Валюталар курслари 23.12.2014 дан
  • 1 USD = 2418.20 +4.24
  • 1 EUR = 3000.66 +7.10
  • 1 RUB = 39.85 -2.58
  • 1 GBP = 3781.82 -11.48
  • 10 JPY = 203.40 0.00
  • 1 SEK = 312.88 +293.33
  • 1 CHF = 2460.77 +2438.87
  • 1 AED = 658.37 -7622.22
  • 1 EGP = 338.21 +178.35
  • 1 NOK = 328.11 -362.68
  • 100 LBP = 159.93 -167.55
  • 1 TRY = 1044.31 +654.34
  • 1 XDR = 3514.98 +1674.79
  • 1 MYR = 693.69 +373.90
  • 1 UAH = 153.35 -2347.90
  • 1 PLN = 695.18 +37.96
  • 1 AUD = 1988.62 +1651
  • 1 CAD = 2089.28 +1685.41
  • 1 CNY = 389.97 -1598.65
  • 1 DKK = 403.87 -643.72
  • 1 ISK = 19.55 -3513.67
  • 1 SGD = 1835.59 -253.69
  • 10 KRW = 21.90 -131.75
  • 1 KWD = 8280.59 +7562.64
Ишонч телефони

+998 71 200-00-44

  • МБ Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси
  • МБ Андижон вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Бухоро вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Жиззах вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Қашқадарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Навоий вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Наманган вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Самарқанд вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сирдарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Фарғона вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Хоразм вилоят Бош бошқармаси
  • МБ Тошкент шаҳар Бош бошқармаси
Тел.

Боғланиш

Сайт харитаси

Давлат дастурлари

  • 2016 йил “Соғлом она ва бола йили”

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
    ФАРМОЙИШИ
    «СОҒЛОМ ОНА ВА БОЛА ЙИЛИ» ДАВЛАТ ДАСТУРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



