш билан бирга тармоқда мавжуд бўлган ўзгаришларни оператив равишда аниқлаш имконияти яратилади.

  Шунингдек, банк ахборот тизимларида ахборотларни ташқарига чиқиб кетишини олдини олиш мақсадида, DLP-тизими (Data loss Prevention)  жорий қилинган ва ушбу тизим самарали тарзда ишлаб келмоқда. Ушбу тизим орқали фойдаланувчи томонидан ноқонуний тарзда юборилган маълумотларни аниқлаш ва унга нисбатан чоралар кўриш, келгусида бундай ҳолатларни қайта такрорламаслиги бўйича тегишли ишларни амалга ошириш имкониятини яратилади.

Ушбу тизимларни ташкилий томондан хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш тизими билан мувофиқлаштириш ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш имконини беради.

         Банк ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фойдаланишга жорий қилинган барча тизимлар учун ахборотни муҳофаза қилиш бўйича дастурий-техник воситалар жорий қилинади, мазкур тизимлардан фойдаланиш йўриқномалари ишлаб чиқилиб, хавфсизлик бўйича тавсиялар киритилади. Марказий банк томонидан фойдаланишга топширилган  чакана тўловлар клиринг тизими, Гаров реестри тизими шулар жумласидандир.

Бундан ташқари банк мутахассисларининг билимлари ва амалий савияларини ошириб бориш мақсадида мунтазам равишда ўқув-амалий  машғулотлари ўтказилади, хавфсизлик бўйича мутахассислар махсус ўқув курсларига юборилади ва тегишли сертификатлар билан таъминланади.

21.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 июлдаги 190-сонли “Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш марказлари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарор билан жисмоний ва юридик шахсларга Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлар ягона электрон рақамли имзо калити орқали амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган. Бу эса ўз навбатида, жисмоний ва юридик шахсларга янада қулайликлар яратиб, ягона калит орқали давлат органларининг барча хизматларидан фойдаланиш имкониятини яратади. Ушбу қарор ижросини Марказий банк ва тижорат банкларида таъминлаш мақсадида, 2016 йилда Марказий банк ва тижорат банкларининг ахборот тизимларини идентификациялаш тизимига интеграциялаш ишларини олиб бориш кўзда тутилган. Бунга эришиш мақсадида Марказий банк ахборот муҳофазаси тизимларига тегишли ўзгартиришлар китириш режалаштирилган. Бу эса Марказий банк томонидан тақдим этиладиган хизматларни ўз вақтида ва сифатли тақдим этилишига олиб келади.

22.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 октябдаги 295-сонли “Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш объектларида конфиденциал маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш ва ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш объектларида конфиденциал маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш ва ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган ҳамда конфиденциал маълумотларни рўйхатини аниқлаш белгиланган. Ушбу Қарор билан белгиланган вазифаларни Марказий банк тизимида самарали амалга ошириш мақсадида, ахборот тизимларида қайта ишланадиган конфиденциал маълумотларни аниқлаш бўйича комиссия тузилган. Ушбу комиссиянинг асосий вазифаларидан Марказий банк ахборотлаштириш объектларини ахборот муҳофазаси талабларига мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш ҳисобланади. Марказий банк томонидан ахборот тизимларини аттестациядан ўтказиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди, жумладан ахборотни криптографик ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланиш фаолияти билан шуғулланиш учун ваколатли органдан тегишли лицензия олинган ва ахборот тизимларида қўлланилаётган ахборотни криптографик ҳимоя қилиш воситалари ваколатли органдан тегишли сертификатлар олинган. Ушбу ишларга қўшимча тарзда ахборот тизимларида қўлланилаётган бошқа қуйи тизимларнинг ахборот хавфсизлигини янада ошириш, мавжуд ахборот муҳофазасини таъминловчи техник воситаларнинг резервларини ташкил этиш каби ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. Буларга қўшимча тарзда, ахборотни муҳофаза қилиш бўйича янги технологияларни қўллаган ҳолда, ахборотни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириб бориш кўзда тутилган.

23.Марказий банк тизимида Электрон рақамли имзо  калитларини рўйхатга олиш маркази ташкил этилган. Бу марказ ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган. Ушбу марказ томонидан электрон рақамли имзо калитлари халқаро ва миллий стандартларда яратиб берилади. Ҳозирги кунда ушбу тизимда берилган электрон рақамли имзо калитлари Банклараро тўлов тизими, Кредит ахборотлар миллий институти, Мунис, Электрон ҳужжат айланиши тизими ва бошқа Марказий банкнинг ахборот тизимларида электрон ҳужжатга электрон имзо қўйиш, шифрлаш, аутентификациядан ўтказиш учун қўлланиб келинмоқда. Ҳозирги кунда Республикамизда электрон рақамли имзо калитларининг сертификатлари Ягона реестрини ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Марказий банк томонидан ҳам Марказий банк электрон рақамли имзо калитларининг сертификатлари ягона реестрини ташкил этиш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш режалаштирилган. Марказий банк ягона реестрининг асосий вазифаларидан бири, Марказий банк электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш маркази томонидан яратилган электрон рақамли имзо калитларининг сертификатларини Республикада яратилаётган Ягона реестрга ўз вақтида тақдим этиш ва Марказий банк ва тижорат банкларининг ахборот тизимларида актуал ҳолатдаги сертификатлардан фойдаланишни таъминлаш ҳисобланади.  

Юқоридаги ишларни амалга ошириш билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан қабул қилинган қарорларни Марказий банк тизимида ўз вақтида ва самарали бажаришга эришилади. Шу билан бирга, замон талабларига мувофиқ равишда ахборот муҳофазаси тизими шакллантирилади, бу эса ўз навбатида, ахборот тизимларининг узлуксиз ишлашини ва хизматларни сифатли тақдим этилишини таъминлайди. 

Кўчириб олиш учун файллар