    Халқимизнинг асрий анъаналарини ҳисобга олиб, «Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади» деган ҳаётбахш қадрият ва олижаноб ғоя жамиятда чуқурроқ англаб етилишига ва қарор топишига йўналтирилган кенг чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг даражасини янада юксалтириш, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, жамиятда оналарга алоҳида ҳурмат-эҳтиром муҳитини шакллантириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, оиланинг мустаҳкам, соғлом ва аҳил бўлишида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида, шунингдек 2016 йил Ўзбекистон Республикасида «Соғлом она ва бола йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан:
    1. «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича Республика комиссияси иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
    2. Республика комиссияси (Ш. Мирзиёев):
    манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, бошқа жамоат ва ноҳукумат ташкилотларини кенг жалб этган ҳолда бир ой муддатда «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурининг лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин;
    «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурининг асосий йўналишларини чуқурроқ ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳлар ташкил этсин ва уларга республиканинг етакчи мутахассислари ва олимларини, кенг жамоатчилик вакилларини жалб этсин.
    3. «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишда, соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш, хотин-қизларнинг турмуш шароити ва даражасини ҳар томонлама яхшилаш юзасидан олиб борилаётган кенг кўламли ишларни янада мантиқий давом эттириш мақсадида, қуйидаги устувор вазифаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилсин:
    оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;
    олис ва чекка қишлоқ туманларида яшаётган аҳоли, айниқса аёллар учун зарур ижтимоий, маиший ва тиббий нуқтаи назардан зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосидаги замонавий уй-жойлар, ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик сув, табиий газ билан таъминлаш, хизматлар кўрсатиш ва сервис даражасини юксалтириш борасидаги ишларни изчил давом эттириш;
    тиббиёт муассасаларининг, жумладан перинатал ва скрининг марказларнинг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг иш самарадорлигини ошириш, патронаж тиббиёт ҳамшираларининг сонини кўпайтиришни таъминлаш, акушер-гинекологлар ва болалар шифокорлари малакасини ошириш;
    никоҳга кираётган шахсларнинг никоҳдан олдин тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаш учун тиббиёт ходимларининг масъулиятини кучайтириш, шу асосда туғма ва ирсий касалликлар сонини камайтириш ҳамда ушбу мақсадларда поликлиникаларни замонавий ташхис ускуналари билан жиҳозлаш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, мустаҳкам оила қуриш ва соғлом фарзанд туғилиши учун никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг муҳимлигини аҳоли кенг қатламлари онгига сингдирган ҳолда катта тушунтириш ишларини олиб бориш;
    аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, санитария ва гигиена, ҳомиладор аёлларнинг соғлиғини сақлаш ва психофизиологик аҳволини яхшилаш, ёш оналар ва болаларни тегишли тарзда парвариш қилиш соҳасидаги ишларни кучайтириш, уларнинг овқатланиш рациони сифати ва калорияси яхшиланишини таъминлаш;
    ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, ёшларни, айниқса қишлоқ жойларда қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, янги спорт объектларини қуриш, ишлаб турганларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш, юқори малакали тренер кадрлар ва мураббийлар билан таъминлаш;
    мамлакатимизда тинчлик, осойишталик ва фаровонликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида оилаларда соғлом маънавий муҳитни, хусусан, ўзаро ҳурмат-эҳтиром, эр-хотин ўртасида, ота-оналар билан фарзандлар, қайнона-келин ўртасида, қўни-қўшнилар ўртасида меҳр-оқибат руҳини яратиш;
    қиз болаларни — бўлажак оналарни — жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда шакллантириш, уларнинг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида албатта таълим олишини, замонавий билимлар ва касб-ҳунарларга эга бўлишларини таъминлаш, уларнинг ҳаётда муносиб ўринни эгаллашларида, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришларида асосий шарт ҳисобланмиш мустаҳкам ҳаётий позицияни ва мустақил фикрлашни шакллантириш;
    соғлом болани шакллантиришда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада ривожлантириш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаб, илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этган ҳолда болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш;
    касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг, аввало қизларнинг иш билан бандлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқидаги ёшларга имтиёзли кредитлар, ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун ипотека кредитлари, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш учун истеъмол кредитлари ажратиш ишларини янада кенгайтириш;
    дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда маҳаллий ҳокимият органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хотин-қизлар ва ёшлар бирлашмалари, фахрийлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бу ишларга жамиятда ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган кекса авлод вакилларини кенг жалб этиш;
    оммавий ахборот воситалари, шу жумладан электрон ахборот воситаларининг ва Интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурининг мақсадлари ва вазифалари ҳамда Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш.
    4. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари раҳбарлигида «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурининг аниқ тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларни Республика комиссиясига тақдим этиш бўйича ҳудудий комиссиялар тузилсин.
    5. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ


    Тошкент ш.,
    2015 йил 10 декабрь,
    Ф-4577-сон

  • 2015 йил - «Кексаларни эъзозлаш йили»
  • 2014 йил - “Соғлом бола йили”

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида"ги 2014 йил 19 февралдаги 2133-сонли қарори

    Банк тизими “Соғлом бола йили”даги ҳаракат режасини очиқлади

    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан "Соғлом бола йили” дастури доирасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда оилавий бизнес, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини ҳамда тадбиркор аёлларни молиявий қўллаб-қувватлашда банк тизимининг ўрни мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

    Президент Ислом Каримов ташаббуси билан мамлакатимизда 2014 йил – “Соғлом бола йили”, деб эълон этилиши банк тизими томонидан самимий қаршиланди. Мамлакатимизда кечаётган оламшумул ўзгаришларнинг етакчи кучи бўлган банк тизими жорий йилдаги фаолиятида соғлом ва маънан баркамол авлодни тарбиялашнинг иқтисодий-молиявий омилларига эътибор бериб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, инфратузилмани янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлиги ва реал даромадларининг изчил ўсишини таъминлаш, халқимиз учун муносиб ҳаёт барпо этиш, оилаларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилашга қаратилган ўз ҳаракат режасини амалга оширишга киришди.

    Ҳаммамиз яхши биламиз, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётнинг тез ўзгарувчан бозор талабларига жавоб берадиган замонавий тузилмаларини шакллантиришда, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли даромадлари ўсишида, мамлакатимиз тараққиёти йўлидаги мураккаб ва масъулиятли вазифаларни амалга оширишда ҳал қилувчи ўрин ва таъсирга эга бўлиб бормоқда.

    Қайд этилдики, жорий йилда ҳам кичик бизнес субъектларини, айниқса, оилавий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш, таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорликка жалб этиш банк тизими сиёсатининг устивор йўналишларидан бири бўлиб қолади.

    Бинобарин, кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун бу йил барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 7,5 трлн. сўм миқдорида кредит маблағлари йўналтирилади.

    Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, уларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун 160 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратиш белгиланди. Бундан ташқари, банк тизими манфаатдор жамоатчилик ташкилотлари билан биргаликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини касбга йўналтириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва ёшларни бизнес билан шуғулланишга рағбатлантириш учун мамлакат кўламида “Менинг бизнес ғоям” ва “Ёш тадбиркор - юртга мададкор” лойиҳалари амалга оширилишида бош-қош бўлади. Шунингдек, банклар “Ватаним тараққиётига менинг ҳиссам” шиори остида ёш тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмасини ташкил этишда қатнашади. Шунингдек, таълим кредитлари ажратиш тизимини такомиллаштириш ва тегишлича ресурс ажратиш чоралари кўрилади.

    Мамлакатимизда тадбиркорлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Биргина ўтган йилнинг ўзида оилавий бизнес, хусусий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга йўналтирилган микромолиявий хизматлар миқдори қарийб 137 млрд сўмни ташкил этди. Натижада қишлоқ жойларда янги-янги хизмат кўрсатиш шохобчалари, новвойхоналар, қандолат цехлари, бозорчалар ва савдо дўконлари, болалар майдончалари, оилавий дам олиш масканлари, гўзаллик салонлари фойдаланишга топширилди. Оилавий бизнес имкониятлари кенгайишига мос равишда кредитлаш ҳажми ҳам ошиб бормоқда ва бу йил ушбу йўналишга ажратиладиган кредитлар миқдори 170 млрд сўмни ташкил этади.

    Мамлакатимиз иқтисодиёти бақувват бўлиб, тадбиркорлик имкониятлари кенгайиб бориши билан аёлларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг оғирини енгил қилиш масаласига ҳукумат миқёсида катта эътибор қаратилмоқда ва бу ҳол тижорат банклари фаолиятида ҳам ўз аксини топмоқда. Жорий йилда ушбу йўналишга 700 млрд сўм ажратиш белгиланди. Кези келганда айтиш ўринли, таркибида 50 фоиздан ортиқ аёллар меҳнатидан фойдаланувчи кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредит ажратиш кўзда тутилмоқда. Бу ҳамда тадбиркор аёллар ўртасида “2014 йилнинг энг яхши лойиҳаси” танловининг ўтказилиши ўз навбатида, аёлларни ўз ишини очиш ва оиласи даромадини ошириш, меҳнат қобилиятини тўлақонли намоён этишига шароит яратади.

    Банклар эътиборида маҳаллий маиший электр жиҳозлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ҳисобига аёлларнинг рўзғор ишини енгилаштириш ва турмуш шароитини яхшилаш чоралари ҳам турибди. Айни мақсадлар учун 50 млрд сўм миқдорида истеъмол кредитлари ажратиш режалаштирилди.

    Сўнгги йилларда аҳоли даромадлари ва сифат даражасининг ўсиб бориши ипотека кредитларига бўлган талабни оширмоқда. Тижорат банклари айни ҳолни эътиборга олиб, ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш, қуриш ва таъмирлаш учун имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш ҳажмини 215 млрд сўмга етказмоқчи. Бундан ташқари, намунавий лойиҳалар бўйича 11 мингта якка тартибдаги уй-жойлар қуриш орқали қишлоқ оилаларини шинам уй-жойлар билан таъминлаш ва уларнинг турмуш шароитини яхшилаш учун 1 трлн сўмдан ошиқ кредит ажратиш режалаштирилди. 

    Банклар сўнгги пайтда жойларда бозор инфраструктурасини ўзгартириш жараёнларида ҳам фаол иштирок этмоқда. Бу йил қарийб 1 трлн сўм кредитлар эвазига замонавий савдо-маиший ва бошқа турдаги хизмат кўрсатиш объектларини яратиш ва кенгайтиришга қаратилган минглаб лойиҳалар молиялаштирилади. Натижада ҳатто олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ жойларда ҳам замонавий типдаги маиший хизмат кўрсатиш комплекслари ишга туширилади.

    Банклар истиқболи жамият фаровонлиги билан чамбарчас боғлиқдир. Шу боис улар келгусида жамият ва тадбиркорлик ривожига ижобий таъсир кўрсатадиган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари ижросида ҳам фаол иштирок этади. 

    “Соғлом бола йили” Давлат дастури ва мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш доирасида белгиланган прогноз кўрсаткичларга эришиш учун банклар жамоатчилик ташкилотлари билан биргаликда аёллар ва ёшлар ўртасида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, иқтисодий билимларини кенгайтириш, молиявий ресурсларни бошқаришга қаратилган турли оммавий тадбирларни мунтазам ўтказиб боришни режалаштирмоқда. Шу билан бирга жойларда аҳоли ва тадбиркорлар билан ўтказиладиган, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш ва аҳоли бандлигини оширишга туртки бераётган амалий учрашув ва семинарлар, бизнес-форумларда банк хизматлари кенг равишда тарғиб қилиб борилади. 




     

  • 2013 йил - "Обод турмуш йили”

    • Ўзбекистон Республикаси Президентининг  "Обод турмуш йили” Давлат дастури тўғрисида"ги 2013 йил 14 февралдаги 1920-сонли қарори

    • Банклар “Обод турмуш йили” дастурида фаол иштирок этмоқда

    • Фарғоналик ҳунармандларга имтиёзли кредит ажратилди

    • Тадбиркор аёллар ташаббуси маъқулланди

    • Битирувчиларнинг бизнес лойиҳалари молиялаштирилмоқда

  • 2012 йил “Мустаҳкам оила йили” давлат дастури тўғрисида”

    “МУСТАҲКАМ ОИЛА ЙИЛИ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА” 2012 ЙИЛ 27 ФЕВРАЛЬ ПҚ-1717-СОН

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

    "Мустаҳкам оила йили” давлат дастури тўғрисида

    2012 йил 27 февраль ПҚ -1717-сон

    Жамиятимизнинг асоси бўлмиш оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, оилаларни, айниқса, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасида олиб борилаётган барча ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ролини ошириш, мустаҳкам, соғлом оилани шакллантиришда маҳалланинг мавқеини мустаҳкамлаш ва ролини кучайтиришга доир аниқ мақсадга йўналтирилган кенг кўламли чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш мақсадида, шунингдек, 2012 йил Ўзбвкистон Республикасида "Мустаҳкам оила йили” деб эьлон қилинганлиги муносабати билан:

    1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 13 декабрдаги Ф-3760-сон фармойиши билан тузилган Республика комиссияси томонидан манфаатдор вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, жамоат ҳамда ноҳукумат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ишлаб чиқилган «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

    “Оила соғлом экан — жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан — мамлакат барқарор” деган  инсонпарвар тамойилдан келиб чиққан ҳолда, қуйидагилар “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурини амалга оширишнинг энг муҳим йўналишлари этиб белгилансин:

    бугунги кун талабларини ҳисобга олган ҳолда қонунчилик ва норматив-ҳукуқий базани янада такомиллаштириш, амалдаги қонун ҳужжатларига оила институтини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган зарур ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш, янги қонунлар, қоида ва нормаларни ишлаб чиқиш, бу масалага жамиятимиз эътиборини янада кучайтириш;

    ёш оилаларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш, моддий ва маънавий жиҳатдан кенг кўллаб-кувватлаш, шу жумладан қулай ва шинам уй-жой билан таъминлаш, зарур имтиёз ва афзалликлар бериш;

    жамиятимиз ва кундалик ҳаётимизда маҳалла институтининг ролини янада кучайтириш ва мақомини ошириш, Мустаҳкам оила йили мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этишда махалла ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ахамиятини, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда шакллантиришда уларнинг таъсирини кучайтириш, ёш оилаларга зарур кўмак ва ёрдам бериш;

    оила, биринчи навбатда, эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларини ҳал этишда давлат ва жамият томонидан ғамхўрликни янада кучайтириш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш ва фарзандларни тарбиялашда ижтимоий қўллаб-қувватлаш, муносиб ижтимоий-маиший шароитлар яратиш, бунда оилани мустаҳкамлашда асосий юкни ўз елкасига олган аёлларга алоҳида эътибор қаратиш;

    “Соғлом она — соғлом фарзанд” тамойилига мувофиқ оила саломатлигини, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш;

    жамиятимизнинг маънавий негизларини янада ривожлантириш, азалий миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш, жамиятимизда юксак маънавий муҳитни кенг қарор топтириш, миллий менталитетимизга мутлақо ёт бўлган ва кучайиб бораётган турли хил зарарли таъсирларга қарши туришда оиланинг ўрни ва аҳамиятини ошириш;

    жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ролини  кучайтириш ва шу мақсадда оила институтининг таълим ҳамда тарбия  муассасалари билан  ўзаро амалий ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг яқин ва самарали ҳамкорлигини таъминлаш;

    2.     Республика     комиссияси (Ш.М.Мирзиёев) зиммасига “Мустаҳкам оила  йили” Давлат  дастурининг амалга оширилишини ташкиллаштириш ва мониторинг қилиш вазифалари юклатилсин.

    Республика комиссияси:

    икки ҳафта муддатда, “Мустаҳкам оила йили” Давлат  дастурининг устувор йўналишлари ва тадбирларидан келиб чиққан ҳолда, республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, жамоат ташкилотлари томонидан ҳар бир идора, вилоят, шаҳар, туман ва аҳоли пункти бўйича “Мустаҳкам оила йили”нинг ҳудудий ва тармоқ дастурлари ишлаб чиқилиши ҳамда қабул қилинишини таъминласин;

    “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурига киритилган тадбирларни тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида бажариш бўйича республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва нодавлат  нотижорат ташкилотлари даражасида ишлар аниқ-пухта мувофиқлаштирилишини ташкил этсин, Дастур амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин;

    Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисидаги материалларни йилнинг ҳар чорагида Ўзбвкистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида кўриб чиқсин;

    ҳар чорак якунлари бўйича “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурида назарда тутилган тадбирлар бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига ахборот бериб борсин.

    3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  (Ш.М.Мирзиёев) Қоракалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманларда (шаҳарларда) “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят,  шаҳар, туманлар ҳокимлари бошчилигида ҳудудий комиссиялар
    тузилишини таъминласин, уларнинг зиммасига Дастурда назарда тутилган чора-тадбирлар тегишли ҳудудларда оғишмай ва тўлиқ ҳажмларда
    амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарликни юкласин.

    4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари:

    аҳоли, айниқса, ёш оилалар ўртасида “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурининг мақсад ва вазифаларини, давлат томонидан оилаларни кўллаб-қуватлаш, ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш бўйича унда белгиланган чора-тадбирларни мунтазам ва кенг кўламда тушунтириб борилишини;

    давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга оширишга қўшган аниқ ҳиссасини акс эттирган ҳолда “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида кенг жамоатчилик доимо хабардор қилиб турилишини таъминласинлар.

    5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти
    И.Каримов




  • 2011 йил - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили"

    БАНКЛАР “КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ЙИЛИ ДАВЛАТ ДАСТУРИ” ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШДА ФАОЛ ҚАТНАШМОҚДА

    Мамлакатимиз Президенти томонидан 2011 йил "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилиниши муносабати билан банк фаолиятининг субъектлари “Банклар - тадбиркорларнинг ҳамкори ва ишончли таянчи!” шиори остида фаолият кўрсатмоқда.

    Шу муносабат билан банк тизимида Марказий банк етакчилигида тадбиркорлик субъектларига юқори даражада қулай бизнес муҳит яратиш, хусусий мулк устиворлигини мустаҳкамлаш ва уни ишончли кафолатлар билан таъминлаш, тадбиркорликнинг эркин ривожланишига йўналтирилган қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни янада рағбатлаштириш, уларга кенгроқ имконият ва қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат берувчи тартиб-таомиллар тўғрисида” қонунлар лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

    Шунингдек, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш, “Микромолиялаш тўғрисида”, “Кредит уюшмалари тўғрисида”, “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги қонунларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар билан амалий ишлар олиб борилмоқда.

    Бундан ташқари, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятда иштирокини кенгайтиришга оид қонуности ҳужжатларини тайёрлашда иштирок этмоқда.

    Шу билан бирга, соҳа вакилларини ахборот билан таъминлаш ва маслаҳат кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш, кадрларни қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш бўйича ўтказилаётган тадбирларга ташкилотчи сифатида иштирок этмоқда.

    Мамлакатимиз раҳбари 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига ҳар қандай ноқонуний аралашувга чек қўйишни қатъий таъкидлаган эдилар.

    Ушбу кўрсатманинг амалдаги тасдиғи мамлакатимиз Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2011 йил 4 апрелдаги Фармони бўлди. Мазкур ҳужжат давлат ва назорат органларининг корхоналар молия-хўжалик фаолиятига аралашувини тубдан қисқартириш, текширишларни ташкил қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мансабдор шахсларнинг улар фаолиятига асоссиз аралашуви учун жавобгарлигини кучайтириш, шу асосда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кучайтиришни таъминлашга қаратилган. Шундан келиб чиқиб, банк тизимида “Банк сири тўғрисида”ги Қонун талабларига қатъий риоя этиш, жумладан хўжалик юритувчи субъектларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари айланмаси ва пул маблағлари қолдиғи тўғрисидаги маълумотларни учинчи шахсларга ноқонуний берилишини олдини олиш, ушбу маълумотлар қонунчиликка зид равишда тақдим этилганда банкнинг раҳбар ва масъул ходимларига нисбатан жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган жазо чоралари қўлланилиши тўғрисида яна бир бор қаттиқ огоҳлантирилди.

    Банклар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришдаги улушини кўпайтириш мақсадида соҳага кредит ажратиш механизмини такомиллаштириш ва ҳажмини кенгайтириш бўйича тизимли ишларни амалга оширмоқда. Жорий йилда банклар томонидан иқтисодиётнинг ушбу секторига ажратиладиган кредитлар ҳажмини камида 1,3 баробарга кўпайтириш ёки қарийб 3,6 трлн. сўм, нобанк кредит ташкилотлари томонидан 307 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратиш чоралари кўрилиб борилмоқда.

    Бунда, авваламбор оилавий бизнес ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, бошланғич капитални шакллантириш ҳамда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш мақсадида узоқ ва ўрта муддатли кредитлар ажратишни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг равнақ топиши учун тижорат банклари ўз кредит ресурсларини бу йил:

    - инвестицион мақсадлар – корхоналарни модернизациялаш ва технологик янгилаш, замонавий юқори технология асосида инновацион ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда бошланғич капитал ва айланма маблағларни тўлдириш учун 1,3 баробар;

    - тадбиркорлик тузилмалари, фермер хўжаликларига минитехнология ва ихчам асбоб-ускуналар харид қилиши ва кўрсатиладиган лизинг хизматлари учун 1,5 баробар;

    - истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектларига хомашё ва материаллар сотиб олиш, факторинг хизматлари кўрсатиш учун 1,2 баробар;

    - ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда соҳа вакилларига кўрсатиладиган банк хизматлари ҳажмини 1,6 баробар;

    - “Микрокредитбанк” томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, энг аввало хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун кўрсатиладиган микромолиявий хизматлар ҳажмини 1,3 баробар;

    - “Микрокредитбанк” ва бошқа тижорат банклари шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига йирик шохли қорамол сотиб олиш учун кредит маблағлари ажратишни режалаштирган.

    Нобанк кредит ташкилотлари эса соҳа субъектларининг ўз бизнесини бошлашлари ва айланма маблағларини тўлдириши учун ажратиладиган микрокредитлар ҳажмини
    1,2 баробар оширишни мўлжалламоқда.

    Шунингдек, банклар томонидан имтиёзли кредитлаш ҳажми ҳам кўпайтирилади. Мазкур йилда:

    - касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг олган замонавий билим ва малакаларини амалиётга қўллаш, уларни иқтисодиётнинг ушбу соҳасига жалб этишни кенгайтириш учун уларнинг тадбиркорлик лойиҳаларига кўрсатиладиган микромолиявий хизматлар ҳажмини 2,5 баробарга;

    - устувор равишда узоқ ва бориш қийин бўлган туманлар, шунингдек меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманлар ва шаҳарларда жойлашган ишлаб чиқариш микрофирмалари, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларининг юқори технологияли ва инновация лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган имтиёзли кредитлар ҳажмини 1,3 баробарга ошириш кўзда тутилган.

    Бундан ташқари, тижорат банклари томонидан Бандликка кўмаклашиш жамғармасининг имтиёзли маблағлари асосан қишлоқ туманларида оилавий бизнес, касаначилик ва ҳунармандликни ривожлантиришга йўналтирилади.

    Кези келганда айтиш ўринлики, белгиланган режаларнинг бажарилиши, тижорат банкларининг имтиёзли кредитлаш ҳажмини кенгайтиришдаги фаоллигини оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш ҳажмларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2011 йил 11 мартдаги қарори муҳим рағбатлантирувчи омил бўлди. Ҳужжатда  тижорат банкларининг Имтиёзли кредитлаш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитларидан оладиган даромадлари 2016 йилнинг 1 январига қадар фойда солиғидан озод қилинди.

    Мазкур қарорга асосан Вазирлар Маҳкамасининг “Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2011 йил 19 мартдаги қарори қабул қилинди. Унда тижорат банкларининг Имтиёзли кредитлаш махсус жамғармаси маблағлари устувор равишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги юқори технологияли ва инновация лойиҳаларини, узоқ ва бориш қийин бўлган туманларда, шунингдек меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманлар ва шаҳарларда жойлашган ишлаб чиқариш микрофирмаларини, кичик корхоналарни, деҳқон ва фермер хўжаликларини молиялаштириш учун ажратилиши белгиланди.

    Жорий йилда тижорат банкларининг Имтиёзли кредитлаш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан 24 млрд. сўмдан ортиқ миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилмоқда.

    Бундан ташқари, тижорат банкларига кичик тадбиркорлик субъектларига кредит ажратишда кредитнинг умумий суммасида қарз олувчининг гаров таъминотини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш ҳуқуқи берилди.

    Марказий банк томонидан банк кредитларидан оқилона фойдаланиш орқали ўз бизнесларини ривожлантиришга янада кўпроқ имкониятлар яратиш чоралари кўриб бориляпти. 2011 йилнинг 1 январидан бошлаб Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкаси йиллик 14 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилди. Бу эса, шубҳасиз, тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар фоиз ставкаларининг пасайишига олиб келди.

    Давлат дастурига мувофиқ, меҳнат ва ижара шартномалари бўйича корхоналарнинг касаначилар билан кооперациясини, ҳунармандчилик ва оилавий бизнесни ривожлантириш ҳисобига 216 мингдан, шу жумладан қишлоқ жойларида камида 105 мингта янги иш ўрни яратиш кўзда тутилмоқда. Ушбу мақсадлар учун тижорат банклари томонидан имтиёзли микромолиявий хизматлар кўрсатиш бўйича зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинган.

    Ҳозирги пайтда тижорат банкларининг барча филиалларида “Тадбиркорлар хонаси” ташкил этилиб, у ерда малакали мутахассислар томонидан тадбиркорларга бизнесни йўлга қўйиш ва янада ривожлантириш юзасидан зарур маслаҳатлар бериб борилмоқда. Кредитлардан оқилона фойдаланиш бўйича жойларда соҳа вакиллари иштирокида туркум семинарлар ташкил этилмоқда.

    Шунингдек, филиаллар ва мини банкларда ташкил этилган “Тадбиркорлар бурчаги” орқали республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар, таклиф этилаётган янги банк хизматлари тўғрисида доимий равишда ахборот бериб борилиши йўлга қўйилди. Банкларнинг мунтазам янгиланиб борадиган веб-сайтлари орқали ахборот хизмати кўрсатиш тизими кенгайтирилди.

    Тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида халқаро молиявий институтларининг имтиёзли кредит линиялари ва грантларини фаол жалб этиш ҳамда уларни ўзлаштириш ҳажмини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

    Шунингдек, Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ҳузурида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик инвестицион лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни конкурс асосида молиялаштиришга ихтисослаштирилган Жамғарма ташкил этиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

    Шу ўринда қайд этиш лозимки, мамлакатимиз Президентининг “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш, унинг барқарорлигини ошириш ва юқори халқаро рейтинг кўрсатичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги  қарори талабларига биноан республикамизда нобанк кредит ташкилотлари тармоғи ва фаолияти янада кенгайтирилади, улар томонидан кўрсатилаётган микромолиявий хизматлар ҳажми шунга мос равишда оширилади.